Америка Ҳусийларга Маърабда имконият яратиб бермоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка Ҳусийларга Маърабда имконият яратиб бермоқда
Доктор Абдуллоҳ Бозиб – Яман
Ҳусий жангарилари Маъраб шаҳрини қамал қилишга қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Яман шимолида Ҳодий ҳукуматининг сўнгги қалъаси бўлган бу шаҳардан олдин Ҳусийлар Жуба ва Жабали Муродни назоратга олиб, сўнг Маърабни учта фронт орқали қуршовга олишди, жанглар ҳамон давом этмоқда. БМТнинг Миграция агентлигининг 2021 йил 28 октябр пайшанба куни чиқарган ҳисоботига кўра, Маъраб шаҳридаги жанглар кучайгандан кейин қочқинларнинг умумий сони 170 мингдан ортиб кетган. Аслида эса, қочқинларнинг икки миллиондан ортиб кетгани айтилади. Битта шаҳардан кўчирилган қочқинлар сони шу даражада кўплигига қарамай, Америка бу масалага аралашмади ва гуманитар сабабларни ўртага ташламади. Аммо ҳукумат кучлари Ҳадида шаҳрини қамал қилганда аралашган ва ҳукуматни Стокгольм конвенциясига амал қилишга мажбур қилган. Маълумки, бу конвенцияда ҳукумат кучларининг Ҳадидага киришига тақиқ қўйилган эди. Ҳолбуки, у шаҳарни эгаллашига қош билан қовоқча масофа қолганди.
Бундан ташқари, ҳукумат Санъога яқинлашиб қолганда ҳам Америка унинг атрофидаги жангларни тўхтатган. Гуманитар сабабларни баҳона қилиб, шу орқали нефтга бой шаҳарни назорат остига олиш учун Ҳусийларнинг жангларни давом эттиришларига етарли вақт берган. Зотан, бу минтақа етти йилдан бери бўлаётган урушда стратегик аҳамиятга ҳам моликдир.
Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати ўз ахборот воситаларини Маърабдаги жанглар оқибатида юзага келган гуманитар жиҳатларга диққат қаратишга уриняпти. Бироқ Америка назоратидаги халқаро ташкилотлар бунга умуман аҳамият бермаяпти. Балки, аксинча, Ҳусийлар жамоаси Маърабдаги Абдия раёнини ишғол қилганда у ерга БМТнинг инсонпарварлик ишлар бўйича координатори борган. Унинг бориши эса, халқаро жиҳатдан тан олинмаган бир жамоа учун бир сиёсий қўллаб-қувватлов, эканини англатади.
Гарчи «миллий армия» шаҳарни куч билан мудофаа этаётган бўлса-да, аммо Ҳусийлар жамоасининг армия қўмондонлигига сизиб кириши давом этяпти. Қўмондонларни сотиб олиб, улардан жамоат манфаати учун фойдаланяпти. Бундан ташқари, Ҳусий жангарилари Маъраб атрофидаги қабилаларга ҳам сизиб кирмоқда. Буларнинг барчаси Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати учун шимолдаги сўнгги қалъа ҳисобланган ушбу шаҳар сари Ҳусийларнинг илдамлашига ёрдам бермоқда. Ўз навбатида, бу Яманни бўлиш ғояси воқеий ҳолатга айланишига ҳисса қўшмоқда. Масалан, валюта бозорларида ҳам ҳар хил нархдаги икки валюта, яъни Ҳусийларга ва ҳукуматга тегишли валюта пайдо бўлди.
Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати Маъраб жангларига бўлаётган босимларни енгиллаштириш мақсадида Шабвада бошқа фронтлар очишга уриняпти. Бироқ, шаҳар атрофидаги районларнинг қўлдан бой берилиши хабарлари ҳам кундан-кунга ортмоқда. Буни Яман Ғарбий соҳили бирлашган кучлар матбуот воизи Ваззоҳ Дабишнинг мана бу баёноти ҳам тасдиқламоқда: «Ҳусийларнинг Жабали Мурод ва Жуба районларини назоратга олишлари Маъраб районининг сўнгги тумани бўлган шаҳарнинг қулашига яқин қолганидан хабар бермоқда».
Америка Яманда мана шуларни амалга оширмоқчи. У инқилоб жангариларини қонуний ҳукуматга қарши америкача стандартларга мувофиқ қўллаб-қувватламоқда. Бироқ, бу мустамлакачи давлат учун муҳим нарса Ҳусийларнинг унинг манфаати ва нуфузининг мустаҳкамланишига ҳамда Яман бойликларига эга чиқишига хизмат қилишларидир. Бу уруш қурбонларининг яманликлар бўлишининг аҳамияти йўқ, муҳими қурбонлар америкаликлар бўлмаса бас.
Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий ҳукуматига келсак, у Британиянинг Аданда қолган нуфузини мудофаа қилиб ётибди. Ҳар куни юртнинг чор атрофида Яман аҳлининг қони тўкилаётгани унинг учун аҳамиятли эмас. Бу ҳукумат бир кун ҳам яманликлар манфаатини ўйлаган ёки ҳимоя қилган эмас. Аксинча, унинг назорати остидаги ҳудудлар аҳолиси бундай ҳаётдан қутулгиси келиб сўнгги нафасини олаётган маййитлар ҳолига тушиб қолганлар. Бу ҳукуматга қарашли армия билан полиция ўртасида деярли ҳар куни жанг келиб чиқмоқда… Матбуот мина ўрнатилган машиналарнинг портлаши ва суиқасдлар тўғрисидаги хабарлар билан тўлиб кетган. Маҳаллий валютанинг қадрсизланиши оқибатида нарх-наво даҳшатли шаклда ўсмоқда. Яман халқи туну кунларини ёқилғи, газ ва арзонлаштирилган нон учун навбат кутиш билан ўтказмоқда. Араб давлатлари коалицияси (Саудия билан Амирликлар) эса, маҳаллий тўдалар ва жангариларни қуроллантириш устида беллашишяпти. Бу тўда ва жангарилар Яман бойликларини ўзлаштириш ва нуфузларини ўрнатиш устида қизғин кураш олиб бораётган АҚШ ва Британиянинг вакиллари сифатида бир-бирларини қонини тўкишяпти.
Ечим урушни тўхтатишдадир… Абдуроббиҳ Ҳодийга ҳам, Абдулмалик Ҳусийга ҳам итоат қилмасликдадир. Чунки иккаласи ҳам ҳеч ким эмас. Атиги юрт устида курашаётган Ғарб лойиҳаси учун арабча исмлар, холос. Шунингдек, Саудия жангариларига ҳам, Амирликлар армиялари ва сиёсатчиларига ҳам итоат қилмаслик керак. Чунки бу икки давлат ҳам мустамлакачи кофирнинг қуролларидан ҳисобланади.
Ислом бизга муайян ва аниқ ечимни бериб қўйган. У ҳам бўлса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида Аллоҳдан, Китобидан ва Росули ﷺдан ҳукм олишдир. Халифалик давлатигина мусулмонлар қони тўкилишини олдини олиб, бойликларини муҳофаза қилади, динларини ҳимоя қилиб, мустамлакачи кофирни, унинг нуфузини, жангарию кучларини қувиб солади. Бу Аллоҳга асло мушкул эмас. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ﴾
«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]
Роя газетасининг 2021 йил 10 ноябр чоршанба кунги 364-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!