Ал-Мезон — ўлчов
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ал-Мезон — ўлчов
Инсоннинг фикрлаши, нафси ва феъл-атворининг ўлчови
3-қисм
Ақлнинг нарсаларга нисбатан чиқарган қарори, агар бу ҳислар билан бевосита боғлиқ бўлсагина, у ҳолда қатъий бўлади. Бу жараён фақат бир нарсанинг бор ёки йўқлигини аниқлашдагина рўй бериши мумкин, натижада, ҳис қилинаётган нарсанинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги қарор қатъий бўлади ва бу ерда бу нарсанинг моҳиятини ҳисобга олиш жуда ноўрин, чунки унинг моҳиятига кўра чиқарилган қарор собиқ маълумотга бевосита боғлиқ бўлади, айни замонда бир нарсанинг бор ёки йўқлигини аниқлаш учун собиқ маълумотни кераги йўқ.
Инсоннинг ақли нарсаларга ўз табиатига мос келиши ва ётлиги нуқтаи назаридан, ёки қайсидир нарсаларни севиши ва хуш кўрмаслиги нуқтаи назаридан баҳо беришга қодир, аммо инсонлар бир-биридан фарқ қилади, чунки ҳар бир киши ўз табиатига, ўзига хос урф-одатларига эга.
Чиройли ва хунук нуқтаи назаридан нарсалар (бу нарсани олиш ёки олмаслик назарда тутилади) тўғрисида қабул қилишга келсак, ақл бу нарсага қодир эмас, чунки у чексиз ўлчовларга муҳтож ва у бу нарсаларга эга эмас. Агар нарсаларни қабул қилиш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қилинган бўлса, яъни чиройли ёки хунуклигига кўра, унда биз қарорларнинг хилма-хиллигини кўрамиз, чунки қарор қабул қилишда инсонлар ўзларининг табиатларига мослиги ёки номувофиқлигига, бу нарсани севиши ёки хуш кўрмаслигига, ёки бу нарсаларнинг фойдаси ва зарарига таяниб қарор қабул қиладилар.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
قُلۡ أَرَءَيۡتُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ لَكُم مِّن رِّزۡقٖ فَجَعَلۡتُم مِّنۡهُ حَرَامٗا وَحَلَٰلٗا قُلۡ ءَآللَّهُ أَذِنَ لَكُمۡۖ أَمۡ عَلَى ٱللَّهِ تَفۡتَرُونَ
“Сен: “Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!” деб айт. Сен “Аллоҳ сизга изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?” деб айт”. (Юнус: 59)
يَعۡلَمُونَ ظَٰهِرٗا مِّنَ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَهُمۡ عَنِ ٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ غَٰفِلُونَ
“Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки улар оҳиратдан ғофилдирлар”. (Рум: 7)
Инсонларнинг билимлари бу ҳаётнинг айрим аниқ намоён бўладиган нарсалари билан боғлиқ, аммо улар бошқаларини қамраб олмайди. Шунинг учун бундай билим ҳеч қачон дунё ва охират ҳақида мутлақ билим мақомига эга бўлмайди. Чунки бу инсоннинг ақл ва сезги аъзолари доирасидан ташқарида.
Кимдир айтиши мумкин: “Ақлнинг воқеълиги шундайлиги сабабидан нарсаларга баҳо беришда кўпчиликнинг фикри ёки бир гуруҳ мутахассисларнинг фикрини олиш тўғрироқ бўлади”.
Бунга жавоб қуйидагича бўлади:
Инсоннинг ҳар қандай қарори унинг ақлидан ёки унинг ҳисларидан келиб чиқади. Мен инсоннинг бир нарсага баҳо беришда (қабул қилиш ёки воз кечиш нуқтаи назаридан) чексиз ўлчовларни олишга қодир эмаслигини аниқладим, ҳатто бу фикр ёки қарорга икки, уч, юз, миллионлар қўшилса ҳам. Бундай инсонларнинг ҳамфикрлиги ҳар қандай фикрни уларнинг табиати ва эҳтиросларига мос келишлиги сабабидан ёки ақли бу фикрни бошқаларникидан энг яхшиси деб ҳисоблаганлигидан, ёки улар ушбу фикрни келишмовчиликни бартараф этиш юзасидан қабул қилган бўлиши мумкин. Аммо бу фикр ёки қарорни қабул қилишлик ҳақиқат ва у ёки бу фикрнинг тўғрилиги принципига асосланмади.
Очиқ-ойдин кўриниб турган далиллар шуни кўрсатяпти-ки, инсоният бошига келган бугунги хор ҳолат кўпчиликнинг фикрига эргашиш оқибатида ҳамда вақт ўтиши билан қонунларга киритилган ўзгартириш ва тузатишлар натижасида етиб келди. Бу қонунлар энди ушбу асрнинг воқеълигига мос келмайди ва улар инсониятни эҳтиёжларини қондирмайди деган фикр уларга туртки берди. Бироқ, муаммонинг ҳақиқати шунда-ки, улар нарсаларни баҳолашда зарурий мезонларга эга бўлмаган заиф ва чекланган ақлларини қўлланганлигидир.
Келинг, мен билан биргаликда Лут алайҳиссалом қавмининг сўзларига боқайлик:
أَخۡرِجُوٓاْ ءَالَ لُوطٖ مِّن قَرۡيَتِكُمۡۖ إِنَّهُمۡ أُنَاسٞ يَتَطَهَّرُونَ
“Лут аҳлини юртингиздан қувиб чиқаринг, чунки улар покиза бўлишни ҳоҳлаган кишилардир”. (Намл:56)
Уларнинг замонида покланиш жиноятга, номус ва қадр-қиммат бузуқликка айланганини қаранг. Бугунги кунда дунёдаги барча парламентлар тарафидан қабул қилинган қарорлар чекланган ақл асосида бўлганлиги туфайли айни бузуқликнинг гувоҳи бўлаяпмиз. Бир жинсдаги инсонларнинг бирга яшаши инсоннинг шахсий ҳуқуқи ва эркинлигига айланди. Бу эса инсонларнинг тоза фитрати ҳақида гапирмайлик-да, ҳатто ҳайвонлар ҳам бундай алоқага кирмайди, қабул ҳам қилмайди. Спиртли ичимликларни ичиш, чўчқа гўштини истеъмол қилиш инсоннинг эркинлигига айланди. Рибо банклари, уларнинг фикрича, зарур иқтисодий заруриятдир, аммо кетма-кет келаётган иқтисодий инқирозларнинг асосий сабаби айнан мана шундай банклардир.
Нуҳ алайҳиссалом қавмининг бир қисми иккинчисига шундай дейди:
قَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ
“Унинг қавмидан бўлган зодагонлар: “Албатта, биз сени очиқ-ойдин залолатда эканингни кўраяпмиз”, дедилар”. (Аъроф: 60)
Ўзларининг чекланган инсоний мезонлари асосида тўғри мезонларни олиб келган Пайғамбарлари а.с.ни адашганга, ўзларини тўғри йўлда юрувчига чиқардилар. Од қавми Ҳуд алайҳиссаломга шундай сўзлар билан мурожаат қилишди.
قَالَ ٱلۡمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِي سَفَاهَةٖ وَإِنَّا لَنَظُنُّكَ مِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
“Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: “Албатта, биз сени эси пастликда кўриб турибмиз ва албатта, биз сени ёлғончилардан деб биламиз”, дедилар”. (Аъроф: 66)
Улар тўғри мезонларни олиб келган Пайғамбарлари а.с.ларни эси паст ва ёлғончиликда айбладилар, ҳолбуки, уларнинг ўзлари оталарининг ахмоқона ва алдамчи йўлларига эргашганликлари учун ахмоқдирлар.
Ўзини ҳақ йўлда эканини даъво қилган Фиръавн ўз қавмига шундай деди:
مَآ أُرِيكُمۡ إِلَّا مَآ أَرَىٰ وَمَآ أَهۡدِيكُمۡ إِلَّا سَبِيلَ ٱلرَّشَادِ
“Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғри йўлдан бошқага йўлламасман”. (Ғофир: 29)
Сўнгра Муса алайҳиссалом ҳақида шундай деди:
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِيٓ أُرۡسِلَ إِلَيۡكُمۡ لَمَجۡنُونٞ
“У: “Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир”, деди”. (Шуаро: 27)
Бугун ҳам қўғирчоқ раҳбарлар йўлларини кесиб чиқаётганларни адашган ғояни кўтариб юрганликда айбламоқдалар. Улар мусулмон давлатларида мустамлакачилик тузумининг хизматкорлари сифатида Исломни ва унинг бошқарувини ҳаётга қайтариш учун шуғулланаётган ҳар бир кишини ёлғончиликда айбламоқдалар. Бу ёлғоннинг номи “терроризм” атамаси бўлди, яъни, уларга “катта акаси” Буш шундай деб аташни ўргатди. Улар Исломни ҳаётга қайтариш учун фаолият кўрсатаётган ҳар бир инсонга “террорист” деб исм қўйишга киришдилар. Бугунги кунда улар қиладиган фақат бир иш: “Ўзингиз яшаётган жойдан Исломни ўрнатиш учун холис ҳаракат қилаётган мўъминларни ҳайдаб чиқаринг. Дарҳақиқат, бу инсонлар покиза бўлишни ҳоҳлайдилар”, дейиш қолди холос.
Материал махсус радио учун Халифа Муҳаммад томонидан тайёрланди.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми