Мусулмонлар ҳоли кечаги ва бугунги ҳукмдорлар ўртасида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Мусулмонлар ҳоли кечаги ва бугунги ҳукмдорлар ўртасида
Ҳижрий 1438 йил 12 зул-ҳижжа, милодий 2017 йил 3 сентябр якшанба куни «Холиж онлайн» сайти қуйидаги хабарни чоп этди:
«Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий юртнинг жанубий шарқий қисмидаги Бину вилоятини ювиб кетган сув тошқини 100 мингдан зиёд кишини бошпанасиз қолдирганини маълум қилди.
«Мен минглаб кишиларни уйларини тарк этишга мажбур қилган тошқин оқибатларига қаттиқ эътибор қаратдим», деб ёзади Бухорий Твиттер саҳифасида.
Нигерия ҳукуматининг керакли чора-тадбирлар кўрмаганлиги сабабли қаттиқ танқидларга учраши ортидан, Бухорий фавқулодда ҳолатларни идора қилиш бўйича миллий агентликдан ҳаракат талаб қилганини таъкидлади.
Мана икки ҳафтадирки, жанубий шарқий минтақаларга қаттиқ сел ёғиши сабабли Нигерияни сув олмоқда, оқибатда вилоят номи билан аталувчи Бину дарёси суви кескин кўтарилди.
Кенияда чиқадиган «Дейли нишан» махсус газетасида Нигериядаги маҳаллий ташкилотлардан бирининг директори Хелен Тегетигнинг «тўфон оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ҳамон ноаниқ қолмоқда, қидирув ишлари кетмоқда», деган сўзлари чоп этилди.
Маълумки, 2012 йилда Нигериянинг 30дан зиёд вилоятида юз берган тўфон оқибатида юзлаб инсон нобуд бўлган, миллионлаби бошпанасиз қолган эди».
Роя газетаси шарҳи:
Росулуллоҳ САВ бир туянинг шикоятига қулоқ солиб, эгасини туяни яхши парваришлашга буюрганлар… Умар ибн Хаттоб РА «Бағдодда битта ҳачир қоқилиб тушса ҳам, Аллоҳ Таоло бу ҳақда мендан албатта сўрайди», деганлар… Умар ибн Абдулазиз «тоғларга дон сепиб чиқинглар, токи, мусулмонлар юртида қушлар оч қолибди дейилмасин», дея амр қилган… Мўътасим Биллаҳ эса, тарихда биринчи марта ҳайвонларни парвариш қилиш жамиятини тузган… Ислом давлати ҳайвонлар учун махсус соғломлаштириш марказини очган… Аммо бугунчи, ҳайвонлар у ёқда турсин, инсонлар ҳалок бўлиши ва бошпанасиз қолиши, ҳукмдорлари бунга парво қилмасликлари ҳолларини санаб тугатиб бўлмайди… Шу ҳукмдорлар қўлида ўлиб, бошпанасиз қолишлари ҳолатини-ку, айтмасак ҳам бўлади. Ана, Нигерия ҳукмдори, тўфон оқибатида уй-жойсиз қолган минглаб аҳолига эътибор бераётганини фақат Твиттерда ёзиш билан кифояланяпти… Гўё у давлат раҳбари эмас, хайрия жамияти раҳбаридек! Бугун мусулмонлар жуда даҳшатли аҳволда, бу эса, улар зиммасига ўтмишдаги ҳукмдорлар замонини қайтариш учун жиддий фаолият қилиш вазифасини юклайди.
Роя газетасининг 2017 йил 6 сентябр чоршанба кунги 146-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ