| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Афғонистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар Америка ва Ҳиндистоннинг минтақавий сиёсатларига хизмат қилмоқда

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар Америка ва Ҳиндистоннинг минтақавий сиёсатларига хизмат қилмоқда

By htadmin
16.10.2025
486
0
Share:

Матбуот баёноти

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар Америка ва Ҳиндистоннинг минтақавий сиёсатларига хизмат қилмоқда

Шанба кечаси Афғонистон ва Покистон армиялари Дюранд чизиғи бўйлаб чегара отишмасига киришди. Ҳар икки томон бир-бирининг позицияларини ўққа тутди, оқибатда икки тараф ҳам инсоний талафот кўрди. Мазкур тўқнашувдан икки кун олдин, Покистон армияси Кобул ва Пактика шаҳарларидаги аниқ нуқталарга ҳаводан зарба берган эди. Ушбу бомбардимон натижасида ҳам тинч аҳоли орасида инсоний талафотлар қайд этилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими икки мусулмон ўлка ўртасида кечаётган бу урушни кескин қоралайди ҳамда уни Америка ва Ҳиндистоннинг минтақавий сиёсий манфаатларига хизмат қилувчи, мусулмонларга зиён етказаётган тўқнашув сифатида баҳолайди. Бу можаро сунъий чегаралар ва исломий бўлмаган сиёсатлар натижасида мусулмонлар бир-бирига қарши қўзғатилаётганини, Умматнинг ҳақиқий душманлари эса бу воқеаларни ўзлари тўла хавфсизликда, четдан кузатиб туришганини яна бир бор очиқ намоён этмоқда.

Ўзини Ислом дунёсидаги энг йирик армия сифатида кўрадиган Покистон қуролли кучлари, афсуски, ўз ҳарбий салоҳиятини Ислом душманларига қарши эмас, айнан мусулмон биродарларига қарши йўналтирмоқда. Кашмирни уялмай Ҳиндистонга топшириб қўйган ҳам, Моди ҳукуматининг Исломга қарши ҳиндутва ғоясига асосланган ирқчилик сиёсати ва репрессив чораларига нисбатан сукут сақлаш позициясини эгаллаган ҳам айнан шу армиядир. Энди эса, шунча қилмишлари ортидан бу армия Афғонистоннинг шаҳар ва қишлоқларини, шу жумладан қабилавий ҳудудларни ҳам «ғоят жасорат» билан бомбардимон қилмоқда. Қани энди шу қатъият ва шижоат Ҳиндистонга ва яҳудий вужудига қарши намоён қилинганида эди! У ҳолда Кашмир таҳқир остида қолмас, Ғазо эса икки йилдан буён оммавий қатлиомлар гирдобида яшамас эди. Шунингдек, Ғазо аҳлига нисбатан мусулмон ҳукмдорлар — жумладан Покистон раҳбарияти — томонидан кўрсатилаётган босим ва хиёнатлар туфайли, уларга шармандали тинчлик келишуви зўрлаб қабул тиқиштирилмас эди.

Биз яхши биламиз: мусулмонларга нисбатан шунчаки адоват ва кофирларга нисбатан бундай таҳликали сукут — Покистон армияси сафидаги маълум ёлланма гуруҳларнинг иши эканлиги шубҳасиз. Бунга журъат қилишлик эса Покистон раҳбарияти билан уларнинг асосий хўжайини — Дональд Трамп ўртасидаги вақтинчалик яқинлашув натижасидир. Покистон раҳбарияти билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги бу яқин алоқалар Покистон армиясида Афғонистонга нисбатан ҳарбий ҳужумлар уюштириш борасида ишонч ва жасорат уйғотди. Америка эса унга қабилавий ҳудудлар ва Дюранд чизиғи бўйлаб яшовчи мусулмонларни афғон мужоҳидлари билан машғул қилиб туриш вазифасини юклади.

Сўнгги воқеаларда кузатилганидек, Америка ўзини Ҳиндистонга нисбатан гўёки вақтинчалик босим ўтказаётгандек кўрсатар экан, шу орқали Покистонни “ўзининг муҳим ҳамкори” сифатида намоён этмоқда. Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти эса Америка расмийлари билан яқинлашиш, улар билан суратга тушиш ва хушомад қилиш билан банд. Бироқ, шамол яна бошқа томонга эсиши биланоқ, Покистоннинг яна бир бор четга сурилиши муқаррар. Покистон мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осифнинг қуйидаги сўзлари буни яққол тасдиқлайди: «Биз тахминан ўттиз йилдан буён Америка, ҳатто Британия каби Ғарб давлатлари учун ушбу “кир” ишларни бажариб келяпмиз… Бу хато эди ва биз бунинг азобини чекяпмиз».

Бу каби тан олиш Покистоннинг ўнлаб йиллик сиёсати аслида Америка манфаатларига хизмат қилиб келганини, бу сиёсатнинг оғир бадалини эса минтақа мусулмонлари тўлаётганини намоён этмоқда. Бугунги воқеалар ҳам шуни кўрсатмоқдаки, Покистон тарихдан ҳануз сабоқ олгани йўқ — аксинча, ўзининг минтақадаги нуфузини қайта тиклаш умидида яна АҚШга хушомад қилиш сиёсатини давом эттирмоқда. Аслида Америка Покистонни фақатгина ўзининг Афғонистон, Ҳиндистон ёки Хитойга нисбатан олиб бораётган сиёсатлари тўсиққа учраган пайтларда эслайди. Ўшанда Покистон “стратегик ҳамкор” деб эълон қилинади ва унга вақтинчалик вазифа юкланади. Миссия тугаб, Америка ўзининг минтақавий сиёсатини яна ўз изига солгандан сўнг, Покистон анъанага мувофиқ яна четга сурилади. Байден маъмурияти даврида яққол кўринганидек, дипломатик табассумлар ва берилаётган ваъдаларнинг барчаси — фақат вақтинчалик ниқоблардан бошқа нарса эмас.

Афғонистондаги мужоҳидлар ҳамда Покистон армияси сафидаги холис ҳарбийларга мурожаатимиз қуйидагича: Мусулмонларнинг қони тўкилаётган, биродарлар ўзаро урушга тортилаётган бу вазиятда сизни воқеликка баландроқ нуқтадан назар ташлашга чақириб қоламиз. Бугунги кунда, хусусан Жанубий Осиёдаги мусулмонлар умиди Афғонистондаги мужоҳидларга ҳамда Покистон қуролли кучлари сафидаги динни ва жаннат ваъдасини дунёвий унвон ва мансаблардан устун қўядиган холис зобитларга тикилган. Ушбу кучлар катта сиёсий ўзгаришларни амалга ошириш салоҳиятига эга. Агар улар мустамлакачилар томонидан чизилган сунъий чегараларни бекор қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этсалар, минтақада Умматнинг тарқоқ салоҳиятини бирлаштира олади ва халқаро майдонда мустақил сиёсий-ҳарбий қутб сифатида намоён бўлади. Ҳақиқатан ҳам, Халифалик АҚШ, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатларнинг минтақадаги мустамлакачилик режаларини барбод қилади, мусулмон армияларини сафарбар этиб, Кашмир, Шарқий Туркистон ва Фаластин каби босиб олинган мусулмон ўлкаларини озод этади.

﴿وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَلَا تَنَٰزَعُواْ فَتَفۡشَلُواْ وَتَذۡهَبَ رِيحُكُمۡۖ وَٱصۡبِرُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّٰبِرِينَ﴾

«Аллоҳга ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.»  [Анфол 46]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsАфғонистонПокистонтўқнашув
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Аллоҳдан нима сўрасангиз шуни беради, аммо…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қўзғолон кемасини муносиб бошқарувчига топширинг

  • МАҚОЛАЛАР

    Чегара билмас солиқлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/