| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Яман ва унинг минтақа воқеаларидан таъсирланиши

  • Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

  • Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

  • Яҳудий вужуди билан алоқа боғлаш ва учрашувлар ўтказиш – ҳар қандай важ-карсонлар келтирилмасин, – катта жиноят ва Шом аҳлининг инқилобий мақсадларига хиёнатдир

  • «Геосиёсат»га бир назар

  • Ислом Уммати рижолларга муҳтож эмас, балки у Ислом билан ҳукм юритишга муҳтождир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

By htadmin
15.05.2022
0
Share:

Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

2005 йил 13 май Ўзбекистон тарихидаги энг катта қонли фожиа содир этилган санадир. У куннинг даҳшати нафақат Андижонликларни балки бутун Ўзбекистон аҳолисини ларзага солган эди. Унинг таъсири ҳозиргача сақланиб қолаётганига бу жиноятнинг тепасида Ислом ва мусулмонларга ашаддий душман бўлган ваҳший кимсанинг тургани ва у ўрнатган бошқарув шакли ҳозиргача амалдалиги сабабдир.

2005 йилда рангли инқилоблар тўлқини Қирғизистонга етиб Асқар Акаевнинг қочиб қолгани, диктатор зулмидан азият чекаётган Ўзбекистонликларга муаммолардан чиқиш йўлини кўрсатган эди. Айниқса водийликлар “биз ҳам ислоҳотларни талаб қилиб қирғизистонликлар сингари кўчаларга чиқишимиз керак” деб гапириб қолишган эди. Одатда халқ ичидаги исённи тилига чиқарса сиёсий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Шунинг учун Каримов ҳукумати табиий равишда юзага келаётган халқ норозилигини яқиндан кузатиб келаётган эди. Чунки халқ намойишлари чет давлатларнинг қўллови билан ёки Исломий уйғонишнинг маҳсули сифатида юзага келади. Қирғизистондаги норозиликларни ҳам аввалда Америка дастаклаган эди, лекин кейинчалик Россия ундан ўзиб кетиб намойишлар тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди. Қирғизистон сценарийси Ўзбекистонда такрорланмаслиги учун Каримов ҳукуматини халқ намойишларидан Россия огоҳлантирган эди. Ўзбекистон халқида уйғонаётган ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиш истагини бошқа ўзанга солиб юбориш учун фитна назариялари ишлаб чиқишда давлатнинг биринчи одами ҳисобланган президентнинг асосий ўрин тутганини айтиб ўтиш керак. Каримов ўзининг ҳокимияти ағдарилиши билан тугайдиган норозилик тўлқинини олдини олиш учун халқни қирғин қилишни ва бу оғир жиноятни диндорларга ағдаришни ҳамда Исломий ҳаракатларга эргашишдан халқни қўрқитиб қўйишни истади. Ваҳоланки, ўшанда ҳукумат қўлида ғарбпараст ва россияпараст мухолифатчилардан фойдаланиш имкони бўла туриб, фаолияти ишлаб чиқариш ва тижорат бўлган диндорлар жамоасини қўлига қурол олишга мажбурлади. Каримов бу пайтгача Наманган ҳодисасидан, Тошкент портлашларидан ва бошқа жойларда содир этилган шубҳали қонли ҳодисалардан Исломий уйғонишни ва сиёсий фаоллашувни йўқ қилиш учун фойдаланиб келаётган эди.

Шу нарсага эътибор бериш керакки, Андижон қатлиомига қадар ҳукумат диндорларни ва сиёсий фаолларни қамоққа олишда ҳеч қандай фактларни тақдим этмай, уларни Исломий гуруҳга аъзо бўлиш ва ҳокимиятни ағдариш учун фаолият қилганлик айби билан қамаб ташлаётган эди. Бундай сиёсат халқда диндорлар террорист эмас, уларни ҳукумат туҳмат билан қамаяпти, деган тушунчани пайдо қилаётган эди. Ҳукуматнинг янги режаси эса, Андижонда диндорларнинг қўлга қурол олишига эришиш эди. Бу нарса давлатга минглаган бегуноҳ одамларни қирғин қилиш орқали аҳолига қўрқув солишга, сўнг бу жиноятни диндорларга ағдариб, Исломга қарши курашни авж олдиришга асос берар эди. Ҳукуматнинг мазкур сиёсий манипуляциясига акромийлар тушишди. Чунки улар бошданоқ Росулуллоҳ ﷺ сийратидан юрмадилар, Исломга ва сиёсий уйғоқликка зид равишда бетартиб ҳаракат қилдилар.

Ҳукумат эса, муқаддас қомусимиз, дастурил амалимиз, деб айтиб келадиган конституция ва ундаги қонунларга хилоф иш қилаётганини, сон-саноқсиз бегуноҳ одамларни қатл қилажагини яхши англаган ҳолда бу найрангли режани пухта ишлаб чиқди. Мана шу режага кўра қамоқхона очилди, қурол-аслаҳалар тарқатилди ва Андижон вилояти ҳокимияти акромийлар тарафидан эгалланишига имкон яратилди. Бундан ташқари, давлат ўз одамлари воситасида халқни Бобур майдонига тўпланишга ва келиши кутилаётган президентга муаммоларни айтишга қизиқтира олди. Ҳатто 13 май куни шаҳар масжиди беркитилиб жума намозини адо этишга келаётган намозхонларни Бобур майдонига боришлари кераклиги айтилди. Сўнг майдонга йиғилган минглаган бегуноҳ инсонларни зирҳли жанговар машиналар билан ўққа тутилди. Одамлар нима учун ўлдирилаётганини билмагани ҳолларида ҳаётдан кўз юмдилар…

Ҳисобсиз қатллар натижасида Каримов режими халқни чуқур қўрқувга солишга ва Андижон қатлиомига диндорлар сабаб бўлди, деган тушунчани пайдо қилишга эришди. Оқибатда аҳоли табиий ҳақларини талаб қилиб кўчаларга чиқишни ҳаёлига ҳам келтира олмайдиган даражага туширилди. Гўё халқ марҳумлардек ҳаёт ҳақида фикрлашдан, гапиришдан ва амалий ҳаракатлардан тўхтади.

Шунинг учун одамлар бу кунни эслашни хоҳлашмайди. Эслаган одамлар ҳам ҳукумат халқ онгига юклаган маълумотлар асосида эслашади. Бу эслаш эса, уларда қўрқувни зиёда қилади ва акромийларни масъулиятсизликда айблашга олиб келади. Шунинг учун қатлиом уюштиришга буйруқ берган жиноятчи расмийларнинг ўз қилмишини тан олиб турса ҳам халқимиз Мирзиёевнинг Андижон қирғини ҳақидаги ёлғон баёнотларига ишонишмоқда. Шавкат Мирзиёевга “Андижон синдроми” ҳокимиятини амалга оширишда қўл келаётгани учун ҳам Каримов ҳайкалини саждагоҳга айлантирган. Чунки бу қатлиом бутун Ўзбекистон халқининг сиёсий ва ижтимоий орзу ниятларининг қатли ҳисобланади.

Ўзбекистондаги муаммолар ўрганилса, уларнинг барчаси татбиқ қилинаётган бузуқ ва яроқсиз тузумдан келиб чиқаётгани маълум бўлади. Шунинг учун ишсизлик, қашшоқлик, зулм ва адолатсизликларга барҳам бериш учун мавжуд муваффақиятсиз тузум ўрнига энг тўғри тузумни тиклаш заруратга айланади. Ана шу тўғри тузум Ислом бўлиб, унинг ижобийлиги ва ҳаётийлигини кофир ва золим бошқарувларнинг унга қарши аёвсиз курашаётганидан ҳам билиш мумкин. Исломни мукаммал тузум сифатида кўтариб чиқиш учун мусулмонлардан Исломий сиёсий онгга эга бўлиш талаб этилади. Акс ҳолда ақлий, молиявий ва моддий ҳаракатларнинг барчаси куфр тузумининг кучайишига, золимларнинг зулми ортишига сабаб бўлаверади. Чунки Исломга алоқадор ишлардаги йўл қўйилган хатоларнинг сиёсий ва бошқа зарарлари ўн йиллар, балки юз йилларга таъсир қилади. Шундай экан, ҳар бир мусулмон сиёсий ишлардан ўзини четга олиши икки дунёсини бой беришига олиб келишини англаши керак. Чунки Росулуллоҳ ﷺнинг Макка ва Мадинадаги фаолиятлари ҳам фикрий ва сиёсий курашнинг Исломга даъват қилиш ва унинг ҳукмларини татбиқ қилишдаги тариқат-йўл эканлигини таъкидлайди. Ҳаёт-мамот кураши ҳисобланган мана шу вазифа мусулмонлардан Исломнинг давлат, жамоат ва инсонга берган ечимларини тўлиқ англашни ва узоқни кўра олувчи Исломий сиёсий гуруҳ билан бирга қадам ташлашни талаб этади. Токи, бу билан мусулмонлар Қуръон ва Суннат асосида бирлашишсин ва Россия ҳамда Ғарбнинг сиёсий режаларини пучга чиқариб, уларнинг нуфузини ва уларга малайлик қилаётган Ўзбекистон ҳукуматининг тажовузларини таг-томири билан улоқтириб ташлашсин.

﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ﴾

– “Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар”.                                                                       (Юсуф:21)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

15.05.2022й

 

 

Tags2005 йил 13 майАндижон қатлиоми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Даҳшатли инфляция ва ҳукуматнинг «боши берк» сиёсати: Судан иқтисодиёти нима учун ҳалокат ёқасига келди?

  • МАҚОЛАЛАР

    Роббимизни  кўрсатмаларига амал қилсак, бирлашамиз, тикланамиз, нажот топамиз

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

    Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда аҳолининг банклар ва молия ташкилотлари олдидаги қарздорлиги мисли кўрилмаган даражага етди. Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида маълум қилинишича, ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: