Азоннинг машруъ бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб

Азоннинг машруъ бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Fanat номидаги мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Азон қайси саҳобани тушида нозил булган?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келиб Исломий давлатни барпо қилганларида намоз фарз бўлган бўлсада, хали азон машруъ бўлмаган эди. Мусулмонлар намоз вақтини билишга, намоз учун тўпланишга қийналишар эди. Бу ҳолат саҳобаларга кўп қийинчиликлар туғдиргани сабабли, саҳобалар намоз вақтини оммага билдириш учун Росулуллоҳ алайҳиссаломга турли маслаҳатларни беришди. Баъзилар намоз вақти яқинлашганда масжид олдига баланд қилиб байроқ тиккалашни айтишди, баъзилар насронийларга ўхшаб, намоз вақти бўлганда қўнғироқ чалишни айтди, бошқа бир кимдир бир одам кўчалар орасида юриб, дўмбирага ўхшаш нарсага уриб намозга чақиришни айтди, яна кимдир яҳудийларга ўхшаб, намоз вақти яқинлашганда дуд (пуфлаб чалинадиган сурнайга ўхшаш асбоб) чалишни айтди. Бу маслаҳатларнинг биронтаси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёқмади. Лекин шундай бўлсада, маслаҳатлардан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўнғироққа ўхшаш нарсага уриб намозга чақиришга тўхталдилар ва айни дамда бу ишни ёқтирмас эдилар, чунки мусулмонларни ибодатга жамлаш учун насронийларнинг ибодатга чақириш услубидан фойдаланиш у кишининг қалбини хотиржам қилмас эди.
Ислом шариати қонунлари жамиятда пайдо бўлган муаммоларга ечим бўлиб бирма бир нозил бўлгани ҳаммамизга маълум. Мусулмонларни намозга тўплаш ҳам ҳудди шундай, жамиятда бир муаммо бўлдики, бу муаммога Аллоҳ Таъоло ўзи ечим бериши керак бўлиб қолди. Аллоҳ Таъоло ушбу муаммога ечим қилиб қуйидаги воқеани содир қилди.
حديث عبد الله بن زيد بن عبد ربه : لما أجمع رسول الله صلى الله عليه وسلم أن يضرب بالناقوس وهو له كاره لموافقته النصارى طاف بي من الليل طائف وأنا نائم رجل عليه ثوبان أخضران وفي يده ناقوس يحمله قال فقلت : يا عبد الله أتبيع الناقوس ؟ قال وما تصنع به ؟ قال قلت : ندعو به إلى الصلاة . قال : أفلا أدلك على خيرٍ من ذلك فقلت : بلى . قال تقول : الله اكبر …. (إلى نهاية الأذان )… قال : فلما أصبحت أتيت رسول الله صلى الله عليه وسلم فأخبرته بما رأيت فقال : إنها لرؤيا حق إن شاء الله فقم مع بلال فألْقِ عليه ما رأيت فإنه أندى صوتاً منك قال فقمت مع بلال فجعلت ألقيه عليه ويؤذن به قال : فسمع ذلك عمر بن الخطاب رضي الله عنه وهو في بيته فخرج يجرّ رداءه يقول : والذي بعثك بالحق لقد رأيت مثل الذي أُرِي . فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم فلله الحمد
Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абдуроббиҳ шундай дейди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ёқмаётган бўлсада, намозга чақириш учун қўнғироқ чалишга тўхталиб турган вақтларида менга тушимда устига икки қават яшил рангдаги кийим кийган, қўлида қўнғироқ кўтариб олган одам олдимга келди. Мен у одамга “Эй Аллоҳнинг қули, қўнғироғингни сотасанми?” деб сўрадим. У “Уни нима қиласан?” деди. Мен “У билан намозга чақираман” дедим. У “Сенга бундан яхшироқ нарсани ўргатиб қўяйми?” деди. Мен “Ҳа, албатта” дедим. Шунда у ““Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар” деб тўрт марта айтасан…” деб азонни охиригача айтиб берди. Эрталаб бўлганидан кейин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, тушимда кўрганимни айтиб бердим. Росулуллоҳ буни эшитиб, “Ин ша Аллоҳ, бу рост тушдир. Ўрнингдан тур, кўрганингни Билолга айт, Билол буни айтиб намозга чақирсин, чунки унинг овози сеникидан кучлироқ” дедилар. Кейин мен кўрганимни Билолга айтиб турдим, Билол уни айтиб одамларни намозга чақирди. Билолнинг нидоларини эшитган Умар ибн Хаттоб тўнини ерга судраб, шошилиб уйидан чиқди ва Росулуллоҳга “Сизни юборган Зотга қасамки, бугун тушимда шуни кўрган эдим” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳга ҳамд бўлсин” дедилар. Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Абу Довудлар ривояти. Саҳиҳ.
Ушбу ривоятни келтирувчи баъзи китобларда Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Саълаба келтирилади, лекин Саълаба Абдуроббиҳнинг отаси бўлиб Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абдуроббиҳ ибн Саълаба, дейиш тўғридир.
Шундай қилиб мусулмонларни намоз ибодатига чақириш учун азон жорий қилинди. Ва бу Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг тушидаги воқеани Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақрир қилишлари орқали машруъ бўлди. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
07.10.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ