Америка демократияси қаҳрамонларини кўрганмисиз?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Америка демократияси қаҳрамонларини кўрганмисиз?!
Дорус-Салом шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳукумат билан мухолафат ўртасидаги таранг сиёсий кризисдан ўз фуқароларини огоҳликка чақирди. Юртдаги намойишлар бўлаётган минтақаларга боришдан огоҳлантириб, 2016 йил 1 сентябрда давлат даражасида норозилик пикети ўтказилиши эълон қилиниши ортидан кўп сонли одамлар тўпланган ерлар атрофида туришдан ғоят эҳтиёт бўлишга чақирди.
«Чадима» мухолафат партияси қилган эълонга кўра, 1 сентябр «Танзаниядаги диктаторликка қарши кураш дастури» шиори остида пикет ўтказиш куни бўлиб, унда мухолафатдагилар президент Магуфули қарорига нисбатан ўз норозиликларини ифодалайдилар. Маълумки, Магуфули қарорида 2020 йилга қадар юртда сиёсий йиғилиш ва намойишлар ўтказилиши тақиқланиши айтилган эди.
Бироқ демократия ва инсон ҳуқуқлари қаҳрамони сифатида танилган ва ривожланаётган давлатларни демократияни қабул қилишга мажбур қилаётган Америка эса, ҳукумат билан мухолафат партиялари ўртасидаги мавжуд сиёсий таранглик оловини ўчириш ўрнига, фақат ўз фуқароларининг ғамини емоқда. Афтидан, Танзания аҳолиси ҳаёти унинг учун сариқ чақалик қадри йўққа ўхшайди!
Бундан ташқари, АҚШ элчихонасининг мазкур баёнотидан бу давлат Танзания ҳукуматини тўла қўллаб-қувватлаётгани ва унинг айни позициясига кўк чироқ ёқиб бергани яққол кўриниб турибди. Шу боис ҳукумат айни позицияси бўйича, мухолафатчилар намойишлари ва пикетларини давлатнинг куч ишлатар тизими ёрдамида бостириш билан таҳдид қилди. АҚШда ҳатто уят туйғуси ҳам йўқ. Чунки ҳукуматнинг «Танзаниядаги диктаторликка қарши кураш дастури»га нисбатан бундай зўравон қадамлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар томонидан кескин танқид қилинди. Чунки ҳукуматнинг бу қадами ҳақиқатдан ҳам инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ топташ ва мухолафатга қарши позицияни эгаллашдир. (Масдар).
Ҳизб ут-Таҳрир-Танзания мусулмон ва ғайримусулмонларни АҚШ ва бошқа капиталистик давлатлардан огоҳ бўлишга чақиради. Чунки улар ўзларининг шахсий манфаатларидан бошқа нарсага асло қайғурмайдиган давлатлар эканини, айни масаладан эса демократиянинг шармандалик ва муваффақиятсизлик тузуми фош бўлганини очиқлайди. Бу мустамлакачи давлатлар ривожланаётган давлатларни янгича мустамлакачилик қуроллари ёрдамида авраб-адаштириб, бойлик ва ресурсларини талаш билан янада муте давлатларга айлантираётганини ва халқларини эса исломий ақидадан буришни кўзлаётганини баён қилади.
Масъуд Муслим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Танзаниядаги матбуот бўлими вакили
Телефон: +255778 870609
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">jukwalakhilafah@gmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми