Рўза мўмин қалқони Халифалик Уммат қалқонидир!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Рўза мўмин қалқони
Халифалик Уммат қалқонидир!
Эй поклик ва хайрлик юрти бўлмиш Покистондаги мусулмонлар!
Росулуллоҳ САВ замоналаридан сўнгги исломий бошқарув ҳукм сурган асрлар давомида Халифалик давлати Умматни душмандан ҳимоя қилувчи қалқони эди. Рамазон ойининг ўзида Исломий Халифалик давлати ўз қуролли кучларини буюк давлатларга қарши улкан нусратлар қучиш сари сафарбар қилган. Мисол учун, ҳижратнинг 13 йили Рамазонида Бувайб жангида Халифалик форс императорлигини мағлубиятга учратди ва давлатнинг асосий таянчларини мустаҳкамлаб олди. Ҳижрий 93 йил Рамазонда Халифалик Андалус (Испания)ни фатҳ қилди, Европани фатҳ қилиб, бир неча аср уни Ислом билан бошқарди. Яна ўша Рамазонда Муҳаммад ибн Қосим Ҳинд ярим оролини Ислом билан фатҳ қилди ва Исломнинг ҳиндус мушриклари устидан асрлаб ҳукмронлик қилиши учун тамал тоши қўйди. Ҳижрий 213 йил Рамазонда Халифалик Умурияни – унинг қудратли Рим империясининг уяси бўлишига қарамай – фатҳ қилишга муваффақ бўлди. Ҳижрий 658 йил Рамазонда Халифалик Айн Жолут жангида мўғул татарларни ер тишлатди, ваҳоланки мўғул татарлар исломий юртларнинг жуда катта қисмини бир асрдан зиёд вақт босиб олиб туришган эди. Шунинг учун қачон Умматда уни ҳимоя қилувчи қалқони бор экан, Рамазон унинг қуролли кучларига нусрат келтирувчи ой бўлаверди.
Бироқ бугун ҳижрий 1438 йил Рамазонда бизнинг ҳимояланадиган қалқонимиз йўқ. Унинг йўқлиги билан бирга, ҳукмдорларимиз қуролли кучларимизни оёқ қўлларига кишан солишган, яҳудийлар давлатидан Ақсо масжидини ва мушриклардан Кашмирни озод этишларига йўл беришмай келяпти, у ерлардаги мусулмонларни шаҳид бўлиш ва жароҳатланишларига ташлаб қўйишган. Бу ҳам камлик қилгандек, кучларимизни исломий юртларни босиб олган кофирларни ҳимоя қилишга ҳеч иккиланмай сафарбар қилишяпти, бунинг учун америкалик мустамлакачи хўжайинлари улардан «янада кўпроқ ҳаракат қилиш»ни талаб қилса, бас, мусулмон кучларни ҳеч иккиланмай сафарбар қилаверадилар. Ваҳоланки, шу Американинг Афғонистонни босиб олгани сабабли, унинг дарвозалари ҳинд жосуслари учун ланг очиб қўйилди, бизнинг Қабилалар минтақасида, Балужистон вилоятида ва асосий шаҳарларимизда қатор террористик амалиётлар уюштиришларига қўйиб берилди.
Буларга қўшимча, ҳукмдорлар қуролли кучларимизни бизнинг мудофаамизга жалб қилиш ўрнига, кофирларга ён бериш билан уларнинг исломий юртларимиздаги босқинчиликларини мустаҳкамлашяпти. Худди араб давлатлари ҳукмдорларининг «алоқаларни нормаллаштириш»ни байроқ қилиб, яҳудийлар давлатига итоат қилишаётгани каби, покистонлик ҳукмдорлар ҳам ҳиндуслар давлати олдида итоатгўйлик позициясини тутишяпти. Вашингтондаги хўжайинларини рози қилиш учун Ҳиндистонга кечаю кундуз маърифий, иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан ён беришяпти, юрт мусулмонларини «бағрикенг бўлиш»га чақиришяпти. Аслида эса, араб давлатлари ҳукмдорлари «Буюк Исроил»ни таъсис этишга замин тайёрлашаётгани каби, Бажу-Навоз режими ҳам «Буюк Ҳиндистон»ни яратишга замин тайёрламоқда.
Гарчи Покистоннинг серҳосил ерларга, кўплаб ресурсларга ва дунёдаги йирик кучлар билан рақобатлаша оладиган қуролли кучларга эга бўлишига қарамай, унинг амалдаги вазнига нисбатан таъсири жуда камдир. Исломий Халифалик давлатисиз, бугунги ҳукмдорлар бизга қалқон эмас. Аксинча, душманларимизга тиз чўкишимиз учун бу ҳукмдорлар кўксимизга саваланаётган қамчилар ва бўйнимизга қадалган қиличлар вазифасини ўташмоқда.
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Росулуллоҳ САВ бизга рўзани жаҳаннам оловидан сақловчи қалқонга ўхшатиб,
«الصِّيَامُ جُنَّةٌ مِنَ النَّارِ كَجُنَّةِ أَحَدِكُمْ مِنَ الْقِتَالِ»
«Рўза худди бирингизнинг жангдаги қалқони каби қалқондир». (Ибн Можа ривояти), дедилар. Шунинг учун биз имон билан, ажр умидида ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилиш, мағфират ва раҳматига ноил бўлиш илинжида рўза тутамиз. Шунингдек Росулуллоҳ САВ бизни шахс сифатимизда эмас, Уммат сифатимизда Халифаликни ҳам қалқонга ўхшатиб,
»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«
«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дедилар. (Муслим ривояти). Шу боис Рамазонда ўзимизга ўзимиз савол берайлик, биз ушбу фарзни адо этиш учун нима қилишимиз керак? Аллоҳ нозил қилган бошқарув йўқлик пайтида, битта эмас, юзлаб аҳкомлар амалда йўқлигида биз нима қилишимиз керак? Гап шундаки, Қуръон ва Суннатдан балқиб чиққан иқтисодий, маърифий, ички ва ташқи сиёсий аҳкомлар дохил Аллоҳ динини Ислом давлатида татбиқ қилишимиз учун ягона тузум Халифаликдир.
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Мудом қалқонимизни йўқотган эканмиз, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мағфиратига эришишимиз учун Рамазонда рўза тутиб, намозлар ўқиб йиғлашимизнинг ўзи, етарли эмас. Бизнинг вазифаларимиздан бири АҚШ ҳукмронлигига қарши жиддий ва холис ҳаракат қилиш ва минтақада «буюк Ҳиндистон» давлати тикланишини олдини олишдир. Келинг, Рамазонда бор овозларимиз билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга даъват қилайлик. Агар бу бурчимизни адо этиш билан шуғулланмайдиган бўлсак, у ҳолда, анави ҳукмдорларнинг бугун ҳаммамизга яхши маълум бўлган бир неча гуноҳларига рози бўлган бўламиз, аҳволимиз бугунги кундан ҳам баттар ёмонлашади, охиратда эса, Аллоҳ сақласин, азобга дучор бўламиз. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لاَ يُعَذِّبُ الْعَامَّةَ بِعَمَلِ الْخَاصَّةِ حَتَّى يَرَوْا الْمُنْكَرَ بَيْنَ ظَهْرَانَيْهِمْ وَهُمْ قَادِرُونَ عَلَى أَنْ يُنْكِرُوهُ فَلاَ يُنْكِرُوهُ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَذَّبَ اللهُ الْخَاصَّةَ وَالْعَامَّةَ»
«Аллоҳ Азза ва Жалла маълум бир шахсларнинг амали сабабли бутун оммани азобламайди, қачон улар ўз ораларида мункарни кўриб, уни қайтаришга қодир бўла туриб, қайтармасалар, шундай қилгудек бўлсалар, Аллоҳ маълум шахсларни ҳам, бутун оммани ҳам азоблайди». (Имом Аҳмад ривояти).
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги холис зобитлар!
Ушбу Рамазонда Покистон режими АҚШ ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва Ҳиндистоннинг буюк давлат бўлишига йўл ҳозирлашда давом этар экан, юртдаги оддий инсонлар учун бу тоғутларга бор овозлари билан қарши чиқишларининг ўзи кифоя. Бироқ бу сизга кифоя эмас, чунки сиз армия аскарларисиз, тоғутларни илдизи билан қўпориб ташлаш ва хоинликларига буткул чек қўйишга бел боғлаган ансорийлар кабисиз. Бизнинг қуролли кучларимизни узоқ вақтдан бери кишанлаб қўйилган шерлар, дейиш мумкин. Қачон улар биринчи зарбани берсалар, бас, душманни қўрқувга соладилар. Демак, сиз уларни кишандан озод этинг ҳамда улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Рошта амирлиги остидаги Ҳизб ут-Таҳрирга дарҳол нусрат-ёрдам бериш орқали Умматга қалқонини қайта олиб беринг. Ушбу муборак ойни ғанимат билиб, уни қайта куфр ва унинг аҳли устидан эришилувчи нусрат ойига айлантириш билан мўминлар қалбларидаги жароҳатларга малҳам бўлинг.
إِن يَنصُرْكُمُ اللَّـهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ ۖ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ ۗ وَعَلَى اللَّـهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат-ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмайди, агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ким ҳам нусрат-ёрдам бера оларди, бас, мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар» [Оли Имрон 160]
Ҳизб ут-Таҳрир 22 шаъбон 1438ҳ
Покистон вилояти 19 май 2017м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ