| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Ақлимизни “ўғирлашди”

Ақлимизни “ўғирлашди”

By htadmin
15.04.2024
766
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Ақлимизни “ўғирлашди”

بسم الله الرحمن الرحيم

      Киссовирликни санъат даражасига кўтарган йигит зонада намозни бошлади. Зона ходимлари тили билан айтганда, “туппа-тузук одамни ҳизбутлар заҳарлашди”. Ҳолбуки, у ўша “тузук” ишларини бузуқлик деб тавба қилганди. Бундай тавба қилувчи маҳкумлар гиёҳвандлар, қотиллар, тажовузкорлар орасида тез-тез учраб туради. Баъзилари чин ихлос билан ҳидоят топса, баъзилари зонадаги оперларнинг найранги туфайли даврамизда пайдо бўлади. Шунга кўра, манави моҳир “санъат номояндаси”га айланган киссовурнинг ҳам кўнгил суҳбатини эшитгим келди. Лекин қулай фурсат бўлмас эди. Нима бўлди-ю, ходимларнинг найранглари туфайли “соқолингни олмабсан” деган катта “жиноят” туфайли 15 суткага изоляторга қамашганда, камерада у билан бирга бўлиб қолдик. Қулай фурсат! Бемалол соатлаб гаплашиш имкони туғилди. Унга бомдод намозини ўқиётганда бошқаларнинг “тинчини бузганлик” баҳонасида етти кунлик жазо белгиланган экан. Биринчи кунданоқ унинг биринчи саждасидаги ҳисларини билмоқчи бўлдим. Ахир, биринчи сажда инсонни қалбига ажиб бир улуғворлик беради. Ким буни ҳис этган бўлса, ҳаётини тубдан умумий равишда ўзгартириб юборади. Ҳаётдаги барча ишларга энг тўғри нуқтадан қарай бошлайди. Яхши ва ёмонни ажратишда ўз нафсига ёқиш-ёқмаслик туйғусидан эмас, балки шариатдан қараб баҳо бера бошлайди. Хуллас, бу йигитда қандай ҳислар борлигини билгим келди, кутилмаган суҳбатни эса ундан эшитиб роса маза қилдим. Ва, албатта, сиз ўқувчимизга ҳам илиндим. У гапининг бошидаёқ:

 – Сиз мени анави “теппа” намозхонларданми ёки ҳақиқийми эканимни билмоқчисиз – деб ичимдагини топди ва – лекин мен бундан хафамасман, аксинча шундай қилмасанглар эди, сизларни шунчаки “ҳарф” деган бўлардим, – деб сўзида давом этди. Менга келсак, қалблар эгасига ҳисоботимни тўлиқ баён қилганман. Шунинг учун келинг, теманинг долзарброғига киришамиз, – деб мени бироз ноқулай аҳволга солди. Вазиятдан чиқиш учун ростини айтиб қўяқолдим: “Топдингиз, ниятим шунақа эди, лекин энди ўзгарди”, – дедим. У эса орамизда илиқликни пайдо қилиш учун: “Ишондим, агар бошқача, юзакироқ сўз айтганингизда сизга нисбатан ҳурматим йўқоларди”, – деб бир зумда суҳбат “дастурхони”га файз киритди.

Мен бирор мавзу танлаш учун “чайнала” бошлагандим. У ўзининг эски “ҳунаридан” гап бошлаб менга енгиллик берди:

– Оиламизда мендан бошқа “палакат”, расво киши бўлмаган. Ота-онам ҳам институтда дарс берадиганлардан. Иккита опам тиббиётда анча обрўли мутахассис. Ҳатто укам ҳам автодорожнийни қизил билан тугатиб, четга малака оширишга кетган. Менга келсак, олийгоҳларни остонасини ҳатламаган бўлсам ҳам, мактабни “олтин” билан тамомлаганман. Тенгдошларим ҳам казо-казоларнинг арзандалари. Қисқа айтганда, “охури” катталар ичида ўсганман. Оиламдагилар намозхонларни ҳурмат қилсалар-да, коммунистик руҳда фикрлайдилар. Барча тараққиёт ўз қўлимизда, дин эса заифлик аломатларидан, деган фикр уларда устувор. Лекин менга уларнинг бирортаси идеал бўлиб кўринмасди. Назаримда, ўқиш, илм билан машғул бўлиш зерикарли туюларди. “Бир палакда ҳар хил хамак” деган ибора бизнинг оилага бегонадек. Деярли ҳамма “хамак” бизникиларда бир хил эди. Менга бу ғалати туюларди. Нима биландир оламга танилгим келарди. Айниқса, қўшнилар ва тенгдошларим бизларга “оқбилак”, “ватанпайпоқ” каби кесатиқ “тошларини” орқаворотдан отиб туришлари ҳам қулоққа чалинарди. Шуларнинг таъсиридами билмадим, бошқача яшагим келарди. Жудейла зиёли, одобли, тартибли яшаш нуқсондек туюларди. Беихтиёр қўлимга машҳур ўғрилар ҳақидаги русларнинг китоби тушди-ю “палагим” бузилди. “Карманник” ўғрининг ҳаёти ҳақидаги қизиқ воқеалар тушларимгача кира бошлади. Ўша китобдаги воқеаларни руслар кино қилиб ҳам ишлаганини кўрдим. Еганим олдимда, емаганим ортимда бўлишига қарамай, шаҳардаги ўғрилар тўдасидан улфатлар топдим. Уларнинг фалсафалари ўқиганларимга деярли жуда мос эди. Гапнинг қисқаси, улар ичида қисқа вақт ўтиб энг машҳурига айландим, – дегач, менга синчковлик билан бир қараб, зерикмадингизми? – деб қўйди. Мен эса телевизор, радио ва китобларсиз камерада унинг суҳбатини мароқ билан эшитардим. Дарҳақиқат, бу йигит ўз суҳбати билан мени сомеъга айлантириб қўйганди. Орадаги чой ичиш ва саноқлар (проверка) ўтгач, мавзуни мутлақо сиёсий йўналишга бурди.

– Дадам айтганларидек, дин заиф кишилар учун овунчоқ эмаслигини ётоғимиздаги “тиллақош” биродарнинг жамият ҳақидаги суҳбатини эшитгач, тушундим ва динимизни оламни тузатувчи ягона омил деб тан олдим. Сиёсатга мутлақо алоқаси йўқ деб таниганим Исломни ўн уч асрлик биринчи Давлат бўлганлик тарихини ўша йигитдан эшитиб ҳайратдан лол қолдим. Ислом Халифалиги бошқарувидаги мард қаҳрамонлар тарихи олдида мен севган ўғриваччалар қаҳрамонлиги шунчаки аҳмоқлик ва жирканч туюлиб кетди. Бизга ўхшаган янги авлодни ақлимизни ўғирлаб ўз динимиздан, “дин қолоқлик сарқитлари” деб, ундан уяладиган қилиб қўйишганлигини чуқур ҳис қилдим. Мен ўзимни ўғри десам, устимиздаги бузуқи сиёсатдонлар мендан минг чандон каттароқ ўғри экан. Бутун халқнинг мулкини тортиб олиш ва унга эгалик қилиш учун аввало ақлимизни ўғирлашганига амин бўлдим. Анави биродаримизни роса кўп тинглаб тушундимки, ақлни ким забт этса, ўз йўриғига юргиза олар экан. Халқимизни асосий фикрдан чалғитишгач, фаҳш ва дунё муҳаббатини зеҳнимизга муҳрлашибди. Энди сизни зериктирмаган бўлсам, олам сиёсатига бугунги қарашларимни очиқламоқчиман.

– Ҳа, албатта, бемалол! Аслини айтсам, сиздан эшитганларим мен учун ҳам энг долзарб нарсалар экан, – деб унга далда бўлдим. У эса аввалда ўқиган юзлаб китоблардан ва оиласидаги давра суҳбатларидан йиғилган дунёқарашларга қисқа вақтда Исломий дунёқараш билан назар солиб, мени одобли ўқувчига айлантириб қўйди.

– Мен инсоннинг нима учун яратилганини замонанинг энг зиёли оиласидан бири бўлган хонадонимдаги олимлардан эмас, балки манави панжара ортига ҳукумат тарафидан оммадан ажратиб изоляция қилиб ташланган юксак тафаккур эгаларидан топдим. Алҳамдулиллаҳ! Энди сиёсий фикрларимни Ислом асосида тартиблашган қисмидан гапириб ўтмоқчиман. Сиз нима дейсиз?

– Мен муболағасиз айтсам, собиқ ўғридан ўзимга устоз топиб олгандекман! Гапиринг укам, гапиринг! – дедим.

– Мақтовни ёқтирмийман, дея олмайман. Муболағасиз мақтовингиз ўзимга ишончни пайдо қилди, – деб янада жозибали фикрларни оча бошлади.

– Ака, ўз халқининг молини, жонини, хуқуқларини тортиб олиш диктаторлик режимида тез-тез учраб туради. Бундай режим устувор бўлган юртларда ҳукуматга нафрат тез ўсади ва давлат тўнтаришлари ҳам паймоналар тўлгач табиий пайдо бўлади. Аммо демократияга асосланган давлатларда халқларнинг моли, жонига тажовуз кўзга ташланмай турса-да, уларнинг шиддатли тажовузи халқининг ақлларига бўлади. Ақллар “ўғирлангач” ғаризалардаги туйғуларни бошқариш сурувдаги қўйларни бошқаришдек осон кечади. Бунинг учун кенглик-“яйлов” ва яхши тарбияланган “чўпон”, “итлари” ва “най” садоси кифоя! Шундай десак, энг тўғри ва бош-кети очиқ фикр айтган бўламиз! Шунга кўра, юртимиздаги диктаторлар халқимиз учун молу жонларигагина хатар бера олади. Биз халқимизнинг ақлига Ислом ақидасини анави “тиллақош” акадек етказа олсак, буларнинг чиранишлари узоққа бормайди. Лекин бугунги диктатор режими юртимизга Ғарб ўз сақофатини, фойда ва зарар тарозуларини тиқиштиришига кенг йўл очиб ташлади. Бу эса ўта хатарли нарса. Барча эркинликларнинг ҳимояси баҳонасида кириб келаётган демократик дунёқараш нафақат Исломий ҳалол-ҳаром мезонларига путур етказмоқда, балки оддий оилавий тартибларимизни ҳам чокидан сўкиб ташлаб, аёл, эр, фарзандлар ўринларини алмаштириб, бузиб ташламоқда. Ақллар ўғриси бўлган Ғарб бузғунчилари сизларга ўхшаган кишилар фикрларини оммага тарқатилишини олдини олиш учун диктатор қўғирчоқларидан унумли фойдаланиб, қамоқхоналарга сизларни ёпиб, ўзининг бузғунчи ғояларини боғчадан то олийгоҳларгача тиқиштирмоқда. Шунинг учун сизларни озодликка чиқармасдан ушлаб келмоқда. Бизга ўхшаган “палакатлар”ни тўғри фикрлар билан тарбиялашингиз олдингиздаги энг зарур иш бўлиб қолди. Шундагина вужудингиз панжара ортида қолса ҳам, олий фикрлар озодликка чиқади демоқчиман. Ака, мен боримни “дастурхонга” ташладим. Камини сиздан эшитишга тайёрман, – деб газета парчасига ўралган чойни кружкага ташларкан, мендан – аччиқроқ  бўлаверсинми чойимиз – деб кулиб қўйди.

Мен бундай балоғатли суҳбатдан лол эдим. Ахлатдан тилло топгандек, чўлда чашмага дуч келган ташнадек жим эдим…

(“Тиллақош” биродаримнинг даъватидан ўзлигини таниган “карманник”ни эслаганим – ўша хотиралардан)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

15.04.2024й

0
0

Related posts:

Менга ҳеч ким етказмаган демаслигиз учун Ўчмайдиган қилиб ёзиб қўйсанг бас! Мен фақат сув ташиб бергандим Шарти оғир экан…
TagsАқлимизни “ўғирлашди”“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳодий ҳукумати ва коалицион кучлар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Француз сиёсатчиларининг ҳижобга телбаларча шубҳа билан қараши Исломдан қўрқиш ҳамда илмонийликнинг тоқатсизлигидир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Трамп Ғазони бевосита босиб олиш ва унинг аҳлини чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/