Ҳар қандай малай режим ватан-миллат тушунчасини тарғиб қилади

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ҳар қандай малай режим ватан-миллат тушунчасини тарғиб қилади
Ҳижрий 1439 йил 19 шаъбон, милодий 2018 йил 5 май шанба куни «Онадўли» ахборот агентлиги веб-сайтида нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Яманлик бир масъул Бирлашган Араб Амирлигига насиҳат қилиб, Яман тупроғининг бир заррасига қўл текказишни мақсад қилишдан олдин юртнинг сиёсий тарихини қайта ўрганиб чиқишни маслаҳат берди». Бу Ҳинд денгизидаги Араб ярим ороли жанубида жойлашган Сокотра Яман ороли борасида икки давлат ўртасидаги таранглик ортидан айтилди.
«Яман жуғрофияси Қизил денгиздан то Уммон соҳилига қадар чўзилган», дея ёзади Яман ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси, собиқ элчи Марвон Абдулваҳҳоб Нўъмон Фейсбукдаги ўз саҳифасида.
Бу Амирлик вазири Анвар Қорақошнинг баёнотига нисбатан яманлик олий даражали масъул томонидан берилган илк раддия саналади. Анвар Қорақош баёнотида Амирликнинг Сокотра билан оилавий ва тарихий муносабатлар боғлаб туришини айтган ва бу билан Сокотранинг Яманга мансублигини йўққа чиқаришга ишора қилган.
Яманлик масъул «Амирликлардаги биродарлар (…), тарихга шўмғиш жуғрофияни ва барча масалаларни ўзининг тарихий тўғри ўрнига қайтаради», деди.
Айни таранглик – Амирликлар томонидан яқиндагина Сокотрага 5та самолётда ҳарбий кучлар юборилиши ортидан юзага келди. Самолётлар бортида 100дан зиёд аскар, танклар ва ҳарбий машиналар бўлган. Ямандаги манбаларга кўра, бу кучларнинг юборилиши Яман ҳукуматига маълум қилинмаган».
Роя газетаси шарҳи:
Исломий юртлардаги мавжуд малай режимлар сохта сиёсий чегараларни бизга ҳамон муқаддас қилиб кўрсатишмоқда. Ваҳоланки, бу чегараларни мустамлакачи кофир Ғарб бизга Сайкс-Пико шартномаси асосида чизиб берган бўлиб, ўшандан бери биз ватан, деган қафас ичида қолдик. Кофир Ғарб устимиздан малай ҳукмдорларни ўрнатиб қўйган бўлиб, бу ҳукмдорлар мана шу алоҳида-алоҳида ватан қафасларини мудофаа қилиш барчамизнинг бурчимиздир, деган нарсага тарғиб қилиб келишди. Шунинг учун ҳам биз бўлинишга олиб келувчи бундай бузуқ тушунчалардан қутулиб, Ислом тушунчаларига қайтмоғимиз даркор. Ислом тушунчалари бўйича барчамиз битта давлатда, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом асосида бирлашишга буюрилганмиз, тубан ватанпарастлик ва минтақапарастлик асосида бўлиниб, тарқаб кетишдан қайтарилганмиз.
Роя газетасининг 2018 йил 9 май чоршанба кунги 181-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ