Қатар ҳукмдорлари мустамлакачи давлатларга хизмат қилаётганидан фахрланишмоқда!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Қатар ҳукмдорлари мустамлакачи давлатларга хизмат қилаётганидан фахрланишмоқда!
Ҳижрий 1439 йил 1 сафар, милодий 2017 йил 21 октябр шанба куни «Қудсул Арабий» ахборот агентлиги сайтида қуйидаги хабар нашр қилинди:
«АҚШ Ҳаво кучларининг Марказий минтақа бўйича қўмондони генерал-лейтенант Жеффри Харриган, «Ал-Жазира»га берган махсус баёнотида – Форс Кўрфази ҳудудидаги мавжуд дипломатик муаммолар, Давлат ташкилотига қарши кураш доирасида Қатардаги «Адид» базасидан бошлаб олиб бораётган амалиётларимизга таъсир қилмади, деди.
Унинг қўшимча қилишича, база ҳаво амалиётларини бошқариш учун муҳим марказ саналади ва уни бошқа базага алмашиш мушкул. Шунингдек, у коалициянинг Ироқ, Сурия, Афғонистондаги кучлари олиб бораётган амалиётлар билан мувофиқлашиш учун махсус ҳаво етакчилиги амалиётларига ҳамда коалициянинг марказий минтақадаги кучлари олиб бораётган ҳаво амалиётларини бошқаришга йўлак вазифасини ўтайди, шунингдек коалициянинг марказий минтақадаги кучлари олиб бораётган амалиётларни бошқариб туриш учун марказий элемент ҳисобланади.
Генерал-лейтенант Жеффрига кўра, Адид базаси марказий бошқарув минтақасидаги амалиётлар учун асосий элемент маркази бўлиб, режалаштириш, ижро этишдан тортиб, то – унинг таъбирича – баҳолашгача кунлик кўплаб амалиётлар ўша ердан бошқарилади».
Роя газетаси шарҳи:
Қатар ҳукмдорлари қанчалар юзсизликка боришаётгани яққол кўриниб турибди. Чунки улар Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги мусулмонларни қирғин қилишда фойдаланаётган АҚШ ҳаво базасининг Қатарда жойлашганидан фахрланишяпти. Мана шунинг ўзи, Қатарнинг Ислом ва мусулмонлар душмани жинояткор Америка билан тил бириктириб, унга хизмат қилаётганини фош этмоқда. Яна бу давлатнинг ўзини Исломга муҳаббатлилигини, исломий юртлардаги зўравонлик ва репрессияга қарши эканини даъво қилаётганига нима дейсиз! Исломий ҳаракатлар бўлса, шундай жиноят содир этаётган Қатар билан дўстлашиш, унинг бадбўй ришталарига боғланиш ва сотқин ахборот воситаларидан фойдаланиш билан бутунлай ғафлат уйқусида ётишибди… қачон кўзларини очишар экан?!
Роя газетасининг 2017 йил 25 октябр чоршанба кунги 153-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб