Мустамлакачи Франция Ўрта Шарқ насронийларидан фойдаланиш аҳдида содиқ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Мустамлакачи Франция Ўрта Шарқ насронийларидан фойдаланиш аҳдида содиқ
Ҳижрий 1439 йил 6 муҳаррам, милодий 2017 йил 26 сентябр сешанба куни «Ҳаёт» газетаси сайти Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ливан президенти Мишел Аунга унинг яқинда Францияга қилган сафари чоғида айтган баёнотини нашр қилди. Макрон Аунга бундай деди: «Бугун сизларнинг маъракангиз Шарқдаги масиҳийлар маъракаси ва курашидир. Сиз ишонган плюрализм Францияга ҳам жуда зарур ва у ҳам бу борада сизнинг тарафингизда ҳамда Ўрта Шарқ ва Суриядаги масиҳийлар маданиятини ҳимоя қилган ҳар бир кишининг тарафида туради. Чунки ҳар бир шахс ўз ўрнига эга бўлиши лозим, тарихни қайтариш мақсадидаги курашлар билан шуғулланавермаслиги керак. Биз сиз тарафдамиз ва сиз билан биргаликда курашамиз. Франция миссияси шу: минтақангиз бошдан кечираётган нарсаларни бошдан кечирувчи ҳар бир минтақада тинчлик ечимини ўрнатиб, бизнинг шахсият ва маданиятимизга эътиқод қилган фуқароларни ҳимоя қилиш». Яна бундай деди: «Франция бу масиҳийларни ҳимоя қилишда давом этади, биз буни уларнинг минтақадаги ўз ўрин ва тарихларини ҳимоя қилиш мақсадида қиламиз».
Роя газетаси шарҳи:
Мустамлакачи Франция ҳамон ўзининг эски сиёсати бўйича кетяпти. Яъни мусулмонлар билан бирга исломий юртларда яшовчи насронийлардан, хусусан, Ливан насронийларидан шу юртлар ишига аралашиш учун кўприк сифатида фойдаланяпти. Бу унинг Усмоний Халифалик даврида қўллаган сиёсатининг айнан ўзидир. Ўшанда у Британия билан ўзлари учун хос вазиятни яратиб олишди. Ҳатто араб ва турк хоинлари ёрдамида Халифаликни қулатиб, унинг юртларини ўзаро бўлишиб олишди. Франция Шом юртларининг шимолий қисмини босиб олди ва у ерга Сурия билан Ливан, деган икки давлатча қурди. У ўзини насронийлар ҳомийси, деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, насронийлар ҳам, бошқа зиммий халқлар ҳам, барчалари 13 аср давомида мусулмонлар ва уларнинг халифаси ҳимояси остида яшаганлар, хавфсиз тинч ҳаёт кечириб, мусулмонлардаги адолат уларда ҳам бўлган, мусулмонларга кўрсатилган адолат уларга ҳам кўрсатилган… Бу ҳолат мустамлакачиларнинг Халифалик ағдарилишига салмоқли ҳиссаларини қўшиш учун мусулмонлар юртига чақирилмаган меҳмон бўлиб келгунларига қадар давом этди. Бугун ҳам, улар насронийлардан Халифаликни қайта барпо этилишини олдини олишда фойдаланишяпти. Агар исломий юртлардаги насронийлар эртага Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида ўша адолат ва инсофга муяссар бўлишни тушунсалар эди, уни қайта барпо этилишига ҳаракат қилишда мусулмонлар билан мусобақалашган бўлардилар.
Роя газетасининг 2017 йил 4 октябр чоршанба кунги 150-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми