Фаластин аҳли Трамп ташрифига норози

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Фаластин аҳли Трамп ташрифига норози, ҳукмдорлар томонидан АҚШ ва яҳудийлар давлатига кўрсатилаётган лаганбардорлик, хорлик ва таслим бўлишга улар ҳаргиз рози бўлмайдилар
АҚШ президенти Трамп Риёздаги лаганбардорлик ва хорлик саммитини ўтказиб, Фаластинга келди. Фаластин режими уни илиқ қарши олди, Фаластин аҳли эса, чексиз нафрат билан қарши олди.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин замини аъзолари бу ғаразгўй худосизнинг ушбу муборак заминга қадам қўйишига қаттиқ норози бўлган Фаластин аҳлининг олдинги сафида туриб, қуйидагиларни таъкидлаймиз:
Биз ҳукмдорларнинг Риёз саммитида жиноятлар уяси Америка ва унинг раҳбари Трампга кўрсатган лаганбардорлиги ва бутунлай таслим бўлишларини қаттиқ қоралаймиз. Ҳукмдорлар бу лаганбардорлик ва таслим бўлишни Ислом ва мусулмонларга қарши, Америка ўрнига, «терроризм», «экстремизм» ниқоби остида, мусулмонлар армиялари ва моллари ёрдамида курашиш орқали кўрсатишди. Бунинг ўрнига мусулмонларнинг армиялари ва молларини Фаластин аҳлига нусрат-ёрдам бериш, Исро ва Меърож масканини террорист яҳудийлар босқинчилигидан озод этиш учун сафарбар қилишлари, сарфлашлари керак эди.
Бу террорист Трамп яҳудийлар босқинчилигига норози бўлган ва унга қарши курашаётганларни террорист, деб билмоқда. Масалан, Вашингтонда Аббос билан учрашуви чоғида у асирларни террористлар, деди ва Аббосдан уларни молияламасликни талаб қилди. Бу кимса Риёздаги хорлик конференциясида маъруза қилар экан, Ҳамас ҳаракатини террорист, деди, бунга ҳукмдорлар ҳам, Фаластин режими ҳам қарсак чалди… Босқинчилар ва уларнинг Фаластин аҳлига нисбатан қилаётган жиноятлари ҳақида эса, лом-мим демади. Бу ҳам етмагандек, Трамп Қуддуси Шарифни яҳудийларга мансуб, деб билмоқда, режим бўлса, бундан кўз юмиб, унга нафақат итоатгўйлик қилмоқда, балки шаънига ҳамду сано айтмоқда!! Ҳатто режим ва ҳукмдорлар Трампнинг Фаластин масаласи ва бутун исломий олам муаммоларини ҳал этиш учун айтаётган сафсатасини ҳамда шифобаҳш балзам, дея тақдим этаётган заҳриқотилини мусулмонларга зўрлаб тиқиштирмоқда.
Бу ҳукмдорлар, шу жумладан, Фаластин режими Американи ҳарбий сиёсий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан Умматларини хорлашди, таҳқирлашди… Умматнинг барча масалалари қатори Фаластин масаласини ҳам АҚШга топшириб қўйишди, шу орқали бу масалаларни оёқ ости қилишига ва яҳудийлар фойдасига ҳал этишига қўйиб беришди… Бу қилмишларни ликиллаб турган тахтлари ва заифҳол давлатчаларини ҳимоя қилиш муқобилида содир этишди.
Фаластин аҳли ва биринчи навбатда биз ҳам Фаластин режими ва жинояткор ҳукмдорлар кўрсатган бундай хушомадгўйлик ва таслим бўлишни мутлақо қабул қилмаймиз. Ҳамда бу ҳукмдорларни тахтларидан ағдариб, ўринларига мусулмонлар халифасини сайлаш, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолиятимизни давом эттирамиз. Зеро, ушбу рошид Халифалик Американинг илигига болта уради, Фаластинни Исро ва Меърож масканлари билан қўшиб барча ерини ва босиб олинган бутун исломий юртларни озод этиб, мусулмонларга адолат ва куч-қудрат давлатидаги ўзликларини, ҳурмат-иззатларини қайта олиб беради. Америка, яҳудийлар ва ҳукмдорлар истамасалар-да, бу Аллоҳнинг изни ила, албатта амалга ошади.
وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّـهِ فَهُوَ حَسْبُهُ ۚ إِنَّ اللَّـهَ بَالِغُ أَمْرِهِ ۚ قَدْ جَعَلَ اللَّـهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир» [Талоқ 3]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак замин Фаластиндаги матбуот бўлими
Телефон: 0598819100
Электрон почта: info@pal-tahrir.info
Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ