Босиб олинган Кашмир Уммат қалқони бўлган Халифаликни барпо этиш орқали озод этишимизни талаб қилмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Улуғ Бадр жанги хотираси
Босиб олинган Кашмир Уммат қалқони бўлган Халифаликни барпо этиш орқали озод этишимизни талаб қилмоқда
Биз улуғ Бадр жангидаги нусратга олиб келган шижоатли қаҳрамонларимизни мисол тариқасида фахр билан сизга эслатаётган эканмиз, келинг, босиб олинган Кашмирдаги вазиятга ҳам диққатингизни жалб қилайлик. Ваҳший ҳиндус кучлари ўтган йили ёзда бошлаган ҳужумларидан бери, мана бу йилги Рамазон ойида ҳам мусулмонларни репрессия қилишда давом этяпти. Улар кўрликка олиб борувчи гранаталар қўллаш, одамларни ҳарбий машина олдига бойлаб, улардан қалқон сифатида фойдаланиш каби қилмишларни содир этиб келмоқда. Босиб олинган Кашмирда етмиш йилдан бери давом этаётган репрессия аждодларимизнинг Покистонга асос солиш йўлида қанчалар қурбонлик берганини аламли тарзда тасдиқлаб турибди. Чунки улар ҳиндуслар бошқаруви қай даражада лаёқатли ва адолат ўрнатишга қодир эмаслигини яхши билганлар. Бугун биз кўзларимиздан дув-дув ёш тўкмоқдамиз. Зеро, шу пайтгача у ерда мушрик ҳиндуслар қўлида ўн минглаб ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз нобуд бўлганини, минглаби жароҳатланганини, кўзлари кўр бўлиб қолганини, юзлаб опа-сингилларимиз зўрланганини биламиз. 1991 йил 23 февралдаги Кашмирдаги икки қишлоқда ўтказилган «тергов ва сўроқ» амалиёти чоғида ўнлаб муслима опа-сингилларимизнинг номусига тажовуз қилиниши ҳам – ўша пайтда халқаро норозилик намойишлари билан қарши олинганди – шулар жумласидан.
Бироқ биз, армия ва аскарларимизни Кашмирни озод этишга сафарбар қиладиган, узоқни кўра биладиган раҳбариятга эга бўлиш ўрнига, оёқлари остидан нарини кўролмайдиган, бор овозлари билан бақириб нутқ сўзлашдан ўзга нарсани билмайдиган, шу нутқлари ортида эса, пайсалга солиш ва ҳамма устидан ҳукмронлик қилиш мақсади ётган раҳбарият остида яшаяпмиз. Жорий июн ойининг 10 кунида Бунч секторида ҳиндуслар душманона ҳаракат қилиб, бир мусулмон қарияни қийноққа солиб, ўлдириб юборишди… Шуларга қарамай, Покистон армияси бош қўмондони Қамар Жавид Бажва бунга қарши ҳеч нарса қилгани йўқ. Аксинча, ўзининг сохта маърузаси билан чегара чизиғи бўйлаб жойлашган аскарларимиз юрагини ўртаётган оловга сув сепишга уриниб, жумладан бундай деди: «Биз юртимиз мудофаа ва хавфсизлиги соҳасидаги муаммоларни тушуниб турибмиз ҳамда қаршимизда ҳар қанча таҳдидлар бўлмасин, уларга қарши туришга қодирмиз». Етар, сохта маърузалар ортига яшириниб олган яроқсиз ва овсар ҳарбий раҳбариятнинг кимга кераги бор, ваҳоланки, ҳозир бундай маърузалар билан вақт ўтказгунча, душманни қириб тугатиш зарурроқдир! «Ҳиндуслар бу исломий юртни бошқаришни таъминлайди», дея Кашмир мусулмонларига вайсаб, уларнинг келажаги ҳақида тутуруқсиз нутқларни қилиш жонга тегди, етар, бас. Биз яхши биламиз, бу қўрқоқ ҳиндус аскарлари Кашмирда етмиш йиллик жанг майдонида ҳокимиятни эгаллаш қўлларидан келмади… Ваҳоланки, уларнинг қаршисида тузукроқ қуролга ҳам эга бўлмаган кичик жангчи гуруҳлар бор эди, холос. Бироқ бу гуруҳлар эҳтирос билан жангга отилиб чиққан мусулмонларни ташкил қилади. Биз кутган ушбу буюк кун, яъни довюрак мусулмон қуролли кучлари қўли билан Росулуллоҳ САВнинг байроқлари остидаги рошид халифанинг еткачилигида ҳиндус кучлари мағлуб бўладиган кун қачон келаркин!
Бас, етер энди, эй мусулмонлар!
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати бўлмиш ҳимоячи қалқонни қайта барпо этишга даъват қилмоқда. Бугунги Рамазон, кеча-ўтмишда бир неча аср мобайнида бўлгани каби, нусрат ва фатҳлар ойидир. Ҳа, ҳижрий 1438 йил 17 Рамазон, милодий 2017 йил 12 июн душанба куни Бадр ғазоти бўлган кун. Ҳижратнинг иккинчи йилида бўлиб ўтган ушбу ғазот, барчамиз учун гўзал хотирадир, чунки унда мусулмонлар тепасида Ислом билан ҳукм юритувчи имом бўлган, ул зот Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ўзга ҳеч кимдан қўрқмаган. Чунки мусулмонлар ҳатто душманлари улардан сон жиҳатидан ҳам, қурол-аслаҳа жиҳатидан ҳам устун бўлишига қарамай, албатта нусрат қучажаклар. Имом Муслим Абу Ҳурайра РАдан ривоят қиладики, Росулуллоҳ САВ бундай марҳамат қиладилар:
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ فَإِنْ أَمَرَ بِتَقْوَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَعَدَلَ كَانَ لَهُ بِذَلِكَ أَجْرٌ وَإِنْ يَأْمُرْ بِغَيْرِهِ كَانَ عَلَيْهِ مِنْهُ»
«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади. Бас, агар у Аллоҳ Азза ва Жалладан тақво қилишга буюрса ва адолат қилса, у бунинг учун ажр олади. Агар бунинг аксига буюрса, ўша савобнинг аксини олади».
Бизга Бадр ғазоти мусулмонларнинг асрлар мобайнида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдиган имом-халифа остида яшаганликларини эслатиш билан бирга, яна шуларни ҳам эслатмоқдаки, жангчи эр мусулмонларининг имони янада зиёдалашмоқда, бу билан, уларнинг куч-қудратлари ортади, бир вақтнинг ўзида, душман қалбига қутқу солиб, шу орқали нусратга йўл очилади. Яна имом Муслим Анас РАдан ривоят қилади:
Росулуллоҳ САВ ва асҳоблари йўлга тушиб, мушриклардан олдин Бадрга етиб борганларида, Росулуллоҳ САВ «орангиздан ҳеч ким бирор нарса учун мендан олдин ўтиб кетмасин, (унинг манфаатли эканини мен билурман)», дедилар. Мушриклар яқинлашиб қолганида Росулуллоҳ САВ «кенглиги еру осмонларча бўлган жаннатга шошилинглар», дедилар. Шунда ансорий Умайр ибн Ҳумом – ё Росулуллоҳ, кенглиги еру осмонларча бўлган жаннат, дедингизми, деб сўради. Росулуллоҳ «ҳа», дедилар. Умайр – бай, бай, бай, деди. Росулуллоҳ ундан «бай, бай, бай, дейишга сизни нима ундади», деб сўрадилар. Умайр: Аллоҳ ҳаққи, ё Росулуллоҳ, бунга мени жаннат аҳлидан бўлиш илинжидан ўзга нарса ундамади, деди. Шунда Росулуллоҳ САВ «У ҳолда, сиз жаннат аҳлидансиз», дедилар. Умайр ўқдонидан хурмо чиқариб ея бошлади… Сўнг мен хурмоларимни еб бўлгунча яшайдиган бўлсам, бу жуда узун ҳаёт бўлиб кетади, деди-да, хурмоларни улоқтириб ташлаб, жангга отилиб, ҳалок бўлди».
Бироқ бугун, мусулмонларнинг ушбу ҳимоя қилувчи қалқони йўқ. Улар оёғининг остидан нарини кўра олмайдиган золим етакчилар остида яшамоқдалар. Қуролли кучларимиз сафида уч миллиондан зиёд аскарларимиз бор, бироқ уларни ўз қасамёдларига вафо қилаётганларини кўрмаяпмиз? Ҳимоя қилувчи қалқонсиз, ушбу Уммат танаси қаттиқ зарбалар емоқда. Бу зарбаларни эса, энг разил миллатлардан: Мьянма ҳукмдорларидан, номард яҳудийлар давлатидан, ҳиндуслар давлатидан, салибчи АҚШдан емоқда. Бундай пайтда биз бутун мусулмонларнинг ўз исломий вазифалари билан шуғулланишларига жуда-жуда муҳтожмиз. Бу вазифа Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишдир. Шунингдек, қўшинларимизнинг, қуролли кучларимизнинг оёқ-қўлларига ҳукмдорлар томонидан солинган кишанларни парчалаб, Уммат қалқонини қайта олиб бериш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришларига ҳам ғоят муҳтожмиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми