| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИКРИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›«Ақоидий мушкулликлар ва сиёсий кризис» китоби муаллифи доктор Ҳоким Митярийга

«Ақоидий мушкулликлар ва сиёсий кризис» китоби муаллифи доктор Ҳоким Митярийга

By htadmin
11.11.2016
1829
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم   

 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Росулуллоҳга, у кишининг оиласига, асҳобига ва у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин ва баъд:

Мен мазкур китобингизни унинг ўн боблари билан ўқиб чиқдим. Шунинг учун мен мана бу икки қисмдан (баён ва итоб) дан иборат насиҳатни сизга йўлламоқдаман. Уни Росулуллоҳ Aнинг ушбу қавлига бўйсуниб йўлламоқдаман. Росулуллоҳ A:

«الدِّينُ النَّصِيحَةُ قُلْنَا لِمَنْ قَالَ للهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ»

«Дин насиҳатдир, дедилар. Шунда биз: ким учун ё Росулуллоҳ – дедик, Пайғамбаримиз: Аллоҳ учун, Китоби учун, Росули учун, мусулмонлар имомлари ва оммаси учун, дедилар».

Баёнга келса мен бундай дейман: қизиқ, сиз биринчи тўққиз бобда Халифалик, унинг вожиблиги, у мусулмонларнинг азизликка эришишлари, уйғонишлари, яна одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлишлари йўли экани ҳақида зўр жиддийлик билан аҳамият бериб сўз юритгансиз. Бу боблардан кўпини ўқиган киши ўзини Халифалик ҳақида сиздан бир неча ўн йил олдин сўз юрита бошлаган Ҳизбут Таҳрир китобларини ўқиётгандек ҳис қилади, фақат унчалик катта бўлмаган фарқ борлигини сезади. У ўз китобингизда ўтмишдаги мужтаҳидлар ва фақиҳларнинг Халифалик зарурлиги, унинг аҳамияти ва вожиблиги ҳақида айтган сўзларини келтирганингизни кўради. Ҳизбут Таҳрир китобларида эса бу зарурат, аҳамият ва вожиблик ҳизб эътиборли деб ҳисоблайдиган шаръий далилларидан саҳиҳ ижтиҳод билан истинбот қилинган. Ҳизб эътиборли деб ҳисоблайдиган шаръий далиллар ушбулардир: Аллоҳ Китоби, Росулининг Суннати ҳамда шу икки манба кўрсатмаси асосидаги саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёсдир, яъни иллати ақл билан эмас, балки шаръий нусусда келган қиёсдир.

Шу билан бирга, Халифаликнинг зарурлиги ва вожиблиги – сиз ўз китобингизда қилганингиздек – ўтмишдаги мужтаҳидлар сўзлари орқали нақл қилиндими ёки – биз ўз китобларимизда қилганимиздек – саҳиҳ ижтиҳод билан шаръий далиллардан истинбот қилиндими, ҳеч фарқсиз, бунинг барчаси яхшиликдир.

Мен яна қуйидагиларни айтмоқчиман: китобингиздан биринчи тўққиз бобни ўқиган киши сизнинг Халифалик ҳақида қайғуриб аҳамият берганингизни кўради. Сиз мусулмонлар юртларидаги йўқ қилиш вожиб бўлган тоғут ҳокимлар ўрнига Халифаликни тиклаш вожиблигини, Уммат ўзини битта давлатда жамлайдиган, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган битта халифани тиклаши зарурлигини, Уммат учун иккита халифа бўлиши тўғри эмаслигини, агар иккита бўлиб қолса Росулуллоҳ Aнинг:

«إذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

«Икки халифага байъат берилса икковидан иккинчисини ўлдиринглар»деган ҳадисида айтилганидек иккинчиси ўлдирилишини айтгансиз. Сиз Халифалик Росулуллоҳ A:

«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг АллоҳЎзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раийятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг АллоҳЎзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин ПайғамбарA сукутга чўмдилар» деб айтганларидек Аллоҳ изни ила яна қайта тикланажагини айтгансиз ва Халифалик ҳақида бундан бошқа кўпгина ҳақ сўзларни айтгансиз. Буларни биринчи тўққиз бобда айтгансиз.

Лекин сиз Халифаликни тиклашга оид ўз лойиҳангизни таклиф қилган пайтингизда ва бу лойиҳани маъқуллайдиган бир конференция ўтказишга чақирган пайтингизда ўзингиз ана шу тўққиз бобда айтган нарсаларингизнинг деярли барчасини деворга ургансиз! Чунки сиз бу лойиҳада Росулуллоҳ AХалифаликни тиклаш тариқати учун баён қилиб берган шаръий далиллар доирасида сўз юритмагансиз, аксинча ўзингиз Халифаликни тиклаш тариқатини белгилаш деб билган тасаввурларни илгари қўйгансиз:

Масалан сиз бундай дегансиз: «Шундан келиб чиқиб демак вожиб вазифа Халифалик аср ривожи ва заруратлари билан бирга қадам ташловчи бир сиёсий низом лойиҳаси сифатида бўлишидир. Демак Уммат халқлари ва унинг барча давлатлари аксар давлатлари рози бўладиган ҳар қандай бирлик ёки иттифоқ ёки Умматдаги суверен ва ҳар қандай ажнабий нуфуздан мустақил бўлган асосий давлатлардан иборат мажмуа, ҳар қандай бирлик ёки иттифоқ доирасида жамланиб бирлашадиган мажмуа шаръий Халифаликдир. Бу бирлик ҳукуматлари халқлари томонидан сайланадиган бўлади, Уммат вакиллари бўлган раёсий мажлисни сайлайди, уни Уммат Халифаликнинг Уммат мажлиси сифатида сайлайди, сайланган шўро мажлиси эса бу бирлик халқлари вакиллари ва уларнинг орасидаги аҳли ҳалл вал ақддан иборат бўлади». Сиз яна бундай дегансиз: «Олам давлатларининг бирлик, регионал ва мамлакатлараро иттифоқ сари йўналаётгани исломий олам зиммасига халқлар ва уларнинг ҳукуматлари розилиги билан кўнгилли ва ихтиёрий равишда бирлик ва иттифоқ сари йўналиш вазифасини юклайди».

Сиз яна бундай дейсиз: «Конференцияда таклиф қилинадиган асосий низом мана шудир, юқорида айтилган яқин мақсадларнинг барчаси регионал тизимлар ва халқаро танзим (тизим) қурилиши даражасида амалга ошадиган бўлса ва ўртача мақсадлар рошид ҳукуматларга эришиш учун ҳар бир араб ва исломий ўлкада сиёсий ислоҳот ўтказиш даражасида амалга ошса у ҳолда узоқ вақт ўтмай ана шу рошид ҳукуматларнинг барчаси ёки аксари ўз давлатлари ва ўлкаларининг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий жиҳатдан бирлашишини ва бир-бирини мукаммал тўлғазишини қўллаб-қувватлайдиган бўлади, натижада сўнгги мақсаднинг, яъни «рошид Халифалик ва битта уммат» тикланишининг амалга ошишига йўл ҳозирланади, бу бирлик ўз халқларига тинчлик, барқарорлик, ривожланиш, гуллаб-яшнашни, оламга эса бутун инсоният орзу қилаётган тинчлик, адолат, ижобий ҳамкорликни рўёбга чиқариб беради».

Сиз яна бундай дегансиз: «Юқорида айтилган барча узоқ кўламли стратегик мақсадларни амалга ошириш учун ўнлаб йиллар керак бўлиши мумкин, ўртача босқичли мақсадлар учун эса бир неча йил керак бўлиши мумкин… Регионал ташкилотлар модомики қонунлар, мавжуд низомлар ва улардан фойдаланиш кайфияти билан танишиб чиқиладиган режаларни, программаларни ва тадқиқотларни тизим мақсадларини амалга оширадиган тарзда ишлаб чиқиб йўлга қўймас экан бунга ҳеч қачон эришолмайди».

Сиз яна бундай дейсиз: «Ташкилотлар барча араб ва исломий ўлкаларда рошид бошқарувни тиклаш мақсадида ўз ўлкалари ва давлатларида ҳокимиятга ёки унда иштирок этишга босқичли сиёсий мақсад сифатида етишга ҳаракат қилиши зарур, конференция ўз мақсадларини барча тинч ва қонуний воситалар билан, жумладан қонун чиқарувчи ва ижроий ҳокимиятга етиш учун сиёсий шериклик билан амалга оширишга ҳаракат қилади».

Ўнинчи бобдан олинган бу сўзлардан уларнинг Исломий давлат (Халифалик)ни тиклаш учун Росулуллоҳ A чизиб берган тариқатга хилоф эканлиги аниқ кўриниб турибди, балки баъзи сўзлар ўзингиз олдинги бобларда айтган нарсаларга ҳам хилоф келяпти. Сизга буни қуйидагича батафсил баён қиламиз:

1 –        Шариат ҳукмлари фикрати Исломда келганидек уларнинг тариқати ҳам келган. Масалан:

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ

«Намозни тўкис адо қилинг» [Бақара 43]

деб айтган Аллоҳ Субҳанаҳу Росули Aга:

«صَلُوا كَمَا رَأَيْتُمُونِي أُصَلِّي»

«Менинг қандай намоз ўқиганимни кўрсангиз ўшандай намоз ўқинглар»деган сўзни ҳам ваҳий қилди. Шундай экан, нега энди сиз Халифалик фарзлиги ҳақида шаръий далиллар билан сўз юритяпсизу, лекин Халифаликни тиклаш тариқати ҳақида Росулуллоҳ A Халифаликни тиклаш ҳақида бизга чизиб кўрсатиб берган шаръий далиллар билан сўз юритмаяпсиз? Росулуллоҳ Aсийратида Халифаликни тиклаш тариқатининг аниқ баёни келмаганми ахир? Росул Aнинг қувват аҳли бўлган қабилалардан ва Мадинадаги ансорлардан нусрат талаб қилганлиги келмаганми ахир?

Халифаликни тиклаш вожиблиги ҳукмини ўтмишдаги мужтаҳидлар сўзларидан шаръий далилларга биноан олиб, лекин уни тиклаш тариқатини Росул Aсийратида келган шаръий далиллардан олмасак жоизми?

Халифалик Аллоҳ Китоби ва Росулининг Суннатидан олинган шаръий далилларга мувофиқ фарз бўлганидек, уни тиклаш тариқати ҳам Аллоҳ Китоби ва Росулининг Суннатидан ҳамда бу икки манба кўрсатмаси асосидаги манбалардан олинган шаръий далилларга мувофиқ бўлиши вожиб. Халифаликнинг фикрат ва тариқат жиҳатидан бўлган ҳукми қолган ҳукмлар кабидир. Масалан намоз шаръий далилларга мувофиқ фарз бўлганидек уни адо қилиш тариқати ҳам шаръий далилларга мувофиқ бўлиши вожиб. Ҳаж ва бошқа ҳукмлар ҳам шундай бўлади.

Росул A Халифаликни (Исломий давлатни) тиклаш вожиблигини баён қилиб бериш билан бирга уни тиклаш тариқатини ҳам баён қилиб бердилар. Бу тариқат Росулуллоҳ A давлатни тиклашда Мадинада қилганидек нусрат талаб қилишдир. Чунки Росулуллоҳ A қабилалардан (улар қувват аҳли бўлишгани учун) ўн мартадан ошиқ нусрат талаб қилдилар, бу қабилалар талабни қабул қилишмади, аксинча баъзилари Росул Aга ёмон рад жавобини берган бўлса, бошқалари Пайғамбаримизнинг оёқларини қонатди, баъзилари эса Росул Aга тўғри келмайдиган шартларни қўйишди… Шунга қарамай Росул A бу тариқатни ўзгартирмадилар, нусрат талаб қилишда машаққатга учраётган бўлсалар ҳам уни ўзгартирмадилар, аксинча Росулуллоҳ A то Аллоҳ ансорларнинг бу талабни қабул қилиб Пайғамбаримизга иккинчи Ақаба байъатини беришларини ирода қилгунига қадар шу тариқатда давом этдилар. Ана шундан кейин Мадинаи Мунавварада давлат тикланди. Усулда айтилганидек Росул Aнинг бир муайян иш устида – гарчи бу ишда машаққат бўлса ҳам – давом этишлари мана шу ишга эргашиш вожиблигига қатъий қаринадир. Шундан келиб чиқиб қувват аҳлидан нусрат талаб қилиш Халифаликни тиклаш учун вожиб тариқат бўлиб қолди.

2 –        Лекин сиз ўнинчи бобда ўз томонингиздан бир тариқатни ишлаб чиққансиз. Масалан сиз Уммат халқлари ва давлатларининг кўнгилли равишда бирлашиши, сўнгра бу иттифоқ Халифалик мажлисига ўхшаган бир раёсий мажлисни сайлаб олишини айтгансиз…, сиз ўртача мақсадлар ва сўнгги мақсадлар ҳақида гапиргансиз…, сиз узоқ кўламли стратегик мақсадлар учун ўнлаб йиллар керак бўлишини, ўртача кўламли мақсадлар учун эса бир неча йил керак бўлишини айтгансиз…, халқаро танзим (тизим) «Уммат конференцияси»ни ташкил қиладиган регионал танзимлар барча ўлкада сиёсий ислоҳот бўйича иш олиб боради, мавжуд қонунлар ва низомлар билан, танзим мақсадларини амалга оширишда улардан фойдаланиш кайфияти билан танишади, бу билангина кифояланмай балки босқичли сиёсий мақсад сифатида мавжуд ҳокимиятда иштирок ҳам этади, дегансиз, сиз буни бундай деб таъкидлагансиз: «Конференция ўз мақсадларини барча тинч ва қонуний воситалар билан, жумладан қонун чиқарувчи ва ижроий ҳокимиятга етиш учун сиёсий шериклик билан амалга оширишга ҳаракат қилади».

Босқичли ва сўнгги мақсадлар орқали Халифаликни тиклашга оид бу ўлчовлар ва тасаввурларнинг барчаси бир шаръий асосга таянмаган. Улар Исломий давлат (Халифалик)ни тиклаш учун Росулуллоҳ A чизиб берган ва то Мадинада бу давлатни тиклагунга қадар Пайғамбаримизнинг ўзи ҳам асосланган тариқатга хилоф бўлибгина қолмай, балки мавжуд давлатлар воқесига ҳам хилофдир, қолаверса уларда келган баъзи нарсалар сиз ўзингиз олдинги бобларда айтган: бу ҳокимлар Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм юритаётган тоғутлардир, шунинг учун уларни ўзгартириш вожиб деган сўзларингизга ҳам зиддир!

Эй биродарим, улар тоғутлардир деган сўз билан уларнинг ҳокимиятида иштирок этиш, уларнинг низомлари сақланиб қолиши, балки Халифаликни тиклаш лойиҳангизда уларнинг қонунлари ва низомларидан фойдаланиш деган сўз бир-бирига қандай тўғри келади ахир?! Сиз: уларни ислоҳ қилиш учун иштирок этаман, деб айтишингиз мумкин. Хўш, тоғутлар ҳокимиятида иштирок этиш уларни ислоҳ қиладими ёки бу иштирок этиш уларнинг ҳокимиятида иштирок этувчининг ўзини ҳам бузадими?! Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмайдиган ҳокимиятда иштирок этадиган кимсанинг – гарчи у атиги бир соат иштирок этган бўлса ҳам – ботадиган гуноҳини­ку айтмай қўя қолайлик. Шундай экан, энди сиз қандай қилиб бу иштирок этишни агар ўнлаб йиллар бўлмаса, бир неча йил давом этадиган босқичли мақсад деб билишингиз мумкин ахир?!

Сизнинг бу ҳокимлар Халифаликка ва унинг учун ҳаракат қилаётганларга қарши кураш олиб боришаётганини тушунишингизга ҳам шак йўқ. Шундай бўла туриб улар ўз ихтиёрлари бирлашиш ва ўз давлатларини сақлаб қолиш орқали Халифаликни вужудга келтиришга қандай йўналишлари мумкин ахир?!

Қолаверса бу нима ўзи? Давлатлар федеративлик доирасида бирлашиб бир раёсий мажлисни сайлаб уни Халифалик мажлиси деб атайдими? Шундан кейин у Халифалик давлати бўлиб қоладими?! Ёки у яна бир араб лигаси ёки яна бирИслом конференцияси ёки жуда яхши деганда яна бир Европа Иттифоқибўладими?!

Халифалик давлати воқе жиҳатидан ва шариат жиҳатидан ноаниқ нарсамики, унга кўр­кўрона ҳаракат қилинса?!

Халифалик тубан низомларнинг ўзаро бирлашиши орқали шу тубан низомлар «бачадони»дан туғилмайди, аксинча Халифалик Росулуллоҳ A жоҳилият низомларини ўзгартириб уларнинг ўрнига Ислом ҳукмларини ўрнатганларидек шу тубан низомларни ўзгартириш орқали тикланади. Росулуллоҳ A Исломий давлатни аниқ, тиниқ тариқат (нусрат талаб қилиш) орқали тикладилар. Сиз, ҳеч шубҳасиз, Росулуллоҳ A тариқатини қилча ҳам четланмай маҳкам тутиш вожиблигини яхши тушунасиз. Шунинг учун демак Халифаликни тиклаш лойиҳасини Росулуллоҳ A баён қилиб берган тариқатдан бошқа нарса асосида ишлаб чиқиш тўғри бўлмайди.

3 –        Қолаверса бу ерда Халифаликни тиклашга оид тасаввурларингиз ҳақида айтган сўзларингиз орасида шаръий ҳукмларга хилоф бўлган ишлар ҳам бор:

Масалан сиз бундай дейсиз: «Конференция уни таъсис этишда иштирок этган ёки унга қўшилишга розилик берган регионал ташкилотлардан таркиб топади, унинг йиғинлари даврий бўлади, унга аъзолардан ёши энг каттаси раислик қилади, унинг қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади, шу билан бирга ҳар қайси танзимнинг ҳар қандай қарорга қарши чиқиш ҳуқуқи сақланиб қолади, натижада қарор фақат унга рози бўлганларгагина мажбурий бўлиб қолади».

Ҳолбуки вожиб иш бу қарорлар кўпчилик овоз билан эмас, балки энг кучли шаръий далилга мувофиқ қабул қилинишидир. Чунки бу қарорларнинг конференцияга кўндаланг келадиган масалаларни шаръий муолажа қилиши, яъни шаръий ҳукмларга мувофиқ муолажа қилиши кутилади, шаръий ҳукм эса далилга мувофиқ олинади, уни кўпчилик ёки озчилик қўллаб­қувватлашининг фарқи йўқ. Кўпчилик овоз билан деган гап тилнинг ёки қаламнинг тойилиши бўлса керак. Чунки мен сизни шаръий ҳукмни кўпчилик раъйига мувофиқ олишни мақсад қиляпсиз деб ўйламайман. Агар шаръий муолажаларни эмас, идорий қарорларни кўзда тутаётган бўлсангиз билмадим, лекин сўз оқими буни ифодаламаяпти.

Сиз яна бундай дейсиз: «Шиа ташкилотлар вилояти фақиҳ сиёсий лойиҳасини кўтариб чиққан бир вақтда – ваҳоланки у янгича назария бўлиб, шиалар уни илгари билишмаган, у фақат мана шу асрдагина пайдо бўлди – ҳеч қайси сунний сиёсий ташкилот сунний рошидий сиёсий лойиҳани кўтариб чиқмади, ҳолбуки Исломий Халифалик сиёсий низом сифатида Уммат воқесига ўн уч аср ҳукмронлик қилиб келди».

Ҳолбуки вожиб иш масалани шиий хитоб муқобилида сунний хитоб билан муолажа қилиш эмас, балки исломий хитоб Исломнинг бошланишида қандай бўлса шундай бўлишидир

هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمينَ

«Унинг Ўзи сизларни мусулмонлар деб атади» [Ҳаж 78]

Унда мусулмонлар сунний ва шиага ажратилмайди. Чунки Халифаликни тиклаш ҳар бир мусулмонга – сунний бўладими, шиа бўладими, абозий ёки зайдий бўладими – ҳар бир мусулмонга вожиб.

Сиз яна арабларнинг Исломдаги аҳамиятини – улар Ислом луғати аҳли бўлгани учун – кўрсатиб ўтиш билан кифояланиш ўрнига сиз уларнинг бошқа мусулмонлардан устунлигини зўр бериб таъкидлагансиз. Масалан сиз бундай дегансиз: «Чунки аҳли сунна вал жамоа усулидан бири арабларни устун қўйишдир…». Бу эса ҳечам дуруст бўлмайдиган мутаассибликни пайдо қилади. У ушбу

عَلِيمٌ خَبِيرٌ اللَّهَ أَتْقَاكُمْ إِنَّ للَّهِا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ

¨«Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир » [Ҳужурот 13]

ояти каримага хилофдир: Росулуллоҳ A ушбу сўзларига ҳам хилоф:

«أَلاَ لاَ فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى عَجَمِيٍّ وَلاَ لِأَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ إِلاَّ بِالتَّقْوَى..»

«Огоҳ бўлингки, арабнинг ажам устидан, қора (танли)нинг қизил (танли)устидан ҳеч қандай устунлиги йўқ магар тақво билангина (устундир)…». Шунинг учун арабларнинг бошқалар устидан устунлиги ҳақида баҳсга киришмай уларнинг аҳамиятини айтиб ўтиш билангина кифоялансангиз тўғри бўларди.

Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқатини шу миқдорда баён қилиш билан кифояланаман. Зеро бу тариқат китобларимизда тўлиқ батафсил баён қилинган. Бу китоблар қўлингизда борлигига ёки уларни олишингиз осонлигига шубҳа йўқ.

Бу насиҳат (баён)нинг биринчи қисмидир.

Иккинчи қисми (итоб)га келсак, масалан сиз на Исломий Умматнинг ўзи ва на бирон ҳаракат ва на бирон ҳизб Халифаликни тиклаш учун бирон сиёсий лойиҳани ишлаб чиққан дегансиз. Чунки сиз бундай дейсиз: «Тўқсон фоиз аҳли сунна вал жамоа оммасини акс эттирадиган Уммат Усмоний Халифалик қулашидан кейинги юз йил давомида ўзларининг ўзликларини ифодалайдиган ва Исломий Қуръоний набавий сиёсий хитоб усулига асосланадиган бирон сиёсий лойиҳасиз бўлиб келмоқда, аслида Халифаликни қайта тиклаш ва исломий ҳаётни янгидан бошлаш учун тузилган исломий ҳаракатлар ҳам ҳамон бирон стратегик сиёсий лойиҳасиз ақоидий, даъват билан шуғулланувчи ва тарбиявий ҳаракатлар бўлиб қолмоқда».

Ё Субҳаналлоҳ! Бу ишингиздан қуйидаги икки нарса бўйича ҳайрон бўлдим:

Биринчидан: Ҳизб ут- Таҳрир Халифаликни тиклаш мавзусига ўзини бутунлай бағишлаганини Ислом душманлари билан Ислом дўстлари бир овоздан тасдиқлайди!

Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликнинг вожиблиги далилларини баён қилди, далил келтириш асосини ҳам баён қилди, саҳиҳ ижтиҳод билан бу масала хусусидаги шаръий ҳукмни истинбот қилди, далил келтириш асосини ва далилларнинг масалага тўғри келишини баён қилиб бундан Халифаликни тиклаш вожиб ва унга ҳаракат қилиш вожиб деган хулосани чиқарди, буни ўзининг кўплаб китобларида ёзиб чиқарди, юз минг ёки ундан кўпроқ одам ҳозир бўлган Халифалик конференциясини ўтказди, Халифаликка бағишлаб уламолар конференциясини ўтказди, унга етти мингга яқин энг яхши мусулмон уламолари қатнашди, Халифалик ҳақида Умматга ва ундаги қувват аҳлига нидо йўллади… Хуллас Ҳизбнинг бу мавзудаги фикрий ва амалий ишлари жуда кўп, ҳисобсиздир.

Ҳизб ут-Таҳрир Ислом янги­янги пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилиб беришини баён қилиб уларни ўзининг: иқтисод низоми, ижтимо низоми, бошқарув низоми, Халифалик давлатининг бошқарув ва идора аппарати, шахсия, уқубот (жазо чоралари), сиёсий тушунчалар… деган китобларида ёзиб чиқарди. Ҳизб иқтисодий конференция ўтказиб унда иқтисодий кризислар муолажасини баён қилиб берди, бу конференцияга минглаб одамлар қатнашди, халқаро матбуот конференциясини ҳам ўтказди, унда оламнинг турли бурчакларидан келган вакиллар қатнашди, унда Ҳизб ахборот сиёсатини ва Исломнинг халқаро ва регионал қайноқ масалаларга бўлган қарашини баён қилиб берди… Ҳизб маърузалар, йиғинлар ва юришлар ўтказаётганини қалби бор ва ўзи гувоҳ бўлган ҳолда ҳақиқатга қулоқ тутадиган ҳеч бир киши инкор қилмайди.

Ҳизб Дастур муқаддимасини ҳам чиқариб унда дастур моддаларини ушбу бир неча боблардаги шаръий ҳукмлар сифатида истинбот қилди: умумий ҳукмлар, бошқарув низоми, ижтимоий низом, иқтисодий низом, таълим сиёсати, ташқи сиёсат, халқаро алоқалар. Улар 191 моддадан иборат бўлиб, мўътабар шаръий далиллар (Китоб, Суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёс)дан истинбот қилинган. Ҳизб уламоларни агар бу моддалар ичида саҳиҳ ижтиҳод билан истинбот қилинмаган бирон модда бўлса ёки далил келтириш асоси далил келтирилаётган масалага тўғри келмаса уни тўғрилашга чақирди…

Шунча нарсага қарамай сиз Уммат бирон сиёсий лойиҳага эга эмас, Усмоний Халифалик қулаганидан кейин ҳеч қайси ҳаракат уни тақдим қилмаган демоқдасиз!

Лекин бундан ҳам ёмонроғи ва аламлироғи шуки, сиз Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий кураш олиб бормаяпти, дегансиз. Чунки сиз бундай демоқдасиз: «Ҳатто ўзининг марказий масаласи қилиб Халифалик масаласини белгилаган Ҳизб ут-Таҳрир ҳам, ҳизб деб аталса­да ҳамон қуруқ даъватчи ва фикрий исломий жамоа бўлиб қолмоқда, ўзи интилаётган мақсадни амалга ошириш учун ҳеч қандай сиёсий кураш олиб бормаяпти».

Аллоҳнинг сизга раҳмати бўлсин, қандай қилиб бундай дейишингиз мумкин ахир?!

Ҳизб Халифаликни тиклаш учун нусрат талаб қилишга жуда кўп уринганини, лекин бу уринишлар муваффақият қозонмаганини, бунинг оқибатида ҳизб йигитларига азиятлар етганини наҳотки билмасангиз?! Ҳизб бу уринишларни ҳамон давом эттирмоқда, то Аллоҳ изни ила рошид Халифаликни тикламагунча бу тариқатдан қилча ҳам четга чиқмайди, у бунда Росул Aнинг Мадинаи Мунавварада давлатни қурмагунча шу тариқатда давом этганларидан намуна олмоқда!

Ҳозир Ҳизбнинг минглаб йигитлари ер юзининг шарқию ғарбидаги мусулмонлар юртларидаги тоғутларнинг қамоқларида азият чекиб ётганликларини наҳотки билмасангиз?! Уларнинг орасида кўп йиллардан бери судсиз қамоқда ушлаб турилганлари борлигини, ўттиз йилгача узоқ муддатли қамоқ жазоси ҳукми чиқарилганлари борлигини наҳотки билмасангиз?! Тоғут ҳокимлар ва уларнинг ваҳший режимлари томонидан ҳизб йигитлари қанчалик тазйиқ ва озорга учраётганларини наҳотки билмасангиз?!

Ўрта Осиё, Сурия, Ироқ, Ливия қамоқларида қанчалаб Ҳизб йигитлари шаҳид бўлганликларини наҳотки билмасангиз?!

Бу қурбонларнинг ўндан бири ҳам инсофли одамни: бу ҳақиқатда бир буюк жанг ва сиёсий курашдир, дейишга мажбур қилади. У сизнинг: «Ҳатто ўзининг марказий масаласи қилиб Халифалик масаласини белгилаган Ҳизб ут-Таҳрир ҳам, ҳизб деб аталса­да ҳамон қуруқ даъватчи ва фикрий исломий жамоа бўлиб қолмоқда, ўзи интилаётган мақсадни амалга ошириш учун ҳеч қандай сиёсий кураш олиб бормаяпти», деган гапларингизни айтмайди.

Мени ҳайрон қолдирган биринчи нарса мана шу.

Мени ҳайрон қолдирган иккинчи нарса эса қуйидагича: сиз тирикчилик билан овора ва тирикчилик луқмасини топиш учун тинимсиз зўр бериб ҳаракат қилаётган, натижада бўлаётган ҳодисалар жараёнини кузатишга вақти қолмаётган одамлар оммасидан эмассиз. Сиз золим ҳокимлар томонидан қаттиқ қувғин остига олинган, натижада ҳодисалар жараёнини кузатиш имконияти тор бўлиб қолган кишилар жумласидан ҳам эмассиз. Ана шу кишиларни бу ишларни билмаслик тўғрисида узрли деса бўлади, лекин сиз улар жумласидан эмассиз…

Аксинча сиз кўпгина катта дипломлар соҳибисиз, қулай имкониятлар берилган мансаб соҳибисиз, сиз давлат томонидан тазйиққа олинаётганингиз йўқ, ҳатто 2005­2008 йилларда Қувайт Уммат партиясининг бош секретари бўлиб турган пайтингизда ҳам тазйиққа учраганингиз йўқ, аксинча давлат билан алоқангиз яхши бўлган ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда… Буларнинг барчаси сизнинг вақтингиз бемалол эканини, ҳодисалар ва ишлар жараёнини бемалол кузата олишингизни англатади, зеро сиз тинч, кенгчиликда ҳаёт кечиряпсиз, шунинг учун Ҳизбнинг бу ишларини кузатганингизга ёки ўқиганингизга ёки улар ҳақида сизга айтган кишилар билан учрашганингизга ҳеч шубҳа йўқ.

Лекин шунча нарсага қарамай сиз: «Ҳатто ўзининг марказий масаласи қилиб Халифалик масаласини белгилаган Ҳизб ут-Таҳрир ҳам, ҳизб деб аталса­да ҳамон қуруқ даъватчи ва фикрий исломий жамоат бўлиб қолмоқда, ўзи интилаётган мақсадни амалга ошириш учун ҳеч қандай сиёсий кураш олиб бормаяпти», деб айтмоқдасиз.

Эй биродарим, Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш фақат Ҳизб ут-Таҳриргагина фарз бўлиб қолмай балки барча қодир мусулмонга ҳам фарз эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун Ҳизб Халифаликка Росулуллоҳ A Мадинаи Мунавварада Исломий давлатни тиклагунга қадар тутган тариқатга мувофиқ шаръий далиллари билан ҳаракат қилувчи ҳар бир кишини қўллаб­қувватлайди.

Айни вақтда Халифаликка бутунлай тескари равишда даъват қилаётган ёзувчилар борлигини кўриши ва эшитиши Ҳизбни маҳзун қилмоқда. Чунки улар Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган низомлар билан ҳукм юритаётган тоғут ҳокимлар ўртасидаги иттифоққа чақиришмоқда, бу иттифоқ учун бир мажлисни ўйлаб топишиб уни Халифалик мажлиси деб аташмоқда, гўё Халифалик яна бир Ислом конференцияси ёки яна бир араб лигаси ёки жуда зўр деганда ҳукуматлари алоҳида вужудлар бўлган давлатлар ўртасидаги яна бир Европа Иттифоқидек! Шунга қарамай улар ўзларининг бу лойиҳаларини Халифалик лойиҳаси деб аташмоқда! Билиб ёки билмай мусулмонлар зеҳнидаги Халифалик ҳақидаги тасаввурни бузиб юборишмоқда, унинг учун ҳаракат қилаётганларга ташвиш туғдиришмоқда.

Шунга қарамай Халифалик бузиб кўрсатиш ва ташвиш туғдиришдан кўра кучлироқдир. Зеро у сўзда ҳам, амалда ҳам Аллоҳ Китобида, Росулининг Суннатида ва саҳобалар ижмосида битиб қўйилган, у Аллоҳ изни ила яна Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилганидек ва Росулуллоҳ A башорат берганидек рошид Халифалик бўлиб тикланади.

Сўзим якунида шуни айтмоқчиманки, бирон одамнинг рошид Халифаликни тиклаб исломий ҳаётни бошлаш учун Ҳизб қилаётган ҳаракатни инкор этиши Ҳизб ут- Таҳрирни иккилантира олмайди. Чунки бу тўғрида Ҳизб қилаётган ишлар кундек равшандир! Ҳизб Аллоҳ изни ила рошид Халифаликни тиклаш учун ўзи жидду жаҳд билан қилаётган ишлар тўғрилигига ишончи комил… Лекин у «дин насиҳатдир» деган бобдан келиб чиқиб бу итобни доктор ўзининг ўнинчи бобдаги лойиҳасини қайта ўқиб чиқиб ундаги хатони тўғрилармикин, натижада бу боб унинг китобидаги биринчи тўққиз боб билан уйғун бўлиб қолармикин, натижада у Аллоҳ изни ила хатокорларнинг энг яхшиси бўлиб қолармикин, шояд у шундай қилса, деган умидда юбормоқда.

Эҳтимол бирон киши бундай деб айтиши ҳам мумкин: бу докторга бир баёнот ва итобдаги насиҳат фойда бермайди, чунки у бу ишлардан бехабар жоҳил эмас, аксинча унинг Росул A сийратидаги талаби нусрат, иккинчи Ақаба байъати, давлатнинг тикланиши ҳақида ўқиганлигига шубҳа йўқ. Шунингдек у ҳеч шубҳасиз рошид халифалар ҳақида ҳам ўқиган ва Халифалик исломий бошқарув низоми эканини, бу низомни битта ҳокими бўлган битта давлат татбиқ этишини, Халифалик давлатлар ўртасидаги Халифалик мажлисига эга бўлган бўлган бир иттифоқ эмаслигини ҳам яхши билади. У ҳеч шубҳасиз Халифаликни тиклаш учун Росулуллоҳ Aнинг тариқатига мувофиқ жиддийлик ва ижтиҳод билан тинимсиз кураш олиб бораётган ҳизб Ҳизб ут-Таҳрир эканини ҳам яхши билади…

Шундай бўлса­да мен қуйидагиларни айтаман: тўғрилик ғолиб бўлиб турган тўққиз боб китобдаги эгрилик ғолиб бўлган битта бобни оқлай олмайдимики, натижада биз унинг муаллифини насиҳатга лойиқ деб кўрмасак? Йўқ, албатта оқлай олади. Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ўзи тўғри йўлга ҳидоятловчидир.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ато ибн Халил Абу Рушта                                             29 ноябр 2010м

Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири                                           23 зул-ҳижжа 1431ҳ

+1
0

Related posts:

Айримларнинг марказлашиш нуқтаси фақат Сурияда бўлади, деган қаноати тўғрисидаги саволни жавоби Уюшма ёки гуруҳ билан мабдаий ҳизбнинг фарқи ҳақида Миллий давлатдаги «куч-ҳокимият» марказлари ҳақидаги саволга-жавоб ​«Ҳизб ут-Таҳрирнинг таълим программаси борми?» деган саволга жавоб
Tagsдоктор Ҳоким Митярийсиёсий кризис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Халифалик қулатилганининг 105 йиллик хотирасида йиллик конференция ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қачонгача мустамлакачилар нуфузини мустаҳкамлашда Тунис ички ишлар вазирлигидан фойдаланилади?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европадаги популист сиёсатчиларнинг Исломга қарши кампанияси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/