| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Америка-Эрон музокаралари

Америка-Эрон музокаралари

By htadmin
07.05.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Америка-Эрон музокаралари

Савол: Америка-Эрон музокараларида воситачилик қилаётган Уммон султонлиги пайшанба куни: “Италия пойтахти Римда шанба куни бўлиши белгиланган сўзлашувларнинг тўртинчи раунди (тури) “логистик сабабларга” кўра кечиктирилганини, янги вақт ҳали белгиланмаганини” эълон қилди, аш-Шарқ 01.05.2025. Қўшма штатлар билан Эрон ўртасидаги билвосита музокаралар 2025 йил 12 апрелда Уммон пойтахти Масқатда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр Бусаиди воситачилигида бошланган эди. Музокараларнинг иккинчи раунди 2025 йил 19 апрелда Уммон султонлигининг Римдаги элчихонасида ўтказилди. У ҳам ташқи ишлар вазири Бусаидий воситачилигида ўтказилди. Учинчи раунд эса 2025 йил 26 апрел, шанба куни Уммон султонлигида айнан унинг воситачилигида ўтказилди.. Савол: нима учун Трамп Эрон билан ҳозирга келиб ядровий келишувни қайта имзолашга интилмоқда. Ваҳоланки у 2015 йил 14 июлда имзоланган келишувдан 2018 йилда бир томонлама чиқиб кетган эди? Қолаверса, нега тўртинчи раунд кечиктирилди? Логистик сабабларга кўра, деган сўз нимани англатади? Бу кечиктириш музокараларни тўхтатиб қўйишни англатадими?   

Жавоб: Аввало 2015 йилда Эрон билан Ғарб давлатлари ўртасида ядровий келишув имзоланган пайтда ҳукмрон бўлган шарт-шароитларни кўриб чиқиш, сўнгра Трамп 2018 йилда келишувдан чиқиб кетган пайтдаги шароит ва вазиятларга мурожаат қилиш ҳамда шундан кейин Қўшма штатлар билан Эрон ўртасидаги музокаралар атрофидаги охирги ўзгаришларга тўхталиш керак бўлади:

1-       Қўшма штатларни 2015 йилда Эрон билан ядровий келишув тузишга ундаган омиллар:

Биз 2015 йил 22 июлда Американинг бу келишувни имзолаши ҳақидаги саволга жавобда қуйидагиларни айтган эдик: (“… Америка президенти музокараларни узоқдан ва бевосита ҳамда унинг тузилишига ўта аҳамият бериб идора қилиб келди. Шунингдек у ташқи ишлар вазирини айни шу иш билан олдинги боғланишга қўшимча кетма-кет уч ҳафта шуғулланишга буюрди. Бу эса ушбу келишув Америка учун, унинг манфаатлари учун, Обама маъмурияти манфаатлари учун нечоғли аҳамиятли эканини кўрсатади. Чиндан ҳам у Эронни жиловлади, уни ҳар қандай ядровий қуролни ишлаб чиқаришдан четлаштирди… Агар буни Америка президенти ва бошқа расмийлари томонидан янграган Эроннинг минтақадаги стратегик ролининг аҳамияти ва унинг Америка билан бирга иш олиб боришга тайёрлиги, балки у билан амалда иш олиб бораётгани – худди кўриниб турганидек – ҳақидаги баёнотлар билан боғласак, шунингдек Эрон расмийлари ўзларининг Ироқ ва Афғонистонда Америка билан ҳамкорлик қилаётганларини, терроризм ва экстремизмга қарши курашда бирга иш олиб боришга тайёр эканликларини эълон қилишган баёнотлар билан боғласак ҳамда Американинг Эрон ва унинг ҳизби Сурияда қилаётган ишларига зимдан рози бўлгани амалда кузатилганлиги билан боғласак – буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Америка бу келишув ортидан санкцияларни олиб ташлаш ва у билан очиқ алоқалар ўрнатиш орқали Эронга ишларни енгиллатишни мақсад қилмоқда. Ана шунда Эрон Америкага ишларини осонлаштирувчи, машаққатларини енгиллатувчи ва унинг минтақадаги давлатлар ва халқларга нисбатан олиб бораётган қилмишларини ниқобловчи ролни ўйнашда давом этади. Натижада Эрон билфеъл Америка сиёсати ижросини амалга оширади, бу худди  Ироқ, Сурия ва Яманда кузатилаётгани каби. Лекин бу гал ушбу ижро кўзни шамғалат қилувчи парда ортидан эмас, балки  шаффоф парда ортида ёки пардасиз бўлади…”).

Шунинг учун Обама Эроннинг Суриядаги ролини фаоллаштириш мақсадида 2015 йил 14 июлда Эрон билан ядровий келишувни тузди.

2- Трамп маъмуриятини 2018 йилда Эрон билан 2015 йил имзоланган ядровий келишувни бекор қилишга ундаган омиллар:

а- Вашингтон Саудия ва Туркияни минтақадаги ҳодисаларга зўр бериб аралаштирди. Қандайки, Туркия минтақада фаоллашди. Масалан, Туркия Саудиянинг минтақада бажараётган ижросига қўшимча ўлароқ 2016 йилда “Фурот қалқони” операциясини амалга оширди. 2018 йил март ойида эса “Зайтун шохи” операциясини бошлади… Охир-оқибат, Эроннинг Сурияда асосий рол ўйнашига эҳтиёж йўқолди-да, унинг ролини қисқартириш керак бўлиб қолди. Ва бу – Трамп амалда қилган нарсанинг ўзидир. Чунки у Эроннинг минтақадаги ролини қисқартириб, уни асосий ўйинчидан шунчаки иккинчи даражали ёки захирадаги ижрочига айлантирди.

б- Европа давлатлари ҳам 2015 йилдаги ядровий келишувда бир томон бўлиб, ундан энг катта фойдани кўрган эди. Бироқ Трамп Европанинг Обама даврида имзоланган келишувдан фойда олишини истамади ва уни бекор қилди.

Шундай қилиб, Трамп Эрон билан тузилган ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. Чунки Американинг манфаати Эроннинг минтақадаги ролини камайтирадиган янги талаб ва шартларга замин ҳозирлаш учун бу келишувдан чиқишни тақозо қилди.

3-  Трампни 2025 йилда 2018 йили ўзи бекор қилган ядровий келишувга қайтишга ундаган омиллар:

Трамп 2025 йил 20 январдан бошлаб Оқ уйда президентлик вазифасига киришиши ортидан юз берган ҳодисаларга назар ташласак, Қўшма штатларни ядровий келишувга қайтишга ундаган омиллар бизга яна-да равшанлашади:

а- Эрон билан ядровий музокараларни қайта бошлаш ташаббусини илгари сурган – айнан Трамп маъмуриятининг ўзидир. Дарҳақиқат Трамп 7 мартда Уммон воситачилигида Теҳронга мактуб юбориб, янги келишувга эришиш учун музокаралар столига қайтишга очиқ истак билдирди. “Америка президенти Дональд Трамп «Fox Business» веб-сайтига берган интервьюда ўзининг 6 март, пайшанба куни Эрон олий раҳнамоси Али Ҳоманаийга мактуб йўллаб, унда ўзининг Теҳрон билан келишув тузиш учун музокара олиб боришни афзал билганини маълум қилганини айтди. Трамп якшанба куни тарқатилиши мўлжалланган интервьюсида қўшимча қилиб: “Охирги вариант шу, чора кўриш лозим, чунки Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак” – деди. Ҳоманаийга юборган мактуб матни ҳақида Трамп бундай деди: “Унга, музокараларга киришасизлар, деб умид қиламан, чунки бу Эрон учун кўп даражада афзал бўлади, дедим”… (Эрон интернешнл, 07.03.2015).

б- Трамп 2018 йилда ядровий келишувни бекор қилди. Чунки 2015 йилда хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлмиш бешта давлат ва Германия билан Эрон ўртасида имзоланган келишувдан энг катта улуш олган европаликлар бўлган эди. Шунинг учун Трамп 2015 йилдагига зид ўлароқ Европа давлатларини Эрон билан бўладиган ядровий музокаралардан четлаштирди, улар билан маслаҳат ҳам ўтказмади, уларни Уммонда бўлиб ўтган музокаралардан хабардор ҳам қилмади. Бундан мақсад – Европанинг Эрон билан олиб боришга интилаётган ядровий музокаралар борасидаги саъй- ҳаракатлари олдида йўлни тўсиб қўйиш эди.. “Европалик баъзи дипломатлар “Рейтер”га берган интервьюсида айтишларича, улар Эрон билан янги учрашув ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ бу ҳаракатлар Теҳрон ўзининг ядровий программаси борасида Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти билан шу ойнинг бошида билвосита музокаралар бошлаган пайтда музлаб қолган кўринади. Қўшма штатлар Европа давлатларини Уммон султонлигидаги ядровий музокаралардан то уни Трампнинг ўзи эълон қилмагунча хабардор қилмади… (аш-Шарқ, 24.04.2015). Ҳатто Трамп маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланган ўнгчи бош вазир Мелони бошчилигидаги Италиянинг музокаралар иккинчи раунди учун қароргоҳ сифатида танланиши ҳам – Трамп маъмурияти билан Шимолий Атлантик иттифоқи предлоги остида ўзаро кураш ва зиддиятга кирган Европа давлатларига, хусусан Британия, Франция ва Германияга йўлланган бир  номадир.

в- Қолаверса, Қўшма штатлар бутун эътибори ва ресурсларини Хитой билан кечадиган глобал рақобатга қаратишга қатъий қарор қилган. Шунинг учун у ўзига муаммо туғдирадиган ва қувватини ҳар томонга сочиб юборадиган барча элементлардан холос бўлишга интилмоқда. Россия билан олиб борилаётган музокараларни ҳам худди шу мантиқ асосида изоҳлаш мумкин: Чунки Американинг мақсади, хитой-рус ўқини заифлаштириш учун Россияни Украина кризиси орқали секин-аста музокаралар столига ўтказиб, уни Хитойдан ажратиб ташлашдир. Шундай қилиб, демак, Трамп Хитойни исканжага олишни бирламчи стратегик вазифа қилиб қўймоқда.  

г- яҳуд вужудининг Эронга унинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик баҳонаси билан ҳужум қилишга бўлган истаги. Биламизки, яҳуд вужуди 2024 йил октябр ойида Эронга қарши ҳужум уюштирди. Эрон ҳам ўз қудратини намойиш қилиш учун, олдиндан Қўшма штатларни ва яҳуд вужудини бундан огоҳ этиб, ракета ҳужумларини уюштирди ва жавоб зарбасини берди. Ҳозир эса Қўшма штатлар бутун эътиборини Хитойга қаратган бир паллада бундай ҳужумлар ҳақида бош қотириш билан банд бўлишни истамаяпти. Шунинг учун ҳам у Эрон билан ядровий келишув тузмоқчи. Бу билан эса яҳуд вужуди хавфсизлигини таъминлайди ва уларнинг қўлида ҳужум қилиш баҳонасини ҳам қолдирмайди. Ва бу қадам билан, яъни Эрон билан ядровий келишув тузилганидан кейин, Трамп яҳуд вужудининг курашга кириш баҳонасини пучга чиқариб, уларнинг ҳужжатини йўқ қилади.. Ҳолбуки, Оқ уйда яҳуд вужудини энг кўп қўллаб-қувватлаётган айнан Трампдир. Шунингдек у айни пайтда Америка иқтисодий манфаатларини ва Хитойга қарши туришни энг устувор, энг бирламчи вазифа қилиб қўймоқда. Зеро, шунда бутун эътиборини – унга ҳеч бир нарса путур етказмай ёки ҳеч қандай тўсиқларсиз – Хитойга тўла қарата олади.

Трамп худди шу шаклда ва Европа давлатларини четлаб ўтган ҳолда Эрон билан унинг ядровий қудратини чеклаб қўядиган келишувни тузиш учун ушбу музокараларни бошлади.

4- Энди нега тўртинчи раунд кечиктирилди, деган саволга келсак, матбуотда айтилганидек, у логистик сабабларга кўра, кечиктирилган.. Логистик сўзининг маъноси Википедияда келганидек: “Logistics” инглиз тилида “Етказиб бериш ва таъминот фанидир”. Араб тилида эса, “фаннус-суқийёт”, яъни товарлар, энергия ва маълумотлар оқимини назорат қилиш ва бошқариш илм-фанидир..”. Мақсад – Америка ва Эрон ўртасида олиб борилаётган музокаралар билан бир пайтда Америка санкцияларини жорий қилганидан кейин муҳитни тартиблаш ва вазиятни юмшатишга ўхшаяпти.. Эрон расмийларидан бири “Рейтер” агентлигига берган интервьюсида: (“Эрон-Америка музокаралари бошқа бир вақтда ўтказилади ва бу Американинг қандай иш тутишига боғлиқ” – деди ва Вашингтоннинг Теҳронга қарши жорий қилган санкциялари ядровий низони ҳал қилишга интилаётган дипломатик жараёнга кўмаклашмаслигига эътибор қаратди”.)… Бу сўзлар Вашингтон айрим структураларга қарши, уларни Эрон нефти ва нефт-кимё маҳсулотларининг ноқонуний савдосига аралашишда айблагани сабабли янги санкцияларни жорий қилганидан кейин айтилди. “Қўшма штатлар чоршанба куни Эрон нефти ва нефт-кимё маҳсулотларининг ноқонуний савдосида айблаган бир қанча структураларга қарши санкцияларни жорий қилди. Бу Вашингтоннинг Эронга босимини кучайтиришга ҳаракат қилиши доирасида бўлди”. (Аш-Шарқ, 01.05.2025). Бу санкциялар музокаралар раундлари – уларнинг баҳолаши бўйича – жиддийлик билан олиб борилаётган бир вақтда юзага келмоқда… Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий бундай деди: “Теҳрон Қўшма штатлар билан натижаларга эришиш мақсад қилинган музокараларда жиддийлик ва қатъият ила иштирок этишни давом эттиради. (Аш-Шарқ, 01.05.2025”).

Шунинг учун бу кечиктириш тарафлар ўртасидаги музокараларни тўхтатиб қўйиш бўлиши эҳтимолдан узоқ. Балки у олиб борилаётган музокаралар чоғида Американинг санкцияларни жорий қилиш натижасида юзага келган муҳитни юмшатиш учун бир муддат ортга суришдир, холос.

5- Мусулмонлар юртларидаги ҳокимлар Американинг четдан суқилиб, мусулмонлардаги куч-қудрат, қурол-аслаҳа ва саноатни белгилаб, чеклаб қўйишига рози бўлишлари ажабланарли ҳолат! Мана бу ҳокимлар Исломда қуч-қувватни ҳозирлаш – душманни мағлуб қилиш, унга хавф туғдириш ва уни қўрқувга солиш учун эканини тушунишмаяпти. Агар душман биздаги нарсаларга миридан-сиригача ўз ҳукмини ўтказадиган бўлса, бу биз учун ҳатто мағлуб бўлмай туриб ҳам мағлубиятдир! Америка ҳарбий ғазнасини ядровий қурол билан тўлдириб ташлабгина қолмай, балки уларни ўнлаб йиллар олдин Хиросима ва Нагасакида синаб кўришга-да улгурган бир пайтда, Эрон ўз қудрати, ракеталари ва ядровий қуролига Американинг аралашувига қандай йўл қўймоқда, ахир?!

Америка Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига асло йўл қўймаслиги ҳақида очиқ-ошкор жар солмоқда. Аслида эса Эрон ва бошқа мусулмонлар ҳокимлари Америкага баланд овоз билан: “сен бошқалардан ядровий қуролга эга бўлмасликни талаб қилишдан олдин, аввало ўзингдаги ядровий қуролни йўқ қил…” “Бошқалардан улардаги ракеталарни йўқ қилишни талаб қилишдан олдин ўзингдаги ракеталарни йўқ қил”, деб баралла ҳайқиришлари лозим эди. Аммо душманлар ўзлари оғир қурол-аслаҳаларга эга бўла туриб, мусулмонлардан унга эга бўлмасликни талаб қилишлари – агар ақл юритишса – ўтакетган зўравонлик, кибр ва бошқаларни менсимасликдир. 

Қавий, Азиз Аллоҳ буни Ўз китоби орқали ушбу қавлида баён қилди:

﴿وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنْتُمْ لَا تُظْلَمُونَ﴾

(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур.                            [Анфол: 60]

Муқаддима ад-Дустурнинг 256 саҳифасида қуйидагилар келган: (69-модда: “Армияда, у Исломий армия сифатида ўз вазифасини бажара олиши учун қурол-аслаҳа, асбоб-ускуна, аслаҳа-анжом, зарурий таъминотлар ва экипировка етарли бўлиши лозим…” Аллоҳ таолонинг: “تُرْهِبُونَ” (қўрқувга солурсизлар) деган қавли эъдод-тайёргарлик кўришнинг иллатидир. Эъдод эса, унинг шаръий ҳукм бўлишига боис бўлган иллат, яъни душманни қўрқувга солиш ва мунофиқларни қўрқувга солиш топилган пайтдагина тўлиқ бажарилган бўлади. Армиянинг қўрқувга сола олиши учун қурол-аслаҳа, асбоб-ускуна, аслаҳа-анжом, зарурий таъминотлар, экипировка ва бошқа анжомларга етарлича эга бўлишининг фарзлигига асос мана шудир. Армия ўз вазифаси бўлмиш Ислом даъватини ёйиш йўлида Жиҳод қилишга қодир бўлиши учун эса бу аллақачон энг бирламчи вазифадир…).  

Буларнинг барчаси шуни кўрсатиб турибдики, мусулмонлар ўзларининг куч-қудрати душман куч-қудратидан устун бўлиб, унинг юрагига қўрқув солиши йўлида бор куч-ғайратларини сарфламоқлари вожибдир.  Ва бу амалга ошиши учун куч-қудратимиз душманнинг капалагини учириб, уни ўзи билан овора қилиб қўядиган, унга қўрқув соладиган даражада бўлмоғи зарур. Бунинг барчаси душман билан, у бизга қурол-аслаҳамиз қандай бўлишини белгилаб берадиган, унга хавф туғдириб, уни қўрқувга соладиган куч-қудратимизни ўзимиз бошқаришимизни ман қиладиган музокараларга киришишга зиддир.

Аллоҳ субҳонаҳудан ўз аҳлини алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрирга Ислом давлати бўлмиш рошид Халифаликни кечиктирмай, тез тиклаш имконини беришини ва бу давлат ўтмишда бўлганидек, душманга қўрқув солишини, яхшиликни бутун олам бўйлаб ёйишини ва кофирларнинг макру ҳийлаларини уларнинг бўғзига уришини сўраб қоламиз:

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”.    [Рум: 4-5]

 

4 Зулқаъда 1446ҳ

02 Май 2025м

 

TagsАмерика-Эронмузокаралар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ушбу улуғ ойда қилмоғимиз керак бўлган фарзларнинг энг муҳими

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/