Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
44
Инсонлар ўз ҳаётларини бошқа инсонларнинг ҳаётига солиштириши табиий ҳол. Шу жумладан, бир мамлакат бошқа мамлакатнинг, бир минтақа бошқа минтақанинг ҳаётига ўз ҳаётини таққослаб кўради. Шундай таққослаш ғарб ва шарқ ёки мусулмонлар ва кофирлар миқёсида ҳам рўй беради. Мисол учун бугунги ғарб давлатлари ҳаёти шарқ давлатлари ҳаётига нисбатан тараққий этганлиги билан фарқ қилади. Бу рад этиб бўлмас воқелик, ҳатто шарқдаги инсонларнинг ғарб ҳаётига тақлид қилиши, улардек бўлишга интилиши, демократияга чақиришларининг ҳам сабаби шу. Энди ғарбнинг шарққа нисбатан яшаш даражаси юқори эканлигининг сабабини ўрганиб кўрайлик.
Ғарб аслида шарққа нисбатан бундай ютуқларни қўлга киритишни бошлаганига кўплаб асрлар бўлгани йўқ. Яъни яшаш даражаси жиҳатидан ғарб ўрта асрларда ҳам шарқдан орқада бўлган, ҳатто анча қолоқ бўлган, десак ҳам хато қилмаган бўламиз. Шундай экан, ғарб қандай қилиб шарқдан ўтиб кетди? Ғарбнинг яшаш даражаси юқорилаб боришининг сабабини у ўз ҳаёт тарзини шакллантирувчи ақидани, яъни мабдани ўзи учун ҳаёт муаммоларининг ечими манбаси сифатида белгилаганлигида кўриш мумкин. Яъни ғарб капитализмни ҳаёт муаммоларининг ечими манбаси сифатида танлади ва бу танловида мустаҳкам турди, ҳатто эътиқод даражасига кўтарди, деб айта оламиз. Чунки ғарб ўз ҳаёти муаммолари учун капитализмдан ечим олиши бу ҳаётининг асоси қилиб белгилаганлигини кўрсатади. Ўз ҳаёти учун асос сифатида белгилаш эса, бу асосга нисбатан эътиқод қилишни, яъни юқори даражадаги ишончни талаб қилади.
Айтишингиз мумкин, ғарбнинг кўпчилиги насронийлардан иборат бўлса, қандай қилиб капитализмга эътиқод қилади, деб. Тўғри, улар насронийлик дини бўйича ибодат қилади, лекин насронийлик дини тузумга эга бўлмаганлиги учун ҳаёт майдонида таъсирга эга эмас. Яъни бу дин ибодат маросимлари орқали тадайюн ғаризасини қондиришдан нарига ўтмайди. Инсон фитратида эса, тадайюндан ташқари иккита ғариза ҳамда аъзо эҳтиёжлари бор. Буларнинг талабини қондииш йўлларини ҳам инсон билиши керак. Шунинг учун ғарб айрим кўринишларда насронийлик динига мурожаат қилсада, аслида капитализм асосида яшайди. Яҳудийлик дини ҳам насронийлик сингари ҳаёт муаммоларига ечим бера олмайдиган тузумига эга бўлмаган дин ҳисобланади.
Хуллас ғарб капитализмга эътиқод қилди ва шунинг учун уни ҳаёти учун асос сифатида белгилади. Яъни бу ақидага қаттиқ ишонди. Кўриб турганимиздек, ғарб ўзи эътиқод қилган мабда бўйича ҳаётини қурди. У бугун қандай ютуққа эришган бўлса айнан мана шунинг учундир.
Ислом тарихини ҳам эслаб кўринг. Ислом бошланишида саҳоба р.а. ларнинг ҳаёти қандай қолоқ аҳволда эди. Улар Ислом ақидасига иймон келтиришди ва ҳаётларини шу ақида асосида қуришди. Натижа эса, ҳаммамизга маълум. Агар биз мусулмонлар бугунги кунда ҳам ўзимиз эътиқод қилаётган Ислом ақидаси асосида яшасак, тарихда қолган юксаклигимиз яна қайтади, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
19.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ