Эй мусулмон Уммати, жиноятчи Каримов зиндонларидаги мўъмин фарзандларингиз вахшийларча қийноққа солиниб, жирканчларча хорланмоқдалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Эй мусулмон Уммати, жиноятчи Каримов зиндонларидаги мўъмин фарзандларингиз вахшийларча қийноққа солиниб, жирканчларча хорланмоқдалар
وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِأَنْفُسِهِمْ ۚ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا ۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ
«Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган мухлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина мухлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир». (Оли Имрон 178)
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
«Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олишади»
(Шуаро. 227)
Буюк Аллоҳ ва Росули солаллоҳу алайҳи ва салламга душман бўлган жиноятчи Каримов мусулмонларни борган сари янада ваҳшиёна усуллар билан азоблаш ва жирканчларча хорлаш учун ваҳшиёна жиноятларини шиддатли тарзда давом эттирмоқда. Айниқса, “Роббим Аллоҳ”, деганлари учун зиндонларда ётган мусулмон фарзандларига нисбатан қилаётган ваҳшиёна жиноятлари Каримов ва унинг ёрдамчилари инсоний туйғуларга ҳам эга эмасликларини, ҳатто хайвонлар ҳам жирканадиган амалларни бемалол қилаверишларини кўрсатиб турибди.
Биз сизларга айни кунларда жиноятчи Каримов қамоқхоналарида мусулмонларга нисбатан Каримов ва унинг ялоқхўрлари томонидан содир этилаётган жиноятлар тўғрисида гапирмоқчимиз. Аввалги нашрларимизда жиноятчи Каримовнинг қамоқхоналаридаги беайб мусулмонларни азоблаш учун айни ҳукумат аслида жиноятчи бўлган ваҳший золимлардан фойдаланаётганини айтиб ўтган эдик. Ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан жирканч режаларини қамоқхонада ижро этиб бераётган ваҳший жиноятчилар тўдасини Хилол исмли золим бошқараётганлиги тўғрисида ҳам хабар берганмиз. Қуйида қамоқхонадаги мусулмон маҳбуслар томонидан ёзилган мактубни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
“Хилол – Алп Жамолни невараси, у Зарафшондан келган. Зарафшондалиги вақтида ҳам у маҳбусларни қийноққа солиш, уларни номусларига тегишдек бадбахтликларни қилган лохмачлардандир. 19 сентябрда Хилол ўзини 3 та шотирлари билан Косонга келтирилди. Бундан аввал Бохо дегани бўлиб, зона уни қўлида эди. Уни 3 сентябрда олиб кетиб, ўрнига Хилолни келтиришди. Шундай қилиб, Хилол ўз зулмини ўтказа бошлади. Зулм шу даражага бориб етдики, (кечирим хати ёзмаган маҳбусларга) уларни оёқларини тиззадан пастини қалин-қалин таёқлар билан уриб синдирди, тишларини омбур билан суғуриш, тирноқларини суғуриш, баъзи бирларини думбаларига урганидан думбалари ёрилиб-ёрилиб кетган, яна номусларига ҳам теккан бу бадбахт.
Корейс миллатига мансуб бўлган Ан Евгений. Яшаш жойи Юнусобод тумани, 1977 йил. Уйланмаган. Мана шу зулмларни қурбони бўлган. Аслида Евгений наркотик билан қамалган бўлиб, зонада ҳидоят йўлини топиб, бугунги кунда у жуда ҳам мустаҳкам, собитқадамлардан эди. 8-октябр куни мана шу Хилолни югурдакларидан бўлган тўдаси бараварига уриб, тепиб, калтаклашга тушган. Шунчалар ҳам калтаклаганки 5 дақиқа ичида жони узилган Ан Евгенийни. Кейин бу тўда қолган маҳбусларни олдиларига кириб, шаҳид бўлишни хоҳловчилар борми деган. Қилиб қўйган ишидан заррача қўрқмаган ҳам. Чунки бу ҳуқуқни уларга зона раҳбарияти бериб қўйган.
Зарафшонда ҳам қанча биродарларни ўлдирган, номусларига теккан ифлослардан бўлгани учун ҳам эндиликда Косонга олиб келинган ва ўз вазифасини кутилгандан ҳам аълороқ даражада бажармоқда”. Хат шу ерда тугаган.
Булардан ташқари айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон жиноятчи ҳукумати томонидан маҳбуслар учун учрашув вақтлари конун буйича 3 ойда қисқа муддатга, яъни 2 соатли, 4 ойда 3 кун қилиб белгиланган ва бу 3 кунлик муддатга даъват йўлидан қайтганларга рухсат берилмоқда, қайтмаганларга эса 1 кун. Энг ачинарлиси, Аллоҳнинг йўлидан қайтишни истамаган мусулмон маҳбусларнинг, бу ваҳшийларнинг азобларига ва хорликларига чидай олмай, ўзларини бино томлари, баландликлардан ташлаганликлари ёки катта қон томирларини кесиб ташлаётган ҳолатлари ҳам юз бермоқда.
Эй Уммат!
Сиз шуни билингки, бу мазлум ҳолатдаги хорланаётган мусулмонлар сизнинг фарзандларингиздир. Наҳот, бу ёвуз Каримов режими сизларнинг кўзингизни шунчалар ваҳшийлик ва жирканчликларни кўрмайдиган қилиб қўйган бўлса?! Наҳотки, зиндонларда ётган мусулмонларнинг фарёдлари сизнинг қулоғингизга эшитилмаяпти?! Ёки сизлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиқаётган, Аллоҳга итоат қилаётган мўъминларга ваҳшийларча зулм қилаётган, бунинг оқибатида Аллоҳга ва Росули (С.А.В) га душманлигини очиқ ошкор намойиш қилаётган жинояткор Каримов томонидамисиз?! Иймонида собит турган мусулмон фарзандларингиздан жиноятчи Каримовга эргашиб воз кечасизми?! Бугунги аҳволингиз учун, мусулмон фарзандларингизнинг азобланишларига сукут қилаётганингиз учун Охиратда сўралишингизни унутдингизми?!
Эй мусулмонлар Уммати!
Шуни билингки, маҳбусликдаги мусулмон фарзандларингиз Аллоҳнинг розилиги йўлида Ислом шариатига мувофиқ ҳаракат қилиб сизларни мана шу золим куфр режимидан озод бўлишингизни истаган эдилар. Сиз бу золимликларга сукут қилиб турсангиз ҳам, Аллоҳ Ўз нусратига лойиқ бўлган бандаларига нусратини бераверади. Лекин сиз бу сукутингиз учун Аллоҳга нима деб жавоб берасиз? Жинояткор Каримовдан эмас, Аллоҳдан қўрқинг, чунки Аллоҳнинг азоби янада шиддатлидир!
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланадилар, (Аллоҳ) истаган кишиларига нусрат беради ва У қудратли раҳмлидир» (Рум 4-5)
وَاللّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф 21)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
30.11.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми