Ҳақиқат эгилиши мумкин, аммо синмайди
Ҳақиқат эгилиши мумкин, аммо синмайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсоният яратилибдики, ҳақ ва ботил ўртасидаги кураш тўхтовсиз давом этиб келди. Барча асрларда бўлгани каби бу кураш бугунги кунимизда ҳам давом этмоқда. Ҳақ ва ботил аҳллари ўртасидаги кураш Қиёмат тонгига қадар давом этади.
Яқин тарихга назар солинса кўрамизки, ҳақиқат йўлини танлаган кимсалар сўроқ саволсиз, ҳеч қандай ҳужжатсиз отилдилар, қатл этилдилар, зиндонбанд қилиндилар, ваҳшийлик, зўравонликлар исканжасида қолдилар. Шунингдек, юртларидан бадарға қилиндилар, оилаларидан, молу-дунёларидан айрилдилар.
Инсон боласи ҳазм қила олмайдиган зулмларга, қийноқларга дучор бўлишларига қарамасдан олдиларига қўйган ғоя, мақсадларидан чалғимадилар. Натижада, ботил устидан ғолиб бўлдилар.
Қайси даврга назар солманг, ботилни қўлловчилар кўпчиликни, ҳақ тарафдагилар озчиликни ташкил этди. Аммо ғалаба озчилик тарафида бўлди. Бунинг асл сабаби, ҳақни ушлаган озчилик тарафида буюк қувват Эгаси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу борлиги эди. Ботил тарафдорларининг қилаётган ишлари Ислом нурини ҳеч қачон ўчира олмаслигини Ўз каломида шундай баён қилади:
Аллоҳ Таоло айтади:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурининг тўкис бўлишини истайди”. (Тавба:32)
Ушбу оятнинг ҳаётдаги воқесини кўриш учун жуда катта илм шарт эмас. Исломни дунё бўйлаб қайта жонланаётгани ва бу жонланиш жуда тез суръатда кетаётганини ҳатто куфр олами ҳам кўриб, ҳис этмоқда. Шунинг учун улар бу уйғонишни тўхтатиш, бир оз бўлса-да ортга суриш илинжида бор куч-қувватларини ишга солмоқда. Аммо бу ишнинг уддасидан чиқишни иложсиз эканлигини англай олмаяптилар.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً
– “Ва: “Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Албатта, ботил доимо йўқ бўлувчидир” – деб айт”. (Исро:81)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
19.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми