Уйғониш тўғрисида туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом тузуми татбиқ қилинганлигини текшириш ўрни
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Ислом тузуми мусулмонлар томонидан татбиқ қилинганми, деган саволга жавоб топиш йўлида бир неча мавзуларни ёритиб ўтдик. Бу масаланинг нозиклик жиҳати уни ўрганиш учун ишончли манбаларнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлиб, ҳар томондан душманлар қуршовида қолган Ислом уммати “захарланган” тушунчалар билан озиқлантириб келинмоқда. Бугунги кунда қайси бир мўъмин бир оз вақтга бўлсада ўз хушёрлигини йўқотар экан, ҳаётининг мазмунига айланган асл мақсадидан чалғиб қолиши жуда ҳам осон бўлиб қолди. Биз ўрганаётган масаланинг нозиклик жиҳати ҳам айнан мана шу ҳолат билан, яъни фикр ва тушунчаларни бузиш йўлидаги кофирларнинг ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиб, бепарволик қилиш Ислом татбиқ қилинган даврлар тўғрисидаги тасаввурнинг хато шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
Ислом алоҳида мабда бўлиб, унинг ўзига хос ақидаси ва тузуми мавжуд. Уни ўрганмоқчи ёки қабул қилмоқчи бўлсак – на ўрганиш ва на унинг қонунларини ишлаб чиқиш маъносида – тарихни унинг манбаси, деб эътибор қилмаслигимиз лозим.
Исломни ўрганиш манбаси Ислом фиқҳи (қонунчилиги) нинг китобларидир. Ислом қонунларини ишлаб чиқариш манбаси эса, бу қонунларнинг тафсилий далили ва ҳужжатларидан иборатдир. Шунинг учун ҳам – на ўрганиш ва на далил қилиб кўрсатиш учун – тарихни Ислом низомига манба қилиб олиш тўғри бўлмайди. Бу асосда Умар ибн Хаттоб, Умар ибн Абдул-Азиз, Ҳорун ар-Рашид ва бошқаларнинг тарихи – улар ҳақида ривоят қилинган тарихий ҳодисаларда ҳам, уларнинг тарихи ҳақида ёзилган китобларда ҳам – шариат аҳкомлари учун мурожаат қилинадиган асос, деб эътибор қилиниши тўғри эмас. Агар муайян ҳодисада Умарнинг раъйига итоат қилинадиган бўлса – Абу Ҳанифа, Жаъфар ва булар каби мужтаҳидлар ишлаб чиққан ҳукмга итоат қилингани каби – бу ҳукм Умар ишлаб чиқиб, татбиқ қилган шариат ҳукми сифатида қабул қилинади. Бунга кўра, тузумни олишда ва ўрганишда тарихга ўрин йўқ. Бунинг устига, тузум татбиқ қилингани ёки татбиқ қилинмагани ҳам тарихдан билинмайди, балки фиқҳ (қонуншунослик) дан олинади. Чунки ҳар бир асрнинг ўзига хос муаммолари бўлиб, бу муаммолар низом ёрдамида муолажа қилинади. Муаммолар муолажаси учун асос қилиб олинган тузумни билиш учун эса, биз тарих ҳодисаларига мурожаат қилмай – чунки тарих хабарлари бизга ўзига хос шарт-шароитларда нақл қилинган – балки татбиқ қилинган тузумнинг ўзига, яъни Ислом фиқҳига мурожаат қилмоғимиз зарур. Ислом фиқҳига мурожаат қилар эканмиз, унда мусулмонлар бошқалардан ўзлаштириб олган ёки ўзлари тарафдан ўйлаб топиб киритилган ҳеч қандай қонунни учратмаймиз. Балки Ислом фиқҳи бутунича шаръий далиллардан истинбот қилинган (ишлаб чиқилган) шаръий аҳкомлардан иборат эканлигига амин бўламиз. Мусулмонлар фиқҳни турли заиф фикрлар, яъни заиф истинботлардан тозалашга қаттиқ аҳамият берар, ҳатто мужтаҳиди мутлақ тарафидан билдирилган бўлса ҳам, асоси кучли бўлмаган заиф фикрга амал қилишни ман қилар эдилар.
Шундан маълум бўладики, Ислом оламининг барчасида Ислом фиқҳидан бошқа бирорта ҳам қонуний ҳужжат мавжуд бўлмаган, балки фақат Ислом фиқҳигина мавжуд эди. Бир Умматда бошқа қонунчилик ҳужжатлари топилмай, фақат муайян бир фиқҳ ҳужжатларигина мавжуд бўлиши, бу Уммат ўзининг қонунчилигида ўша муайян фиқҳ ҳужжатларидан ўзгасидан фойдаланмаганлигига далилдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
08.11.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ