«www.khilafah.net янги дизайнда иш бошлади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
«الخلافة نت» http://www.khilafah.net янги дизайнда иш бошлади
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими ҳижрий 1438 йил 5 зул-қаъда, милодий 2017 йил 28 июл жума кунидан бошлаб, рошид Халифалик сайти «Khilafah.net» янги дизайнда иш бошлаганини эълон қилади. Бўлим аъзолари сайтнинг иш бошлаганини эълон қилар экан, Аллоҳ Субҳанаҳудан дуо қилиб, рошид Халифаликни барпо этишга бизни муваффақ қилишини сўраб қолади. Зеро Уммат, Аллоҳ Ўзи рози бўлган Исломий ҳаётни қайта бошлаш, етакчиликни ўз аҳлини алдамайдиган етакчига, яъни онгли, ишончли, холис гуруҳга бериш орқали азизликка ва бахт-саодатга эришади. Уммат ичидан етишиб чиққан бу гуруҳ оғир кунларда Умматни ёрдамсиз қолдирмайди, душманга қўл бермайди ва фақат Аллоҳ Азза ва Жалладан ёрдам сўрайди. Албатта бунинг ортидан, белгилари кўриниб тонги яқинлашган пайғамбарлик миҳожига асосланган рошид Халифалик тикланиши орқали Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росули САВнинг башорати рўёбга чиқади. Зеро, бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Мана, бугун Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ Азза ва Жалланинг фазли ила ҳамда ўзининг амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта ҳафизаҳуллоҳнинг қулай шаръий услуб ва воситалардан фойдаланишга бўлган ҳарислиги туфайли ушбу яна бир янги медиа минбарини ташкил қилиб, рошид Халифалик сайти янги дизайнда иш бошлаганини эълон қилмоқда. Ҳизб ушбу сайт орқали Ислом Умматига куч-иззатга чақирувчи мурожаатлар ҳамда сиёсий, фикрий ва фиқҳий баёнотлар йўллайди, Умматнинг тақдирий масаласи бўлмиш (Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш)ни онгли равишда тушунишга тарғиб этади, малай режимлар остида жаҳолат ва хорлик ҳаётида яшашдан, Росулуллоҳ САВ бундай дея қолдириб кетган покиза Ислом соясидаги илғор куч-қудратли ҳаётга кўтарилишга даъват қилади:
«تَرَكْتُكُمْ عَلَى بَيْضَاءَ نقية لَيْلُهَا كَنَهَارِهَا لاَ يَزِيغُ عَنْهَا إِلاَّ هَالِكٌ»
«Мен сизларга туни ҳам кундуздек ёруғ покиза энг тўғри йўлни қолдиряпман. Ундан фақат ҳалокатга учраган кимсагина четга чиқиши мумкин».
Янги дизайндаги сайтимиз мусулмонларга Ислом давлати қандай барпо бўлгану, сўнг қандай қулатилганини, уни қайта барпо этиш фарз эканини ва барпо этишнинг шаръий йўли қандай эканини баён қилади. Шунингдек, сайтда Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тайёрланган ва яқинда Аллоҳнинг изни ила, барпо бўладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатига тақдим этиладиган Халифалик давлати шакли, тузуми ва жиҳози ҳам Умматга ёритиб берилади. Сайтга ташриф буюрганларга Исломдаги бошқарув низоми (Халифалик) билан боғлиқ барча фикрий, сиёсий ва фиқҳий китоблар ва нашрлар ҳам, буларга қўшимча, Ҳизб чиқараётган нашралар, журналлар ҳам тақдим этилади ҳамда Ҳизбнинг энг муҳим тадбир ва фаолиятлари намойиш қилиниб, хабарлар, сиёсий таҳлиллар, ҳамма-ҳаммаси қулай техник йўллар билан тақдим этилади.
Аллоҳ Азза ва Жалла Ўзинг йўлимизни равон қил, бу сайтни яхшилик минбарига, нурли чироққа айлантириб, улар орқали инсонларни эзгуликка ҳидоятла, бу ишни устида турган ва хизмат қилаётган холис биродарларга ажри азим бер. Зеро, муваффақ қилувчи фақат Ўзингсан.
Роя газетасининг 2017 йил 2 август чоршанба кунги 141-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми