«Al Watania 2» Қуръони Каримга журъат қилувчи ва мусулмонлар туйғуси билан ўйнашувчи телеканалдир!

Матбуот баёноти
«Al Watania 2» Қуръони Каримга журъат қилувчи ва мусулмонлар туйғуси билан ўйнашувчи телеканалдир!
«Тунис 2» давлат канали расман 1994 йил 7 ноябрда ишга туширилганидан бери ҳамон ноябр ойидаги таҳририят рамкасига маҳкам ёпишиб келмоқда. У асосан Тунисдаги диний илдизларни қуритиш сиёсатига асосланиб, сиёсий Исломни нишонга олмоқда.
Бу канал хавфли қадам ташлаб, 2024 йил 15 сентябр, якшанбага ўтар кечаси Росулуллоҳ ﷺнинг мавлудлари муносабати билан ўтказилган маросимда тунислик нашидачи мусиқа гуруҳи ҳамроҳлигида ва қўлида қонун асбоби чалиб, Қуръон ўқиётгани акс этган видеони намойиш қилди. Бу манзара Аллоҳ Таолонинг каломига нисбатан катта жаҳолат, ҳурматсизлик ва бузиб кўрсатишни англатади.
Маълумки, бундай қилмиш гуноҳи кабиралардан саналади. Бу ишда иштирок этган ҳар қандай расмий мулозим ушбу гуноҳи азимдан қочолмайди. Чунки бу ҳаром амал содир этиш билан бирга, шундоқ ҳам Фаластиндаги аҳлимизга ваҳшиёна тажовузлар бўлаётганидан кечаю кундуз юраги эзилаётган Ислом Уммати туйғулари билан ўйнашиш ҳамдир.
Ажабланарлиси шундаки, нашидачи қилган гуноҳи учун душанба куни эрталаб узр сўраган эса-да, бироқ телеканалнинг бундай манфур қилмиш учун узр сўраганини эшитмадик, у ердаги раҳбарлардан ҳисоб сўралганини ҳам. Ваҳоланки, бундай масхарабозликни жамоатчиликка кенг тарқатгани учун биринчи рақамли жавобгар мана шу телеканал бўлади!
Қизиқ, бу канал ўзининг эътиборни долзарб масалалардан чалғитиш, кенг жамоатчиликка болалар каби муносабатда бўлиш, ҳис-туйғулар билан ўйнашиш ва эски сериалларни эфирга узатиш стратегиясидан янги стратегияга, яъни чалкашлик яратадиган, тўғрини нотўғри билан аралаштирадиган ва мусулмонлар ҳис-туйғуларини Қуръони Карим маъноларини тафаккур қилиш ва аҳкомларига амал қилишдан бурадиган стратегияга ўтдими?!
Амалдаги таълим муассасалари, Зайтуна университетидагилар, шайхлар ва уламолар ҳам Исломни масхара қилишдек етиб келганимиз бундай аҳволдан масъулдирлар. Чунки улар бу катта гуноҳга сукут сақлаб, асосий диққатларини Қуръон ёдлаш, уни тажвид билан ўқитиш ва ҳарфларининг келиб чиқиши бўйича мусобақаларга қаратишмоқда. Гарчи Қуръон ёдлаш, уни тажвид билан ўқитиш каби ишлар ҳазил олинадиган ишлар бўлмасада, бироқ бунинг муқобилида, Аллоҳнинг Китобини тушуниш, маъноларини тадаббур қилиб, унга амал қилиш, сўнг унинг аҳкомларини воқега тушириш каби Исломнинг фиқҳий жиҳатини эътиборсиз қолдиришмоқда. Бу эътиборсизлик Қуръонни қўшиқ ва нашида шаклида куйлаш каби бузуқликларга йўл очди!!
Авф ибн Молик Набий ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«أَخَافُ عَلَيْكُمْ سِتّاً: إِمَارَةُ السُّفَهَاءِ، وَسَفْكُ الدِّمَاءِ، وَبَيْعُ الْحُكْمِ، وَقَطِيعَةُ الرَّحِمِ، وَنَشْوٌ يَتَّخِذُونَ الْقُرْآنَ مَزَامِيرَ، وَكَثْرَةُ الشُّرَطِ»
«Мен сизларга олти нарса етишидан қўрқаман: пасткаш-тубан кимсаларнинг амирлигидан, қон тўкилишидан, ҳукмни сотишдан, силаи раҳмни узишдан, Қуръонни най қилиб, унга маст бўлишдан ва шурта (полиция)нинг кўпайишидан». (Табароний ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ