Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”
Индонезия
Майдони: 1 904 556 км².
Аҳолиси: 264 391 330 киши (2017й 20 июль ҳолатига, 88% мусулмонлар).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 932 млрд долларни ташкил қилган (2016й).
Туркум мақолаларимизнинг бу галги сонида Ислом оламида аҳолиси жиҳатидан энг йирик бўлган исломий юрт – Индонезия тўғрисида сўз юритамиз. Бу юрт қазилма бойликларга мўллиги ва юқори иқтисодий потенциали билан ажралиб туради. Қуйида шу тўғрисидаги маълумотлар билан таништирамиз.
Жами олтин захираси: 80.6 тонна (2017 йил ноябрь ҳолатига). Индонезия жами олтин захираси бўйича дунёда 38-ўринни банд қилиб турибди.
Қуйида бу юртда маълум йилларда қазиб олинган баъзи табиий бойликларини келтирамиз:
Олтин: 100 тонна (2016й, дунё бўйича 9-ўрин). Қазиб олинмаган олтин захираси 3000 тоннани ташкил қилади.
Кумуш: 11.2 млн унция ёки 350 тонна (2016й, дунё бўйича 16-ўрин). Кумуш захираси 7 100 тоннани ташкил қилади.
Мис: 380 минг тонна (2013й, 13-ўрин). Мис захираси 22 млн тоннани (дунё бўйича мис захираларининг 3.3% ига тенг) ташкил қилади.
Нефть: 43 млн тонна (2016й, дунё бўйича 23-ўрин). Нефть захираси 500 млн тоннани ташкил қилади.
Табиий газ: 74.026 млрд м3 (2016й, дунё бўйича 11-ўрин). Табиий газ захираси эса 2.9 трлн м3 ни ташкил қилади.
Кўмир: 459 млн тонна (2016й, дунё бўйича 5-ўрин). Кўмир захираси 28 017 млн тоннани ташкил қилади.
Бокситлар: 500 минг тонна (2014й, дунё бўйича 14-ўрин). Бокситлар захираси 927 млн тоннани (дунё бўйича бокситлар захираларининг 3.5% ига тенг) ташкил қилади.
Шунингдек, баъзи қазилма бойликларининг тасдиқланган захиралари қуйидагича кўриниш олган:
Олмос – 700 минг карат; барит – 3 млн тонна; кобальт – 245 минг тонна (дунё бўйича кобальт захираларининг 4.5% ига тенг); марганец рудаси – 10 млн тонна; никель – 3.2 млн тонна (дунё бўйича никель захираларининг 6.4% ига тенг); қалай – 750 минг тонна.
Энди бу юртда маълум йилларда ишлаб чиқарилган баъзи маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз:
Автомобиль (енгил ва юк ташувчи): 1 177 минг дона (2016й, дунё бўйича 17-ўрин).
Электр-энергияси: 249 Твт/соат (2016й).
Пўлат: 4.9 млн тонна (2015й).
Цемент: 31 млн тонна (2012й, дунё бўйича 18-ўрин).
Минерал ўғитлар: 4.3 млн тонна (2014й).
Озиқ-овқат маҳсулотлари:
Шакар: 2.5 млн тонна (2014й, дунё бўйича 12-ўрин).
Ўсимлик ёғи: 35 766 минг тонна (2014й, дунё бўйича 1-ўрин).
Ўрмон, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари:
Гуруч: 70.8 млн тонна (2014й, дунё бўйича 3-ўрин), ҳосилдорлик 51.3 ц/га.
Маккажўхори: 19 млн тонна (2014й, дунё бўйича 8-ўрин), ҳосилдорлик 49.5 ц/га.
Жами дон ва дуккакли экинлар: 90.1 млн тонна (2014й, дунё бўйича 6-ўрин).
Йирик шохли қорамол: 16 млн бош (2014й, дунё бўйича 19-ўрин).
Қўй: 15.7 млн бош (2014й).
Барча турдаги уй қушлари: 1 771 млн дона (2014й, дунё бўйича 3-ўрин).
Ёғоч: 115 млн м3 (2014й, дунё бўйича 7-ўрин).
Денгиз маҳсулотлари: 6 485 минг тонна (2015й, дунё бўйича 2-ўрин).
Эслатма: юқорида келтирилган маълумотлар расмий статистикада эълон қилинган маълумотлардир. Бу маълумотларни излашда уларнинг мумкин қадар энг янгилари эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
30.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми