| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
22.11.2025
1445
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (ozodlikkanali 11.11.2025й): Фермерлар хитойлик тадбиркорлар сабаб сувсиз қолишганидан нолимоқда.

Изоҳ: Собиқ совет тузуми қулаб, фермерлик ташкил топганидан бери, Ўзбекистон фермерлари ҳақиқий ер эгаларига айланмадилар. Президент Мирзиёев иқтидорга келиб, ўз нутқларининг бирида: “Бугундан бошлаб, биз учун ернинг ҳақиқий эгаси – фермердир. Ҳеч ким, ҳатто ҳокимлар ҳам унинг ишига асоссиз аралаша олмайди. Агар кимдир фермернинг қонуний манфаатларига дахл қилса, унга қарши қатъий чора кўрилади” деган бўлса-да, фермерларнинг аҳволи олдингидан ҳам ёмонлашиб бормоқда. Ҳозирда фермерларнинг бошига яна бир бало – хитойликларнинг ёппасига кириб келиши ва ижарага олинган ерлар хитойликлар фойдасига ҳеч қандай асоссиз тортиб олиниши кузатила бошлади. Ўзбек ҳукумати бу борада ўзи чиқарган қонунларга ҳам риоя қилмади. Чунки “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра, ер фермер томонидан 49 йилга ижарага олинади ва суд қарорисиз уни тортиб олиш мумкин эмас. Булар ҳам етмаганидек, Озодликнинг навбатдаги видеосида айтилишича, Қашқадарё вилоятидаги хитойлик тадбиркорлар деҳқончилик қилган ҳудудларда бу йил аксарият маҳаллий фермерлар сувсиз қолиб, пахта ва ғалла шартномасини бажара олмади. Айнан хитойликлар пахта экишни бошлаганидан сўнг сув олиш қийин бўлиб қолди ва вилоят ҳокимлиги уларнинг ҳеч нарсадан кам бўлмаслигини таъминлаб, сувга эҳтиёжини ўзининг маҳаллий фермерлари ҳисобидан қондирди. Фермерларнинг айтишича, бундай ҳолатда ҳам режани бажармаслик учун жавобгарлик уларнинг бўйнига илинар экан. Ўзбекистон ҳукумати Хитойдан қарздорлиги ва хитойлик тадбиркорларни ҳимоя қилиш кафолатини олганлиги сабабли улар маҳаллий тадбиркор ва фермерлардан устун қўйиляпти. Ҳолбуки, бу худосиз Хитой режими Шарқий Туркистонда уйғур мусулмон биродарларимизга нисбатан қандай жирканч жиноятларни амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас. Мусулмон халқимиз, хусусан, меҳнаткаш фермерларимиз бошқарувдаги бундай заволга кетишни айрим шахсларнинг хато-камчилиги деб эмас, балки устимизда татбиқ қилинаётган чирик капиталистик тузум адолатсизлиги сифатида қарасинлар. Чунки бундай тузумда манфаат биринчи ўринга қўйилади ва кўпинча бу халқ манфаати эмас, балки бошқарувдаги бир сиқим кимсалар ва Хитой сингари кофир давлатлар манфаати бўлади. Ер масалалари фақат Ислом аҳкомлари асосида тўғри тартибга солинади ва фермерларни қийнаётган бугунги муаммолар тўлиқ бартараф қилинади ИншаАллоҳ.

Хабар (daryo.uz 13.11.2025й): Ўзбекистонда метан нархи бир йилда 30 фоиз кўтарилди.

Изоҳ: Марказий банк Ўзбекистонда 2025 йил октябр ойида умумий йиллик инфляция 7,8 фоизга тушиб, ўтган йилга нисбатан 2,4 фоиз пунктга пасайганини маълум қилди. Бироқ шу ойда метаннинг (АГТКШ) йиллик нархи кескин, яъни 30,5 фоизга кўтарилган. Гарчи умумий инфляция пасайса-да, метан нархининг бунчалик ошиши давлатнинг маъмурий қарорлари ва табиий газ нархини либераллаштириш сиёсати натижасидир. Табиий газнинг энг муҳим ва асосий таркибий қисми бўлган метан (80% дан 95% гача) асосан ер ости конларидаги табиий газ захираларидан олинади. Сир эмаски, метан ҳозирда нисбатан арзонроқ ёқилғи бўлгани учун автомобиллар учун асосий ёқилғи бўлиб турибди. Бундай муҳим ёқилғининг кескин қимматлашиши аҳолининг харид қобилиятига жиддий салбий таъсир кўрсатиб, қийинчиликларни кучайтиради. Ёқилғи харажатларидаги ўсиш, табиийки, жамоат транспорти (автобус, маршрутка) ва юк ташиш логистикаси харажатларини ҳам оширади. Ёқилғи харажатларидаги ўсиш охир-оқибат бозордаги барча товарлар (озиқ-овқат, қурилиш материаллари) нархига қўшилиб, иккиламчи инфляцияни келтириб чиқаради. Маълумки, ўзбек ҳукуматининг энергетика соҳасини либераллаштириш сиёсатини бошлаши натижасида 2025 йилнинг 1 майидан табиий газ нархлари кескин оширилди. Хусусан, газ қуйиш шохобчалари учун табиий газ нархи 1 куб метр учун 1800 сўмдан 2500 сўмгача (+38,9 фоиз) кўтарилди. Натижада шохобчалардаги метан нархи 5200 сўмгача ошиб кетди. Бу ҳолатни Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёни билан боғлаш мумкин. Чунки давлат субсидияларини бекор қилиш ушбу ташкилотнинг асосий талабларидан биридир. Умуман олганда, бу ҳам капиталистик иқтисод низомини, бошқача айтганда, бозор иқтисодиётини татбиқ қилиниши оқибатидир. Бундай шароитда Аллоҳ неъмат қилиб берган табиий бойликлар одамлар манфаатига хизмат қилувчи восита эмас, балки сотиб фойда олинадиган товарга айлантирилади. Халқимизни неча йиллардан бери қийнаб келаётган ёқилғи муаммоси фақат Ислом аҳкомлари татбиқ қилиниши билан ўзининг тўғри ечимини топади. Шундагина табиий газ каби умумий мулкка доир ресурслар айрим шахслар ва мустамлакачиларнинг бойлик орттириш манбаига айланишига йўл қўйилмайди. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: яйловда, сувда ва ўтда”.

Хабар (uzdiplomat 14.11.2025й): “Темир йўллар”ни “алмисоқдан қолган” поездлари алмаштирилади.

Изоҳ: Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон темир йўлларидаги совет давридан қолган поездларнинг ноқулайлиги нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижий сайёҳлар томонидан ҳам қайта-қайта танқид қилиб келинмоқда. Тизим раҳбариятининг ўзи мавжуд паркнинг 91 фоизи эскирганини тан олган эди. Эндиликда вазиятни ўзгартиришга ваъда берилмоқда. Аслида, темирйўл ҳар қандай мамлакат, айниқса, Ўзбекистон каби денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун ҳам иқтисодий, ҳам стратегик жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга ва даромад келтирадиган тизимдир. Нима учун тизимни янгилашга фақат ҳозир, яъни хорижий сайёҳларнинг эътирози ва халқаро имижга зарар етиши хавфидан сўнг эътибор бериляпти? Бу ҳолат халқ манфаати ва ички талаблардан кўра, ташқи омил устун қўйилгандек таассурот уйғотади. Аммо муаммонинг асосий илдизи – коррупция. Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратураси томонидан ўтказилган текширувлар “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ тизимида катта миқёсдаги молиявий қонунбузарликлар, талон-торож ва харидлардаги коррупция ҳолатларини аниқлади. Расмий ҳисоботларда кўп миллиард сўмлик маблағларнинг ноқонуний сарфланиши ва давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви кузатилгани қайд этилган. Шунингдек, президент ҳузурида ўтган йиғилишда берилган маълумотга кўра, Ўзбекистон Хитой ва Жанубий Кореядан ўнлаб поездлар сотиб олади. Лекин бундай йирик харидларнинг асосий қисми, одатда, сотувчи давлатнинг Экспорт-Импорт Банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга оширилади. Масалан, Жанубий Корея тезюрар поездларининг харидлари Корея Экспорт-Импорт банки (KEXIM) томонидан, Хитойдан локомотив ва вагонлар хариди эса кўпинча Хитой Давлат Тараққиёт Банки ёки Хитой EXIM Банкининг кредитлари ҳисобига олиниши мумкин. Бу шуни англатадики, ушбу кредитлар Ўзбекистон ҳукумати ёки “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ кафолати остида олинади ва давлатнинг ташқи қарзини оширади. Яъни бунинг иқтисодий юки доимгидек яна ўша бечора халқимиз бўйнига илинади. Албатта, бу капиталистик демократиянинг оқибатидир. Шунинг учун одамларга инфратузилмавий қулайликларни беминнат муҳайё қиладиган ва коррупцияга барҳам берадиган Ислом асосидаги бошқарувнинг зарурлиги бу соҳада ҳам яққол кўринмоқда.

Хабар (president.uz 16.11.2025й): 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳ: Тошкентда бўлиб ўтган VII Маслаҳат учрашувида асосий кўзга ташланган нарса президент Мирзиёев томонидан бир неча таклифлар олға сурилгани бўлди. Жумладан, учрашув форматини “Маслаҳат” даражасидан “Марказий Осиё ҳамжамияти” каби доимий ва стратегик платформага ўтказиш, минтақавий ҳамкорликни институционаллаштириш: Котибият, “Оқсоқоллар кенгаши” ва миллий мувофиқлаштирувчиларнинг мақомини кучайтириш кабилар. Шунингдек, Озарбайжоннинг тўлиқ аъзо бўлиши ҳақида қарор қабул қилинди. Яна бир эътиборли жиҳати, Маслаҳат учрашуви аввалдан эълон қилинмай, Вашингтонда ўтказилган “С5+1” саммитидан ўн кун ўтиб тезлик билан ташкил қилинди. Шулардан хулоса қилиш мумкинки, мазкур учрашув қандайдир маънода Вашингтондаги саммитнинг мантиқий давоми бўлди ва Американинг сиёсий рағбатлари билан уйғунлашувни кўрсатди. Маслаҳат учрашувларини ташкил қилишдан мақсад минтақа давлатларини ўзаро интеграциясини кучайтириш эканлиги даъво қилинади, бироқ бу ҳукуматларнинг ҳақиқатда бирлаштирувчи кучли мафкураси йўқ. Афсуски, бу фақат қуруқ шиорлигича ва кўпроқ Америка манфаатларига хизмат қилувчи платформа сифатида қолмоқда. Ҳатто энг оптимистик сценарийда ҳам ўзаро интеграция бир неча ўн йилликларга чўзилиб кетади, бироқ бу ҳам чин бирлашув бўлмайди. Чунки ўша ҳолатда ҳам ҳозиргидек бешта майда ва заиф давлатларга бўлинган ҳолатда қоламиз. Агар минтақа раҳбарлари чиндан бирлашишни истаганларида, мустаҳкам ва доимий бирлаштирувчи омил фақат Ислом мафкураси эканлигини тан олган ҳамда уни маҳкам ушлаган бўлардилар. Чунки минтақа халқлари мусулмон бўлиб, агар уларнинг орасига сохта чегаралар тортилмаганида, миллатчилик ва ватанпарварлик сингари заҳарли фикрлар билан чалғитилмаганида улар жуда қисқа вақт ичида бир мушт каби тугилган бўлардилар. Зеро, Ислом мафкураси миллати, ирқи, тилидан қатъий назар, одамлар бошини бир қилишда тенгги йўқ эканлиги исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Аллоҳ таоло айтади:

– “Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз”. (Оли Имрон:103)

Хабар (ozodlikkanali 16.11.2025й): “Сўх аҳолиси чегарада соатлаб навбат кутишга мажбур бўлмоқда” сарлавҳаси остида Озодлик радиоси видео тарқатди.

Изоҳ: Видеога кўра, Ўзбекистоннинг Қирғизистонда жойлашган эксклави – Сўх туманидан Ўзбекистоннинг асосий ҳудудига кириш ва чиқиш жараёни тобора оғирлашмоқда. Озодлик радиоси билан суҳбатлашган сўхликларнинг хабар беришича, аҳоли совуқ кунларда чегара ўтказиш пунктларида бир неча соатлаб навбат кутишга мажбур бўлмоқда, енгил ва юк машиналарининг навбатлари эса километрларга чўзилган. Энг ажабланарлиси шундаки, Ўзбекистоннинг маҳаллий телевидение, радио ва ҳукумат нашрлари бу жиддий муаммога умуман эътибор қаратмаяпти. Сўхлик блогерлардан бирининг айтишича, у сўхликларнинг чегарадаги қийинчиликлари ҳақида ижтимоий тармоқда ёзганидан сўнг, ички ишлар бўлимига чақиртирилган. Унинг сўзларига кўра, қирғиз чегарачиларининг Сўх аҳолисига ноинсоний ва қўпол муносабатда бўлаётгани, қариялар ва ёш болали оналар азоб чекаётгани ҳақида пост қолдиргани учун профилактика нозири уни огоҳлантириб, бу мавзуда бошқа ёзмасликни, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтган. Аслида, бу муаммоларнинг илдизи советларнинг 1920-1930 йиллардаги босқинчилик сиёсатига бориб тақалади. Ўша даврда босқинчи руслар Марказий Осиёни “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” принципини қўллаб, сунъий миллий давлатларга ажратиб ташлаган. Бу сунъий чегаралар атайлаб чигал ва кесишган ҳолда ўрнатилган бўлиб, мақсад – бу халқлар бирлашиб кетмасликлари ва ўрталарида доимий низо ҳолати сақланиб туриши эди. Натижада, Совет Иттифоқи қулаганидан кейин ҳам бундай сунъий чегаралар сақланиб қолди. Афсуски, бугунги раҳбарлар муаммони ўзаро чегараларни белгилаш ва мустаҳкамлаш билан ечишга уринмоқда. Ваҳоланки, минтақа аҳолиси Исломга кирганидан сўнг асрлар давомида дўсту биродар бўлиб яшаб келди. Шунинг учун асл муаммо чегарадаги қийинчиликлар эмас, балки ўша сунъий чегараларнинг ўзидир. Қирғиз ва ўзбек ҳукуматлари мусулмонлар ўртасига тортилган сохта чегараларни ҳозиргача қонуний деб ҳисоблаб, уларни миллатчилик ва ватанпарварлик асосида бўлиб ташлашдек ножоиз ишга қўл уриб катта хатога йўл қўйишяпти. Бу билан Аллоҳнинг ушбу сўзларига қарши боришяпти:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا

– “(Эй мусулмонлар) барчангиз жамъ бўлган ҳолингизда  Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг!”     (Оли Имрон:103)

Хабар (gazeta.uz 17.11.2025й): Ўзбекистон ва АҚШнинг 5 млрд долларлик шартномаси фақат автокомпонентлардан иборат эмас – UzAuto Motors.

Изоҳ: АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги 5 миллиард долларлик шартноманинг UzAuto Motorsга тегишли қисми нафақат уч йил давомида автокомпонентлар етказиб бериш, балки мамлакат автомобилсозлик саноатини ҳар томонлама ривожлантириш ва 2026 йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган UzAuto Motorsнинг хусусийлаштирилиши доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни ўз ичига олади. Компания даромадларининг пасайиши, соф фойданинг қисқариши ва бозордаги расмий улушининг пасайиши (89,4% дан 82,7% га) фонида, бу шартнома Америка учун Ўзбекистон автосаноатини монополлаштириб олиш учун қулай имкониятдир. АҚШнинг глобал мақоми ва молиявий қудрати остида бу келишув ўз компанияларига хусусийлаштиришда имтиёзли устуворлик олишга, технологик стандартларни жорий этишга ва шу орқали минтақада ўсиб бораётган Хитой автосаноати таъсирини пасайтиришга эришиши мумкин. Бироқ бу халқимиз учун яхшиликдан дарак эмас. Гап шундаки, UzAuto Motors’ни хусусийлаштириб оладиган Америка компанияси – катта эҳтимолга кўра – сифатли, арзон ва янги моделларни ишлаб чиқармайди, чунки бунга ҳам қўшимча харажатлар талаб қилинади. Ҳозиргидек эски моделдаги сифатсиз ва қиммат автомобилларни баъзи косметик ўзгартиришлар билан ишлаб чиқариш давом этади. Ўзгарадиган асосий нарса – давлат монополияси очкўз хусусий компания қўлига “мерос” қилиб ўтказиб берилади. Бошқачасига айтганда, автомобил савдосидан оқиб келаётган фойданинг эгаси ўзгаради холос. Аммо бу ҳали амалга ошиш-ошмаслигини вақт кўрсатади. Нима бўлган тақдирда ҳам, на халқимиз ва на маҳаллий саноатимиз учун бундай келишувлардан бирор фойда чиқмайди. Одамларнинг арзон ва сифатли автомобилга эга бўлиш орзуси сароблигича қолаверади. Энди автосаноат борасидаги тўғри йўлга келсак, аввало, мустақил оғир саноатимизни йўлга қўйишимиз керак бўлади. Шундан сўнггина ўз автосаноатимизга эга бўлишимиз мумкин. Мана шунда техник-технологик жиҳатдан ташқи қарамликка барҳам берилади, арзон, сифатли ва сўнгги моделдаги автомобиллар кўзимизни қувнатади. Бироқ бу саноат соҳасида Ислом аҳкомларини татбиқ қиладиган Халифаликсиз амалга ошмайди.

Хабар (kun.uz 19.11.2025й): Президентнинг 19 ноябр кунги қарори ва фармонига кўра, Ўзбекистонда экополиция ташкил этилмоқда.

Изоҳ: Президент фармонига кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, деб қайта ташкил этилмоқда. Айни пайтда, унинг негизида ташкил этилган экополиция ходимлари жисмоний куч, электрошокер, резина ўқли ва тўр отувчи хизмат қуролларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади, махсус кийимларига эса боди-камералар ўрнатилади. Бундай қарор сўнгги кунларда республика бўйлаб деярли барча вилоятларда ҳаво ифлосланиш даражаси яна кучайиб кетган пайтга тўғри келмоқда. Бундан ташқари, сув ифлосланиши, дарахт кесиш каби доимий экологик ҳалокатларга барҳам берилмаяпти. Мазкур қарор ва фармонлар ҳам худди аввалги ўзгартиришлар каби вазиятни яхшилашга хизмат қилиши даргумон. Чунки ўзбек ҳукуматининг ташқи инвестицияга бўлган қарамлиги ва маҳаллий корчалонлар манфаатини устун қўйиши туфайли улар томонидан содир қилинадиган экологик жиноятларга кўз юмиши ёки чораларни юмшатишига шубҳа йўқ. Экополиция қанчалик қатъий ваколатларга эга бўлмасин, ҳокимият томонидан белгилаб берилган “қизил чизиқ”ни босиб ўта олмайди. Шунга кўра, бу орган ҳам эътиборини асосан маҳаллий даражадаги майда қоидабузарликларга қаратади. Бошқачасига айтганда, яна ҳимоячиси йўқ заиф одамларни қамаш, жаримага тортиш ва жазолашдан нарига ўтмайди. Хулоса шуки, экологик вазиятни тубдан ўнглашга, манфаатдан бошқа муқаддас нарсаси бўлмаган капиталистик демократия нуқтаи назаридан қараган ҳолда эришиб бўлмайди. Атроф-муҳит, ҳайвонот ва наботот оламига Аллоҳ берган неъмат деган эътиборда қарашга ҳамда асраб-авайлашга, одамларда Ислом дунёқарашини шакллантириш ва унинг тузуми татбиқ этилиши орқалигина эришилади. Бу тузумни эса, фақат Халифалик давлати татбиқ қилади. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ

– “(Эй Муҳаммад) Биз сизни оламларга фақат раҳмат ўлароқ юбордик”. (Анбиё:107)

 

Форуқ

22.11.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашиш сабаблари

  • МАҚОЛАЛАР

    Туркиядаги сўнгги ҳодисалар таҳлили

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ислом минтақа ва дунё учун хавотир манбаси эмас, тинчлик манбасидир!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/