| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
12.01.2025
633
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Тошкентда собиқ сиёсий маҳкумлардан навбатдаги гуруҳи – 31 нафарининг суд жараёни кетмоқда.

Изоҳ: Маълумки, 2023 йилда 50 дан ортиқ собиқ сиёсий маҳкумлар қўлга олиниб, уларга бўҳтон ва ёлғонларга тўла айбловлар эълон қилинган эди. Улардан 15 тасига апелляция суди аввалги суд ўқиган ҳукмни деярли ўзгаришсиз қолдириб, 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини берди. Ҳозирда яна бир катта гуруҳдан иборат собиқ сиёсий маҳкумларнинг суд маҳкамаси кетяпти. Ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, судланаётган йигитлар судьядан диний идорадан вакил ҳам судда қатнашишини талаб қилишган. Судья бунга жавобан ўйлаб кўришини, вакил кела олса чақиришларини айтган. Шу нарса хавотирга соладики, ушбу биродарларимизга ҳам аввалги 15 таликка берилган узоқ йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилмасмикин!? Чунки мазкур судларда аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмлар ўқилиб, суд шунчаки хўжакўрсинга ўтказиляпти. Бошқа тарафдан эса, орадан бир йилдан ортиқроқ вақт ўтибди ҳамки, маҳаллий ва хорижий ОАВдан бирортаси бу ишга эътибор қаратишга журъат қила олмади. Натижада бу каби йирик суд жараёни ҳақида бирортаси бир энлик хабар чиқаришни ҳам ўзига лозим кўрмади. Ваҳоланки, уларга бу ҳақда бир неча бор хабар ҳам берилди, мурожаат ҳам қилинди. Ўзбекистон ҳукумати ва президент Мирзиёевга мазкур иш юзасидан йўлланган мурожаатлар ҳам жавобсиз қолмоқда. Албатта, мана шундай ишлар асносида – Аллоҳнинг ҳикмати ила – кимнинг аслида ким эканлиги фош бўляпти, башаралар очиляпти. Бироқ золимларнинг зулму зўравонлиги, мунофиқларнинг иккиюзламачилиги – буларнинг барчаси ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Чунки ушбу пок-тақволи йигитлар Аллоҳнинг дўстларидир ва уларга қарши қилинган ҳаракатлар Аллоҳга қарши қадам босиш, журъат қилишдир! Абу Ҳурайра р.а. Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло айтади: Кимки Менинг бир дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан”. (Имом Бухорий ривояти)

Хабар (gazeta.uz 04.01.2025й): Ўзбекистон суди Россия томонида туриб Украинадаги урушда қатнашган 39 ёшли эркакни 4 йил 2 ойга озодликдан чеклади. Айбланувчининг айтишича, жангларда у 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирган.

Изоҳ: 2024 йилнинг 21 ноябр куни Мирзиёев РФ Бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди. Ундан олдинроқ эса Россия давлат думаси депутати Сергей Миронов ўзининг Х саҳифасида Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армиясига қўшилмасликка чақирганини кескин танқид қилиб чиққан эди. У меҳнат муҳожирлари ўзларини боқаётган мамлакатни ҳимоя қилишлари мумкин эмасми, деган истеҳзоли савол ташлаган ва Ўзбекистонга нисбатан виза режими жорий қилиш таклифини яна эслатган. Афтидан, Россиянинг мана шундай босимлари остида ўзбек ҳукумати Украина урушида Россия тарафида иштирок этган фуқароларига жазони янада енгиллаштираётган кўринади. Бошқа тарафдан, масалан, Сурияга мусулмонлар жони, моли ва ор-номусини ҳимоя қилиш учун жиҳодга борган ёки бормоқчи бўлган мусулмонларга жуда муросасиз муомала қилиб, 10 ва ундан кўпроқ йилларга қамоқ жазоси беряпти. Умуман олганда, Ўзбекистонда Исломий даъват ва мусулмонларнинг ўз динига интилишларига энг катта жиноят сифатида қаралиши золим Каримов режимидан қора мерос бўлиб қолмоқда. Ўзбек режимининг бундай иккиюзламачи ва “рус оға”сини рози қилиш сиёсати ҳали унинг бошига битган бало бўлади. Ана шу ўрис эртага Ўзбекистонга ҳам реал хавф-хатар туғдирмайди, деб ким кафолат бера олади? Бироқ у кунда ҳукумат мусулмон халқимизнинг ҳимояси ва қўллаб-қувватловидан – худди бугун у ўз халқидан воз кечганидек – мосуво бўлади.

Хабар (qalampir.uz 07.01.2025й): Ўзбекистонда мансабдорларга хизмат автомобиллари, қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари учун сарфланадиган қўшимча харажатларни камайтириш буюрилди.

Изоҳ: Президентнинг 2024 йил 25 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2025 йилда “тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш” тамойили асосида бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича барча зарурий чораларни кўради. Ўтган йилда ҳокимлар ва бошқа мансабдорларнинг қимматбаҳо автомобиллар, телефонлар, юмшоқ мебеллар каби нарсаларни сотиб олганликлари жуда кўп танқидларга сабаб бўлганди. Давлат бюджети илма-тешик бўлиб ётган ва ташқи қарзи ўсиб бораётган юртда давлат ташкилотларининг бундай пул совуришлари халқимизнинг ғазабини қўзғаб юборди. Бошқа томондан, ҳукумат тежамкорликни асосан халқ ҳисобига, таъбир жоиз бўлса, камбағаллар ҳисобига амалга оширяпти. Мазкур қабул қилинган қарорнинг бу борада бирор ўзгариш олиб келишига деярли ишонч йўқ. Чунки одатда, ҳокимиятдагиларнинг қинғир ишлари, бюджетни талон-тарож қилишлари, коррупция каби иллатларга қарши қаратилган қонун ва қарорлар деярли ишламаяпти. Аксинча, улар фақат халққа келгандагина бор кучи ва қаттиқлиги билан ишга тушяпти холос. Қонунларнинг бундай бир томонлама ишлаши жамиятни ҳалокат сари етаклаяпти. Шу ўринда, давлат моли ва уммат мулкига омонат сифатида қараб, уни ўз ўрнига ва жуда эҳтиёт қилиб сарфлаган халифаларнинг намунали ишлари ёдимизга келади. Масалан, Умар р.а. халифалиги даврида унинг олдига бир дўсти келади ва халифа Умар олдида ёниб турган давлат ҳисобидаги шамни ўчириб, ўзининг шахсий ишлари учун ишлатадиган шамни олиб ёққан эди. Мана шундай омонатдор ва адолатли раҳбарлар Исломий бошқарувдагина етишиб чиқади холос.

Хабар (daryo.uz 08.01.2025й): Олий Мажлис қонунчилик палатасининг 2025 йил 7 январь куни бўлиб ўтган мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, ушбу қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни суғурта қоидаларига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда табиий офатлар, ёнғин, ўсимликларнинг касалликлар ва зараркунандалардан талофат кўриши, чорва молларининг юқумли касалликлардан нобуд бўлиши ва заҳарланиши ҳамда ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларга зарар етказилиши бўйича суғурта шартномаларини тузиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Қишлоқ хўжалиги деганда, аввало фермерлар назарда тутилиши турган гап. Ва Ўзбекистонда уларнинг аксарини иқтисодий аҳволи яхши эмаслиги сир эмас. Бунинг асосий омилларидан бири улар ўз ишларида давлатнинг ноўрин аралашувидан тўлиқ мустақил бўлолмаётганидир. Ўзбек ҳукумати гўёки суғурталаш билан уларни қўллаб-қувватламоқчи бўлаётгандек. Бироқ ҳукумат суғурта жамғармасини ташкил қилиш орқали фермерлардан яна бир пул ундириш йўлини ўйлаб топмаяптимикин, деган хавотир ҳам йўқ эмас. Чунки ҳукумат фермерлар билан суғурта шартномаларини тузиб, суғурта бадалларини ташкил қилинган жамғармага тўлатмоқчи. Бу эса фермерларнинг шундай ҳам абгор аҳволини янада қийинлаштириши муқаррар. Энди Исломдаги ечимга келсак, унга кўра ҳаётними, товарними, мулкними ёки бошқа нарсани бўладими суғурта қилдиришнинг барча тури ҳаром ҳисобланади. Зеро, суғурта битими шаръан ботилдир. Суғурта ширкатининг битим тақозоси билан берадиган ақди-битими ҳам шаръан ботилдир. Шунга кўра, шу битим ва шу ақд орқали олинган мол ношаръий йўл билан топилган даромад турига кириб, уни ейиш ҳаромдир. Демак, Исломий бошқарувда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан, фермерлар учун ҳам энг яхши шароитлар яратиб берилади ва бугунгидек яроқсиз қонунларга ҳеч қандай ўрин қолмайди. 

Хабар (kun.uz 08.01.2025й): 8 январ куни 3 давлат чегаралари туташган нуқтада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон бош вазири Одилбек Қосималиев ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизматига кўра, учрашув уч мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилди. МО мамлакатлари ўртасидаги чегаралар рус мустамлакачилиги томонидан пайдо қилинган. Унинг бундан мақсади ушбу минтақадаги мусулмонларни миллатчилик ва ватанпарварлик асосида бўлиб ташлаш орқали доимо ўз таъсири остида ушлаб туриш ҳамда керак бўлганда чегара жойларда муаммо чиқариб, минтақа давлатларига босим қилиш. Шунинг учун руслар ушбу малай ҳокимлари орқали чегараларни мустаҳкамлашга қаттиқ эътибор қаратадилар ва рағбатлантирадилар. Ваҳоланки, ана шу Россия ўзининг бўлинишига асло йўл қўймайди. Масалан, Россия Чеченистонни алоҳида республика бўлишига қарши уруш қилиб, минглаган чечен мусулмонлари қонини дарёдек оқизгани ҳали эсимиздан чиққани йўқ. Буни қарангки, кофир давлатлар бирлашишга ҳаракат қилаётган бир вақтда, мусулмон юртларидаги ҳокимлар ўзаро сунъий чегараларни тартибга солиш ва мустаҳкамлаш устида бош қотиришмоқда. Албатта, бундай ишлар ортида катта эҳтимол билан Америка турибди. Шу йўл билан у Россиянинг Марказий Осиёдаги чегара муаммоларидан фойдаланиш ричагини йўққа чиқармоқчи. Исломда эса мусулмонлар сунъий чегаралар ажратиб турадиган миллий давлатларга бўлинишлари шаръан жоиз эмас. Мусулмонлар битта давлат, бир имом-халифа ва бир байроқ остида бир бутун уммат бўлиб яшашлари вожиб. Ислом нуқтаи назарига кўра, чегара фақат Дорул-Ислом ва Дорул-куфр ўртасида бўлади холос. Мусулмонлардан эса фақат Дорул-Исломда яшашлари талаб этилади.

إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

– “Албатта, сизлар бир бутун умматсиз, Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!”   (Анбиё:92)

Хабар (qalampir.uz 08.01.2025й): Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинди.

Изоҳ: “Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг”, дейилади хабарда. Рўйхатда Facebook ижтимоий тармоғидаги 203 та саҳифа, Telegram'даги 713 та канал, Instagram'даги 226 саҳифа, YouTube'даги 135 канал, Одноклассникидаги 35 та саҳифа, TikTok'даги 44 та саҳифа, интернетдаги айрим сайт ва китоблар киритилган. Халифалик тонгги отаётгани сари мустамлакачи кофирлар ва мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорларни хавотир босяпти. Улар бор кучлари билан турли жирканч услуб ва воситаларни ишга солиб, Ислом даъватчиларига қарши кураш олиб боришяпти ва шу орқали Ислом умматини уларга эргашиб кетишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилишяпти. Бироқ бу курашда улар мағлублик сари кетаётганини ва мана шундай ғирром йўлларга ўтиб ўз мағлубиятларини тан олаётганини кўришимиз мумкин. Юқоридаги каби рўйхатларни тузиш ва эълон қилиш мағлублик белгисидан бошқа нарса эмас. Сабаби, ҳукумат олдида жамиятга тақдим қилинадиган бу даъватларга бас келадиган муқобил ечимнинг ўзи йўқ. Қолаверса, бундай рўйхатлар ҳар йили эълон қилинади. Лекин бу Ислом даъватининг ривожига, уни қабул қилувчиларнинг кўпайиб боришига зиғирча таъсир қилаётгани йўқ ва қилолмайди ҳам. Зеро, Аллоҳ дейди:

وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُون

– “Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар”.  (Юсуф:21)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

13.01.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўғри йигитнинг хидоятланиши

  • МАҚОЛАЛАР

    Иймон ва куфр жангида ғолиблик

  • МАҚОЛАЛАР

    Солиқ олдиндан тўланадиган Ўзбекистон!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/