| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

By htadmin
03.12.2017
0
Share:
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ҳақ устида маҳкам туриш (давоми)

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўлдиришга уриниш ёки у билан таҳдид қилиш:

Бухорий Урва ибн Зубайрдан ривоят қилади:

سَأَلْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرٍو عَنْ أَشَدِّ مَا صَنَعَ الْمُشْرِكُونَ بِرَسُولِ اللَّهِ ؟ قَالَ رَأَيْتُ عُقْبَةَ بْنَ أَبِي مُعَيْطٍ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ  وَهُوَ يُصَلِّي, فَوَضَعَ رِدَاءَهُ فِي عُنُقِهِ فَخَنَقَهُ بِهِ خَنْقًا شَدِيدًا, فَجَاءَ أَبُو بَكْرٍ حَتَّى دَفَعَهُ عَنْهُ, فَقَالَ أَتَقْتُلُونَ رَجُلاً أَنْ يَقُولَ رَبِّيَ اللَّهُ, وَقَدْ جَاءَكُمْ بِالْبَيِّنَاتِ مِنْ رَبِّكُمْ

“Абдуллоҳ ибн Амрдан мушрикларнинг Пайғамбар с.а.в. га қилган энг қаттиқ ишларини сўрадим. У Уқба ибн Абу Муъитнинг Пайғамбар с.а.в. нинг намоз ўқиётгани устига келиб, ридосини бўйинларига солиб туриб, жуда қаттиқ бўғганини, кейин Абу Бакр келиб ажратиб олганини ва: “Раббим Аллоҳ, деган кишини ўлдирасизларми, ахир у Раббиларингиз тарафидан кўрсатмалар олиб келди-ку?!”, деганини кўрганман, деди”.

Умар ибн Хаттобнинг мусулмон бўлиши бобида Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: “У ҳовлида қўрқиб турган эди, Амрнинг отаси Ос ибн Воил Саҳмий келиб қолди. Унинг эгнида йўл-йўл кийим ва ипак билан букиб тикилган кўйлак бор эди. У жоҳилиятдаги иттифоқдошларимиз бўлмиш Бану Саҳмдан эди. Ос унга: “Сенга нима бўлди?”, деган эди: “Агар мусулмон бўлсам, қавминг мени ўлдирармиш”, деди. Ос: “Улар учун сенга йўл йўқ”, деди. Шу гапни айтганидан кейин мен тинчландим…”.

Мушриклар Пайғамбар с.а.в. ни ўлдириш учун тил бириктиришдан тўхтамадилар. Ибн Ҳажарнинг “Фатҳул-Борий”ида келишича, ибн Исҳоқ, Мусо ибн Уқба ва бошқа “Ғазавотлар” муаллифлари шундай деганлар: “Қурайш саҳобаларнинг бир ерга манзил қуриб, шу билан тинчлик-хотиржамликка эришганини, Умарнинг мусулмон бўлганини, Ислом қабилаларга ёйилиб кетганини кўришгач, Пайғамбар с.а.в. ни ўлдиришга тил бириктирдилар. Бу хабар Абу Толибга етиб келгач, Бану Ҳошим билан Бану Муттолибни тўплаб, Пайғамбар с.а.в. ни дараларига киритиб олдиларда, ўлдирмоқчи бўлганлардан ҳимоя қилдилар”. Аҳмад Усмон Жазарийдан бошқа одамлари ишончли бўлган санад билан ривоят қилишича, ибн Аббос Аллоҳ Таолонинг:

وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам “макр” қилур. Аллоҳ “маккор”роқдир”,      (8:30)

ояти хусусида шундай дейди: “Маккада бир кечаси Қурайш машварат қурди. Айримлари тонг отиши билан уни, яъни Пайғамбар с.а.в. ни боғлаймиз, дейишди. Баъзилари ўлдирамиз, яна баъзилари эса, ҳайдаб юборамиз, дейишди”.

Ибн Ҳишомнинг “Сийрат”ида келишича, ибн Исҳоқ айтади: “Қурайш Пайғамбар с.а.в. нинг Мадинага – саҳобалари ёнига боришидан эҳтиётланиб, бир қанчаси Доруннадвада тўпланишиб, Пайғамбар с.а.в. нинг ишини нима қилиш хусусида маслаҳатлашдилар. Айримлар, темир кишанга солиб қўямиз, дейишса, айримлар орамиздан чиқариб юборамиз, дейишди. Шунда Абу Жаҳл: “Менда шундай фикр борки, сизлар ундай фикрга келолмасангизлар керак, деб ўйлайман”, деди. “У қандай фикр экан, эй Абулҳакам?”, дейишди. “Ҳар бир қабиладан бир ёш, кучли, насабдор йигитни танлаб олиб, улардан ҳар бирининг қўлига бир ўткир қилични берамиз, улар бориб битта кишининг зарбасидек уриб ўлдиришади, шу билан ундан қутиламиз”, деди Абу Жаҳл. Амморнинг онаси Сумайя р.а. каби ўлимга сабр қилган саҳобалар ҳам бўлди. У Исломдаги биринчи шаҳид эди”.

Бу азоблар қаршисида Пайғамбар с.а.в. ва айрим саҳобалар шундай ўринни тутдиларки, бу билан мушрикларни танг қолдириб, мислсиз сабот ва матонатни намойиш этдилар. Улардан айримларини айтиб ўтамиз:

Уқайл ибн Абу Толибдан ривоят қилади: Қурайш Абу Толибнинг ёнига келиб, жиянинг бизга йиғинларимизда озор беряпти, дейишди. У дарҳол, эй Уқайл, Муҳаммадни олиб кел, деб буюрди. Унинг ёнига бориб, кичик бир уйчадан чиқариб, куннинг қизиғида олиб келди. Жазирама иссиқнинг қаттиқлигидан юриш учун соя қидирарди. Олиб келгач, Абу Толиб, анави амакиваччаларинг айтишига қараганда сен уларга йиғинларида ва масжидларида озор бераётган эмишсан, ундай қилмагин, деди. Пайғамбар с.а.в. кўзларини осмонга тикиб:

تَرَوْنَ هَذِهِ الشَّمْسَ قال مَا أَنَا بِأَقْدَرَ عَلَى أَنْ أَرُدَّ ذَلِكَ مِنْكُمْ عَلَـى أَنْ تَشْعُلُوا مِنْهَا شُعْلَةً

“Мана бу қуёшни кўряпсизларми, ундан бир шуъла сизларга тушаётган бўлса, мен сизлардан ўшани қайтаришга ҳам қодир эмасман”, дедилар. Шунда Абу Толиб: “Аллоҳга қасамки, жияним бизни ҳеч қачон алдамаган, боринглар”, деди.

Бухорий Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилади: Саъд ибн Муоз умра қилгани бориб, Умайя ибн Халафнинг уйига тушди. Умайя ҳам Шомга борганида Мадинадан ўтиб қолса, Саъднинг уйига тушар эди. Умайя Саъдга кун ўртага келиб, одамлар ўз ишлари билан бўлиб кетгунча кутиб тур, кейин бориб тавоф қиласан, деди. Саъднинг тавоф қилаётгани устига Абу Жаҳл келиб қолиб: “Каъбани тавоф қилаётган бу ким?” – деди. “Мен Саъдман”. “Муҳаммад ва унинг саҳобаларига бошпана бериб туриб, яна бамайлихотир Каъбани тавоф қиляпсанми?” “Ҳа”, деди Саъд. Ўзаро сўкишиб кетишди. Умайя Саъдга: “Абулҳакамга овозингни кўтарма, чунки у водий аҳлининг саййиди”, деди. Саъд: “Агар мени Байтуллоҳни тавоф қилишдан қайтарадиган бўлсанг, Шом билан бўладиган тижоратингни узиб қўяман”, деди. Умайя ҳадеб Саъдга: “Овозингни кўтарма” деб, уни тўхтатишга ҳаракат қиларди. Бундан Саъд ғазабланиб: “Қоч ёнимдан, мен Муҳаммад с.а.в. дан эшитишимча, у сени ўлдирар эмиш”, деган эди, у: “Мени-я?”, деди. Саъддан ҳа, жавобини олгач: “Аллоҳга қасамки, Муҳаммад ёлғон гапирмайди”, деб қўйди.

Бухорий ва Муслим ибн Аббос р.а. дан ривоят қилади: “Абу Заррга Пайғамбар с.а.в. нинг юборилгани хусусидаги хабар боргач, нима гаплигини билиш учун келиб, Пайғамбар с.а.в. нинг ёнларига кирди ва у кишининг гапларини эшитиб, ўша ернинг ўзида мусулмон бўлди. Пайғамбар с.а.в. унга:

اِرْجِعْ إِلَى قَوْمِكَ فَأَخْبِرْهُمْ حَتَّى يَأْتِيَكَ أَمْرِي

“Қавмингга қайтиб, то менинг буйруғим келгунига қадар уларни хабардор қилиб тур”, дедилар. У: “Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бу гапни уларнинг орасида қичқириб айтаман”, деди. У ердан чиқиб, масжидга келди-да, бор овози билан: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир”, деди. Одамлар туриб, уни ётиб қолгунича дўппосладилар. Аббос келиб, унинг устига ўзини ташлади ва: “Ҳолингларга вой, унинг Шом билан бўладиган тижоратинглар йўлидаги Ғифорлик эканини билмайсизларми?” деб, уни қутқариб қолди. Эртаси куни яна шундай қилган эди, одамлар яна унга ташланиб, яна урдилар ва яна Аббос унинг устига ўзини ташлади”.

Аҳмад ибн Ҳанбал “Саҳобалар фазилатлари” китобида Урвадан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. дан кейин Қуръонни овоз чиқариб ўқиган одам Абдуллоҳ ибн Масъуд эди. Бир куни саҳобалар тўпланишиб: “Қурайш ҳали бу Қуръоннинг овоз чиқариб ўқилганини эшитгани йўқ, унга эшиттириб қўядиган одам борми?”, дейишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Мен эшиттираман”, деди. Улар: “Сизга озор беришларидан қўрқамиз, биз бирор гап бўлгудек бўлса, улардан ҳимоя қила оладиган қариндошлари бор одам бўлса, деган эдик”, дейишди. У: “Қўяверинглар, мени Аллоҳнинг Ўзи ҳимоя қилади”, деди. Кейин ибн Масъуд чошгоҳда Мақомга бориб, Қурайш йиғилиб турган жойда:

بِِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ

– “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан”,

الرَّحْمَانُ  عَلَّمَ الْقُرْآنَ

– “Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад Пайғамбар ва унинг умматларига) Қуръонни таълим берди”, (55:1,2)

деб ўқиди. Кейин қибла тарафга қараб, қироат қила бошлади. Одамлар қулоқ солишиб: “Бу чўрининг боласи нима деяпти?”, дейишди. Кейин: “Бу Муҳаммад олиб келган нарсаларни тиловат қилаётган экан-ку” деб, унинг юзига ура бошладилар. Абдуллоҳ улардан қанчалик озор етмасин, ўқийверди. Саҳобалар ёнига қайтиб келганида унинг юзидаги изларни кўришиб: “Биз шундан қўрққан эдик”, дейишди. Шунда Абдуллоҳ: “Аллоҳнинг душманлари ҳозиргичалик менга заиф-хор бўлиб кўринмаган эди, агар хоҳласанглар, яна шундай қила олишим аниқ”, деди. Улар: “Бас, етади, уларга ёмон кўрадиган нарсаларини эшиттирдинг”, дейишди”.

Бухорий Оиша р.а. дан ривоят қилади: “Эсимни танибманки, ота-онам мусулмон эдилар… Бу нарса Қурайшнинг катта мушрикларини даҳшатга солди. Ибн Дағаннага одам юбордилар. Улар келишиб: “Биз сенинг ҳимоянг туфайли Абу Бакрга омонлик бергандик… Унинг ибодатларини ҳамманинг кўз ўнгида қилишига рози эмасмиз”, дейишди. Кейин ибн Дағанна Абу Бакрнинг олдига келиб: “Сени ўз ҳимоямга олганимни биласан, шунинг учун ё улар айтган гапга кўн (яъни ибодатларингни ҳеч кимга кўрсатмасдан, эшиттирмасдан қил) ёки менинг ҳимоямни ўзимга қайтариб бер, чунки мен ҳақимда араблар, анавининиг ҳимояси ўтмади, дейишларини ёқтирмайман”, деди. Шунда Абу Бакр: “Ҳимоянгни ўзингга қайтариб бераман, мен Улуғ ва Буюк Аллоҳнинг ҳимоясини истайман”, деди”.

Ҳоким Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: “Умар Макка масжидида мушриклар билан эрталабдан қуёш бошининг рўпарасига келгунига қадар олишди. Кейин ҳолдан тойиб, ўтириб қолди. Қизил чопон, йўл-йўл кўйлак кийган, кўркам юзли бир киши келиб, уни қутқариб олди-да: “Бу одамдан нимани истайсизлар?”, деди. Улар: “Ҳеч нарсани, Аллоҳга қасамки, у диндан қайтди”, дейишди. “Бир одам ўзи учун бир динни танлаб олса, бунинг нимаси ёмон, қўйинглар уни, ўзига хоҳлаганини танлаб олаверсин, сизлар Бану Адий Умарнинг ўлимига рози бўлади деб ўйлайсизларми? Аллоҳга қасамки рози бўлмайди”, деди. Ўша куни Умар: “Эй Аллоҳнинг душманлари, уч юзтага етганимизда сизларни чиқариб юборган бўлардик”, деди. Кейинчалик дадамдан: “Ўша куни сизни қутқариб қолган одам ким эди?”, деб сўраган эдим: “Амр ибн Оснинг отаси Ос ибн Воил эди”, деб жавоб бердилар.

Байҳақий  Мусо ибн Уқбадан ривоят қиладилар: “Усмон ибн Мазъун ва унинг дўстлари орқага қайтганлардан эдилар. Маккага ҳомийсиз кира олмадилар. Валид ибн Муғийра Усмон ибн Мазъунни ўз ҳимоясига олди. Усмон дўстларининг устига ёғилаётган балоларни, улардан бир қанчасининг қамчи ва ўт билан азобланаётганини, ўзининг эса тинч-омонлигини кўриб, балоланишни афзал билди ва Валидга: “Эй амаки, мени ўз ҳимоянгизга олдингиз, энди қариндошларингизнинг олдига чиқиб, мендан ҳимоянгизни қайтариб олишингизни хоҳлайман”, деди. Шунда Валид: “Эй жиян, кейин улар сенга озор бериб, сени ҳақорат қилсаларчи?”, деган эди, Усмон: “Ҳеч ким менга эътироз ҳам билдиролмайди, озор ҳам беролмайди” деб, ўз сўзида қаттиқ туриб олди. Валид ночор уни масжидга олиб чиқди. У ерда Қурайш мажлис қуриб, Лабид ибн Робиъа шеър ўқиётган эди. Валид Усмоннинг қўлидан ушлаб: “Мана бу бола мени ҳимоямни қайтариб олишимга мажбур қиляпти, мен сизларнинг гувоҳлигингизда ундан ҳимоямни қайтариб олдим. Фақат ўзи хоҳласа, яна қайта ҳимоямга оламан”, деди. Шунда Усмон: “Тўғри айтяпти. Аллоҳга қасамки, менинг ўзим уни шунга мажбур қилдим, энди мен унинг ҳимоясида эмасман” деб, одамларга қўшилиб ўтирган эди, унга ҳам ташландилар”.

Саҳоба р.а. лар сабот ва матонат намуналарини намойиш қилганларига қарамасдан, Пайғамбар с.а.в. га шикоят қилиб, у кишидан нусрат сўраб, дуо қилишларини сўраганлар. Бунга Пайғамбар с.а.в. Бухорийнинг Хаббоб ибн Аратдан қилган ривоятида жавоб берганлар:

شَكَوْنَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ r, وَهُوَ مُتَوَسِّدٌ بُرْدَةً لَهُ فِي ظِلِّ الْكَعْبَةِ, قُلْنَا لَهُ: أَلاَ تَسْتَنْصِرُ لَنَا أَلاَ تَدْعُو لَنَا؟ قَالَ: كَانَ الرَّجُلُ فِيمَنْ قَبْلَكُمْ يُحْفَرُ لَهُ فِي الْأَرْضِ فَيُجْعَلُ فِيهِ, فَيُجَاءُ بِالْمِنْشَارِ فَيُوضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُشَقُّ بِاثْنَتَيْنِ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ, وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ, مِنْ عَظْمٍ أَوْ عَصَبٍ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ, وَاللَّهِ لَيُتِمَّنَّ هَذَا الأَمْرَ, حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوْتَ لاَ يَخَافُ إِلاَّ اللَّهَ أَوْ الذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ, وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ

“Пайғамбар с.а.в. нинг олдиларига шикоят қилиб бордик, у киши Каъбанинг соясида чопонларини ёстиқ қилиб олган эканлар. “Биз учун нусрат сўрамайсизми, бизнинг ҳаққимизга дуо қилмайсизми?”, дедик. Бунга жавобан у киши: “Сизлардан олдингиларда ер чуқур қазилиб, унга бир одам бошигача кўмиларди, кейин арра олиб келиниб, бошининг ўртасидан солиниб, иккига бўлиб юбориларди. Шу иш ҳам уларни динидан қайтармасди. Темир тароқлар билан гўштдан ўтиб, суяк-пайларгача тараларди. Бу ҳам уларни динидан қайтаролмасди. Аллоҳга қасамки, албатта бу иш камолига етади ва отлиқ Санъодан Хазрамавтга қадар ёлғиз Аллоҳдангина қўрқиб ёки қўйларини бўри еб кетишидангина қўрқиб, борадиган бўлади. Фақат сизлар шошқалоқлик қиляпсизлар, холос”, дедилар”.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

03.12.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда умумий мулк: унинг табиати ва давлатнинг унга нисбатан жавобгарлиги

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/