| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
12.10.2025
1636
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 02.10.2025й): Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 8,1 млрд долларга ортиб, 72,2 млрд долларга етди.

Изоҳ: Мана шундай хабарлар тарқалганда, қарз ортидаги хавф-хатарларни мусулмон халқимиз ҳукуматдан кўра анча яхшироқ англаётгани кўзга ташланяпти. Одамлар давлат қарзи ортаётгани ҳақидаги хабарларни жуда хавотир билан қабул қиляпти. Чунки ҳукумат олинган қарзлар борасида фуқароларга ҳисоб бермаслиги, ўзи қабул қилган бюджетни хоҳлаган пайтида ўзгартириб олиши ва қарзни олаётган ҳукумат бўлса, уни тўлаш халқ гарданига тушаётганини кўпчилик англаб етяпти. Бошқача ибора билан айтганда, халқимиз “емаган сомсасига пул тўлаш”дан чарчади. Ҳақиқатдан ҳам қарз бюджетга жуда оғир юк бўлиб тушяпти. Бундан ўн йилча олдин қарз харажатлари давлат бюджетининг 2-3 фоизини ташкил қилган бўлса, ҳозирга келиб бу миқдор 10%дан ҳам ошиб кетганлиги айтилмоқда. Албатта, атиги 10 йилда қарз харажатларининг бу қадар даҳшатли ўсиши аллақачон халқимиз турмуш даражасига ўзининг ҳалокатли таъсирини кўрсатиб улгурган. Масалан, солиқ ва тушумлар ошириляпти, яна янгилари ўйлаб топиляпти, нафақалар қисқартириляпти, таълим ва тиббиёт учун ажратилаётган маблағлар сонда оширилаётгандек кўринса-да, бюджет фоизи ҳисобида камайтириляпти. Чунки қарз харажатлари эгаллаётган анави 10% ёки ундан кўпроғини қайсидир соҳалардан йўниб-камайтириш ҳисобига қоплашга тўғри келади. Ва, албатта, бу қисқартиришларнинг асосий нишони ҳам халққа сарфланиши керак бўлган маблағлар бўлади. Қарз ҳам, тежамкорлик ҳам халқ бўйнига илингандан кейин халқимиз норози бўлмасинми?! Норозилик кайфияти шу даражадаки, ҳукуматнинг қарз олишнинг уят жойи йўқ, бу халқаро тажрибада нормал ҳолат қабилидаги аврашларини ҳам одамлар писанд қилмай қўйган. Албатта, халқимизнинг қарз ортидаги хавф-хатарларни ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ англаётгани жуда қувонарли ва умидбахшдир. Энди мусулмонлар шу жараёнда қарз балосидан қутқарувчи ягона тўғри ечимга ҳам эътибор қаратсалар қандай ҳам гўзал иш бўлур эди-я! Бу ечим эса, ташқи қарзларга тўлиқ барҳам берадиган Ислом тузумини ҳокимият эгаси қилишдир! Зеро, Халифалик давлати чет давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлардан қарз олишни ўзига асло жоиз ҳисобламайди. Чунки бу қарзлар – ҳозирда бўлаётганидек – қарамлик ва қолоқка олиб боради холос.

Хабар (president.uz 07.10.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Габала шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Изоҳ: Мирзиёев томонидан бу галги йиғилиш мураккаб геосиёсий ўзгаришлар, дунёда ва минтақада хавфсизликка таҳдидлар кучайиб бораётган бир шароитда ўтаётгани таъкидланди. Шунингдек, у Глобал вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва зарур қарорлар қабул қилиш мақсадида ТДТ мамлакатлари ташқи сиёсий идоралари ва махсус хизматлари раҳбарларининг қўшма учрашувларини ўтказиш ва бундай форматдаги биринчи йиғилишни келгуси йилда Самарқанд шаҳрида ташкил этиш таклиф қилди. ТДТ ташкилотини тузишдан бош мақсад иқтисодий ҳамкорлик бўлса-да, хавфсизлик масаласи ҳам кун тартибига қўшилиши унинг формати кенгайиб бораётганини кўрсатади. Жумладан, Мирзиёев томонидан Евроосиё қитъасида тобора авж олаётган, охири кўринмаётган можаро ва урушлар ташкилот давлатларига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилиб, Ғазо секторидаги фожиа, Украина атрофидаги вазият, Эроннинг ядро дастури муаммоси, Афғонистондаги барқарорлик масалалари жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Хавфсизлик масаласининг кун тартибига қўйилиши БМТнинг юбилей сессияси доирасида АҚШ президенти Трамп билан учрашувдан сўнг рўй бериши ҳам тасодиф эмас. Чунки мусулмон юртларида хавфсизлик масаласи тилга олинганда, Америка томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши ўйлаб топилган экстремизм ва терроризмга қарши кураш назарда тутилади. Ваҳоланки, ТДТ ортида ҳам айнан Америка турибди, чунки ташкилотнинг марказий фигураси Туркия бўлиб, у Америка орбитасидаги давлат. АҚШ ушбу ташкилот орқали Марказий Осиёда Россия ва Хитой нуфузини заифлаштириш ва ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Аслида, миллатчилик ва манфаат асосидаги бирлашув шаръан ножоиз бўлиб, куфрбоши Американи рози қиладиган ва ўта заиф бирлашувдир. Ҳақиқий ва мустаҳкам бирлашув фақат Ислом асосида юзага чиқишини ва даъват ҳам мана шу бирликка бўлиши лозимлигини ҳар доим таъкидлаб келганмиз. Мусулмон юртларининг бундай бирлиги кофирлар учун, албатта, таҳдид бўлади. Чунки бу қудратли Халифалик давлати барпо этилиши билан амалга ошади ва бунинг ортидан мустамлакачиликнинг барча турлари бутунлай йўқ қилинади. Бундай буюк имконият эса, жумладан, Марказий Осиё ва Афғонистон раҳбарларида ҳам мавжуддир.

Хабар (daryo.uz 07.10.2025й): Фарғонада ИИБ ходимлари аёлни ечинтириб, ёлғон ариза беришга мажбурлади.

Изоҳ: Ушбу ҳодиса ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бўлди. Қизиғи, бу иш шу йилнинг апрел ойида содир бўлган бўлса-да, фақат ҳозирга келиб жамоатчиликка маълум бўляпти. Албатта, аёл кишига нисбатан бундай муносабат ҳар қандай ор-номусли инсонни ғазабга солиши табиий. Шунинг учун ҳам бу хабар ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Бироқ бу, аёллар хавфсизлик ходимлари томонидан таҳқирланишининг илк ҳолати эмас. Масалан, 2018 йилда ўғирликда айбланган бир аёлни Самарқандлик терговчи ечинтириб, таҳқирлагани ҳақидаги видео тарқалган эди. Бундан ташқари, “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий сиёсий жамоаси аъзолари деб гумон қилинган эркакларни терговда “гапиртириш” мақсадида уларнинг аёлларига нисбатан таҳқирлаш ва ҳатто зўрлаш билан қўрқитишдек жирканч услублар қўлланилгани ҳақида ишончли маълумотлар бор. Хавфсизлик идоралари ходимларининг бу қадар ҳаддидан ошиб кетишига асосий сабаб, аввало, ўша кимсаларнинг – хоҳ оилада, хоҳ ўқув даргоҳларида бўлсин тўғри исломий тарбия топмаганлари бўлса; иккинчидан, албатта, ўзбек режими устимизда бузуқ Ғарб капиталистик тузумини татбиқ қилаётгани ортидан бу идораларга ҳаддан зиёд эркинлик бераётгани натижасида бундай жиноятчи кимсаларнинг жазодан енгилгина қутулиб қолаётганидир. Шунинг учун ҳам улар ўз ваколатларини суиистеъмол қилишда бемалол давом этишяпти. Маълумки, мафкуравий бўшлиқда қолган режимлар ўз халқини асосан куч ва қўрқитиш билан бошқаради. Бунда хавфсизлик идоралари мавжуд режимларни халқдан ҳимоя қилувчи асосий қуролга айланади ва бунинг натижасида улар босар-тусарини билмай қолади, ҳар қандай қонун-қоидалар, инсоний ва ахлоқий чегараларни бузиб ўтишади. Ҳатто ожиза аёлларга ҳам жирканч муносабатда бўлишдан тап тортмай қўйишади. Шунинг учун мазкур ҳодисага нисбатан айрим ходимларнинг жинояти, деган эътиборда қараш ҳолатга тўғри баҳо бериш эмас. Балки бу ўринда мамлакат бошқаруви яроқсиз тузумга қурилганини асло эътибордан четда қолдирмаслик керак. Аслида хавфсизлик идораларининг вазифаси – одамларнинг тинчлигини таъминлаш орқали уларни рози қилиб, дуосини олишдир. Бу эса фақат Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш билан бўлади. Мана шунда хавфсизлик тизими аёллар тугул бирор фуқаронинг шаъни булғанишига йўл қўймайдиган ҳақиқий қалқонга айланади. Қолаверса, шу ўринда, битта муслиманинг номусини ҳимоя қилиш учун бутун бир Ислом қўшини оёққа турган тарихий ҳақиқатни эслаб ўтиш ниҳоятда муҳимдир!

Хабар (t.me/r_kusherbayev 07.10.2025й): Сўнгги кунларда халқаро юк ташувчи ўзбекистонлик ҳайдовчилар Россияда ноҳақ жазоланмоқда.

Изоҳ: “Настояшее время” ахборот порталининг хабар беришича, Россияда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистонлик ҳайдовчиларга нисбатан гўёки “90 кунлик муҳлатни бузган” деган баҳона билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Натижада ҳайдовчилар самолёт орқали мамлакатдан чиқариб юбориляпти, юк ортилган машиналар эса жарима майдонларида қолиб, юк эгаларига катта моддий зарар етказилмоқда. Бу иш Тожикистондаги “Марказий Осиё – Россия” саммити арафасида содир бўлганига қараганда, Путин режими минтақада ким хўжайин эканлигини минтақа ҳукуматлари ва раҳбарларига яна бир бор эслатиб қўймоқчи бўлган кўринади. Қолаверса, бунга Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг яқинда Америка сафарида кўринган Вашингтон тарафга оғишига жавоб тариқасида уюштирган босимларининг давоми сифатида ҳам қараш мумкин. Мирзиёев Америкада бўлган пайтда ва ундан кейин Россия бир қанча шантажлар уюштириш билан таҳдидли нома юборди. Масалан, 22 сентябр куни Россия хавфсизлик органлари Красноярск ўлкасидаги банкет залида ўзбек хонандаси концертига итлар билан намойишкорона бостириб кириб, рейд ўтказди. 30 сентябр куни Россия осмонида Uzbekistan Airways’га тегишли самолёт ва бизнес-жет радиоалоқа хатоси сабаб хавфли даражада бир-бирига яқинлашиб кетгани хабар қилинди. Бу ҳодиса Озарбайжонга тегишли самолёт Россия тарафидан қасддан уриб туширилганини эсга солиб юборади. Марказий Осиёлик ҳайдовчиларни ушлаб, юкларини тортиб олиш ҳам ўриснинг ўзига хос босим қилиш услубларидан бири эканлигига шубҳа йўқ. Қолаверса, юк ташишдаги бундай узилишлар минтақа иқтисодига ёмон таъсир кўрсатмай қолмайди. Бироқ минтақа ҳукуматлари кофир ўриснинг бундай юзсизлиги ва сурбетлигига етарлича жавоб бера олмаяптилар. Натижада уларнинг сусткашлиги ва журъатсизлиги жабрини яна шу мусулмон халқларимиз тортяпти. Ҳар доим таъкидлаб келаётганимиздек, Россия каби Ислом ва мусулмонлар душманларини фақат Халифалик давлати тийиб қўя олади. Халифалик давлатининг ичкариси ва ташқарисида мусулмонларнинг жони, моли, обрўси қудратли ва улуғвор давлатимизнинг мустаҳкам ҳимояси остида бўлади.

Хабар (dunyo.info 09.10.2025й): Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октбяр Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди.

Изоҳ: Шубҳасиз, бу саммитнинг асосий ташаббускори ва марказий фигураси Россиядир. Унинг Марказий Осиёдаги асосий ва саммит орқали ҳам кўзлаган мақсади – минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш ҳамда Америка бошчилигидаги коллектив Ғарбга бу ҳудудда ким хўжайин эканини кўрсатишдир. Қайд этиш лозимки, саммитдан бироз олдин Мирзиёев Америкага сафар қилиб, Оқ уйга тўғридан-тўғри мурожаат қилишга эришиб қайтганди. Ундан сўнг ортида Америка турган ТДТ йиғилишида қатнашди. Булар, албатта, Россияни чуқур хавотирга солиши табиий ҳол. Бироқ унинг қўли Украина билан бандлиги сабабли Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги нуфузини сақлаб қолиш имкониятлари пасайиб боряпти. Шунинг учун у “Марказий Осиё – Россия” саммити каби қўлида бор бўлган услуб ва воситалар билан кифояланишга мажбур бўляпти. Мирзиёев эса саммитдаги нутқида Россияни Ўзбекистон учун муҳим, устувор стратегик шерик ва иттифоқчи бўлиб келганини, ҳозир ҳам шундай эканини ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлади. Бироқ Мирзиёев ёвуз Путин режимининг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳар турли жирканч йўллар билан Украина урушига мажбурлаб жўнатаётгани ва улардан бир қанчаси юртига темир тобутда “қайтаётгани” ҳақида бир оғиз ҳам гапирмади. Ҳолбуки, уларнинг ота-оналари зорланиб, дод солиб шахсан Мирзиёевдан ва қатор расмий идоралардан ёрдам сўраб мурожаат қилаётганларини гувоҳи бўлиб турибмиз. Ахир, халқимизни рози қилишимиз керак, деб оғиз кўпиртирадиган шу Мирзиёевнинг ўзи эмасми?! Шундай сабрли ва меҳнаткаш халқимиз олдида таъзим қилишимиз керак, деган гапларни айтмаганмиди?! Минг афсуски, Америка, Россия каби мустамлакачи давлатларнинг сиёсий ўйинларида шу оддий халқимиз қурбон бўляпти, бойликларимиз талон-тарож қилиняпти. Ўзбек режими эса, худди шахмат доскасидаги пиёдалар сингари ҳали у, ҳали бу “ҳожа”сини рози қилиб, ўз тахти умрини узайтиришдан бошқа нарсани ўйламаяпти. Бунга нуқта қўйиш учун Ислом тузумини ҳокимият эгаси қилишдан бошқа йўлимиз ҳам, чорамиз ҳам йўқдир!

Хабар (qalampir.uz 09.10.2025й): 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди Мубашшир Аҳмадни 2,5 йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди.

Изоҳ: Кетма-кет уч марта қолдирилган ва жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновнинг бешинчи суд иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, у икки йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Албатта, Мубашшир Аҳмад ҳам ўзбек режими ва унинг ортида турган Ислом душманларининг навбатдаги қурбонига айланди, деб бемалол айтиш мумкин. Чунки унинг қамоққа олиниши “сиёсий буюртма” бўлиб, буйруқ юқори доиралардан келганлигига шубҳа йўқ. Шунинг учун бу ҳолатга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Зеро, ўзбек режими рухсатисиз Ислом даъвати фойдасига бир оғиз сўз ҳам айтиш мумкин эмас. Мубашшир Аҳмад эса ана шу “қизил чизиқ”ни бузган кўринади. Бироқ биз ўзбек режимининг Ислом ва унинг аҳкомлари устидан кулаётганларни, Росулуллоҳ ﷺни очиқдан-очиқ таҳқирлаётганларни ушлаб жазолаганини ҳеч кўрмадик. Ваҳоланки, улар турли тармоқлар орқали оғзига келганини гапириб ётишибди. Билъакс биз диний маърузага босилган битта “класс” учун жиноий жавобгарликка тортилиб, йиллаб қамоқ жазосига ҳукм қилинаётганларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Мана, суд жараёнларининг бирида Мубашшир Аҳмад босқинчи “исроил”га қарши жиҳодни маъқуллагани айтилди. У бу ҳукм Ислом юртларининг уламолари чиқарган фатвога асосланганини таъкидлаган. Хўш, бунинг нимаси жиноят экан?! Аксинча, лаънати яҳуд вужуди билан сиёсий-иқтисодий алоқаларни давом эттириш ҳақиқий жиноят эмасми?! Булардан кўриниб турибдики, ўзбек режими ўзи даъво қилаётган демократик эркинликлар ва қонунларини ўзи деворга чаплаб, иккиюзламачилик қилмоқда. Бундан ташқари, ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳам Мубашшир Аҳмаднинг ҳибсга олиниши ва ундан кейинги жараёнлар бўйича Ўзбекистон уламоларининг сукути ҳайратланарли ҳолат эмаслигини таъкидлаб ўтди. Ҳа, афсуски, бу имом-домлалар ўз биродарини ёрдамсиз ташлаб қўйишди, худди бошқа мусулмонларга қилганлари каби. Улар ҳеч бўлмаганда Аллоҳдан офият сўраб, омматан дуо қилишга ҳам ярамай қолишган. Мусулмон халқимизга айтамизки, ўзбек режими татбиқ қилаётган чирик демократик тузум Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган бўлиб, ундан қутулмагунимизча орамиздаги озгина фикрлайдиган ҳамда халқимизни қарамлик ва қолоқликдан олиб чиқиш ҳақида бош қотирадиган ҳар қандай инсонни қамаб юбораверишига чек қўйилмайди.

Форуқ

12.10.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коронавирус эпидемияси Европа Иттифоқини қулатадими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оқибатларни ёдга олиш ҳамда сабаблар ва ечимларни яшириш

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Айман Сафадий «Кимда икки давлат ечимидан ўзга ечим бўлса, марҳамат, тақдим этсин!», деди Ҳизб ут-Таҳрир эса шаръий ва амалий ечимни илгари ҳам тақдим қилган, ҳозир ҳам тақдим қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/