Айримларнинг марказлашиш нуқтаси фақат Сурияда бўлади, деган қаноати тўғрисидаги саволни жавоби
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Айримларнинг марказлашиш нуқтаси фақат Сурияда бўлади, деган қаноати тўғрисидаги саволни жавоби
Савол:
Ассалому алайкум… азиз биродарнинг саволи кўпчилик мусулмонларда, хусусан, йигитларимиз бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир йигитларида ҳам берила бошлаган. Бироқ бу савол марказлашиш нуқтаси фақат Сурияда бўлади, деган тушунчага, кейин эса қаноатга айланган ва Сарвари коинот ҳадисларидан бўлган шаръий далиллар билан, айрим пайтларда ҳатто саҳобаларнинг сўзларигача аралашиб кета бошлаган….
Жавоб:
Ва алайкумус салом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Мен шу мавзу тўғрисида илгари, ҳижрий 1433 йил еттинчи зулқаъда — мелодий 2012 йил 9 сентябрда йигитларга жавоб ёзиб юборган эдим. Унда шундай дейилган эди:
(… Биз рошид Халифаликнинг Шомда ёки Шомдан ўзга жойда қайтиб келишидан кўнглимиз хотиржам. Биз бу ер ва у ерда фаолият қилишда давом этаверамиз. Ноумид бўлмаймиз ва Аллоҳни раҳматидан умид ҳам узмаймиз. Чунки ўтаётган ҳар бир кун бизни Аллоҳ Субҳонаҳу тикланишини тақдир қилиб қўйган вақтга яқинлаштирмоқда. Шу боис, йигитлар бу ишни яхшилаб англаб олмоқликлари даркор. Зеро Аллоҳни қазоси шу ерда бўлиб, дастлаб Шомда ўрнашиб қолса ҳам яхши. Агар У зот Субҳонаҳунинг қазоси у ерда бўлиб, кейин Шомга етиб келса ҳам яхши. Икки ҳолатда ҳам у – Ислом диёрини марказидир. Шуларга қарамасдан, биз мана шундай сабот билан турган ҳолимизда то Аллоҳнинг ваъдаси келгунга қадар бор имконимиз билан фаолият қилишда давом этаверамиз. Кўзларимиз, қалблармиз ва қатъиятларимиз билан Аллоҳнинг кучли нусратига: дунёда ҳам, охиратда ҳам нажотга интиламиз ва бу буюк нажотдир.
Аллоҳ Субҳонаҳу мусулмонларнинг Халифалиги қаерда барпо бўлишини энг яхши билгувчи зотдир. Расулуллоҳ САВ Маккада бир неча йил фаолият қилдилар. Қабилалар аҳлидан неча марталаб нусрат талаб қилдилар. Расулуллоҳ САВ бу давлат Маккада ҳам, нусрат талаб қилган бошқа қабилаларда асло барпо бўлмаслигини билмас эдилар… у кишининг ҳузурига Мадинадан бир нафар кишилар келиб, у киши ҳақида сўрашади. Сўнгра бир йилдан кейин у кишининг ҳузурига ўн икки киши келиб, биринчи Ақаба байъатини беришади. Ундан кейин етмиш уч эркак ва икки аёл келиб, у зотга нусрат беришга, иккинчи Ақаба байъатини беришади… давлат Мадина мунавварда тикланади…
Биз ўзимиз қилаётган ишларга нисбатан: улар шариат аҳкомларига мувофиқ, қилча ҳам оғмасдан, жидду жаҳд ва ихлосу садоқат ила бўляптими ёки бирор нуқсону камчиликлар ҳам ўтяптими, деб, ўзимизни муҳосаба қилмоғимиз лозим… Натижаларга келсак агар улар тезда рўёбга чиқса бу – Аллоҳни фазли, марҳамати. Агар улар Аллоҳ биладиган қандайдир вақтга кечикса бунга ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Иккала ҳолатда ҳам биз Аллоҳни раҳматидан умид узмаймиз, умид узишимиз тўғри ҳам эмас. Зеро, биз шундай зотларни невараларимизки, Аллоҳ улар ҳақида шундай марҳамат қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اصْبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَاتَّقُواْ اللّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш — жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар! [3: 200]
Шунингдек, Кучли Азиз зот улар ҳақида шундай деган:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир. [24:55]
Ва шундай зотларданмизки, Раҳмон ва Раҳийм зот улар ҳақида шундай марҳамат қилган:
وَاذْكُرُواْ إِذْ أَنتُمْ قَلِيلٌ مُّسْتَضْعَفُونَ فِي الأَرْضِ تَخَافُونَ أَن يَتَخَطَّفَكُمُ النَّاسُ فَآوَاكُمْ وَأَيَّدَكُم بِنَصْرِهِ وَرَزَقَكُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Ва сизлар ерда (яъни, Маккада) озчилик ва ночор бўлган ҳолингизда, одамлар (яъни, Макка мушриклари) талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда сизларга жой бериб (яъни, Мадинага кўчириб) Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз! [8:26]
“Бизни жойлаб”гина қўймайди, балки “Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлайди”, шунингдек, “покиза ризқлар билан баҳраманд қилади”. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин…
Биз қалбларимиз Аллоҳни зикри ҳамда дунё ва охиратдаги ёрдами билан хотиржам бўлган ҳолда бу ерда, у ерда, Шомда ва Шомдан бошқа жойда фаолият қилишда ҳеч нарсани аямаймиз.
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ
Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз. [40:51]
Бас, Кучли Азиз Аллоҳни зикридан кўнгли тўлган ва нусратига ишонувчи кишини ҳаракатидек жидду жаҳд ила ҳаракат қилингиз.
قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً
“Шоядки яқин бўлса”, деб айтинг! [17:51]
Биродарингиз Ато ибн Халил Абур Рашта
10 ражаб 1434ҳ
20 май 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми