| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Аслида талончи ким?

Аслида талончи ким?

By htadmin
09.10.2025
232
0
Share:

Аслида талончи ким?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жорий йил сентябр ойида Ўзбекистонда 80,5 миллиард сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди. Бу ҳақда 4 октябр куни Ўзенергоинспексия хабар берди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.

Аввалроқ жорий йил июн ойида 135,6 миллиард сўмлик, июлда 96 миллиард сўмлик, август ойида эса, 86,5 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.

Энергетика вазирлигига қарашли “Ўзтрансгаз” ва “Худудгазтаъминот”нинг ҳисоб-китоблари шаффоф бўлмаганидан кейин, табиийки, ушбу тизимда фаолият юритувчи “Ўзенергоинспексия” томонидан тайёрланган ҳисоботлар ҳам шубҳа уйғотади.

Аслида бу каби ҳисоботлар халқ кўзини бўяш учун хизмат қилади. Чунки ҳақиқий “энергия талон-торожи” ҳукумат даражасида, ноқонуний шартномалар ва энергетик қарамлик фонида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда Россия, Хитой, АҚШ ва Европанинг йирик компаниялари билан юзлаб миллиардлаган долларлик энергетика шартномаларини имзолади. Бу шартномаларнинг ҳеч бири шаффоф эмас.

Ҳар бир шундай битим орқали мамлакатнинг улкан бойликлари – газ, уран, нефт, олтин ва стратегик муҳим минераллари хорижий мустамлакачи кооперацияларга тортиқ қилинади. Бу жиноятлар ҳақида эса ҳеч бир “инспекция” ҳисоб бермайди.

“Ўзенергоинспекция” ҳисоботида кўрсатилган “айбдорлар” асосан оддий аҳоли қатлами – фуқаролар ва кичик тадбиркорлар бўлиб, уларга маъмурий иш очилади, жарима солинади ва оммавий ахборот воситалари орқали “энергия талончилари” сифатида кўрсатилади. Агар халқнинг ўз мулки ҳисобланган электр энергияси ва табиий газидан фойдаланиши “жиноят” бўлса, у ҳолда ҳукуматнинг бутун мамлакат бойликларини ташқи кучлар манфаати учун талон-тарож қилиши нима деб аталади?! Нега, “Ўзенергоинспекция” бу ҳақда лом-мим демайди?!

Ўзбекистон, расмий маълумотларга кўра, қарийб 2 триллион куб метр табиий газ захирасига эга. Шунга қарамасдан, мамлакат аҳолиси мунтазам иссиқ сув, газ ва электр энергияси етишмовчилигидан азият чекмоқда. Чунки захира бор, лекин уни қазиб олиш, қайта ишлаш, сотиш ва техник бошқариш ҳуқуқи ташқи кучлар, асосан Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компаниясига ўхшашлар қўлида. Россия даҳрийлик тузуми қулагач, совет давридан қолган нефт ва газ инфратузилмалари орқали нафақат ўзининг, балки Марказий Осиё минтақасининг энергия ресурсларини ҳам Европа бозорига экспорт қилиш ҳисобига ўз иқтисодий қудратини сақлаб келди. Шу йўл билан Москва минтақа устидан иқтисодий ва сиёсий таъсирини сақлаб қолишга ҳам муваффақ бўлди.

Бироқ Украина масаласида Россиянинг Ғарб билан зиддияти ортидан санкцияларнинг кучайиши ва “уруш тузоғи”га тушиб қолиши асосий газ ва нефт бозори бўлган Европани йўқотишга олиб келди. Шу пайтдан бошлаб Кремл Марказий Осиё мамлакатларини янги истеъмолчи ҳамда Хитой ва Осиё бозорларига транзит майдони сифатида кўра бошлади. Бу жараёнда Россия нафақат иқтисодий, балки сиёсий ва куч механизмларини ҳам ишга солди. Марказий Осиёнинг сиёсий қарамлигини кучайтириш учун энергетикани “тузоқ” қилди.

2022 йил январ ойида Қозоғистонда ёқилғи нархининг ошиши ортидан келиб чиққан оммавий намойишлар Россия бошчилигидаги КХШТ кучлари томонидан қонли бостирилди.

Шундан сўнг, июл ойида Ўзбекистонда Конституциявий ўзгаришлар лойиҳаси эълон қилингач, Қорақалпоғистонда норозилик намойишлари бошланди ва ҳукумат кучлари томонидан бостирилди.

Худди шу йили куз ойларида Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда аҳолининг жиддий норозилигига сабаб бўлган свет-газ танқислиги муаммоси кузатилди, бу вазият қишга ўтганда янада кескин тус олди.

Ушбу “сценарийлар” ортидан Кремл минтақа ҳукуматларини, асосан Ўзбекистонни КХШТ, ЕОИИ каби ўзининг иттифоқ тизимларига тортиш ҳамда энергетик ва хавфсизлик лойиҳаларини амалга оширишни кўзлади.

Путин ноябр ойида Россия гази Марказий Осиё орқали Хитой бозорига етказилишини назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” ғоясини Қозоғистон президенти Тоқаевнинг Москвага ташрифи чоғида эълон қилди. “Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон совет давридан бери амалда ягона газ транспорт тизимига эга. Ва бизда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд”, – деди Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Александр Новак.

“Биз газ эвазига сиёсий шартларга ҳеч қачон рози бўлмаймиз”, – деди Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 7 декабрда.

“Ўзбекистон ўткир газ тақчиллигини бошдан кечираётганига, қатор ҳудудларда электр энергияси режали ўчирилаётганига, Тошкент ва Фарғона водийсида эса газ қуйиш шохобчалари фаолияти тўхтатилганига қарамай, ҳокимият миллий манфаатлар, иқтисодиёт ва мустақилликни хавф остига қўйиш ниятида эмас. Ўзбекистон қўшни давлатлардан газ ва электр энергияси сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, лекин қандайдир альянс ёки иттифоқ орқали эмас”, – таъкидлади Мирзамаҳмудов.

2023 йил октябр ойида эса Москвада Путин, Мирзиёев ва Тоқаев ўртасида бўлиб ўтган уч томонлама учрашувдан сўнг, Ўзбекистон икки томонлама тижорий келишув асосида Қозоғистон ҳудуди орқали Россиядан табиий газ импорт қилишни бошлади.

Россиянинг “шантаж” устига қурилган Марказий Осиёдаги бундай энергетик сиёсатидан Хитой ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уриниши табиий. Чунки Россия Хитой учун энергия манбаини барқарорлаштиришда хизмат қилади, Хитой эса Россияга қарши минтақадаги сиёсий ва иқтисодий манёврларига нисбатан кескин рақобат позициясини тутмайди. Россия учун бу – Хитой орқали Европа бозорини йўқотиш оқибатини юмшатиш ва минтақада ўз таъсирини сақлаб қолиш воситаси; Хитой учун эса – энергетика хавфсизлиги ва минтақавий стратегик йўлларни таъминлаш йўли.

Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари учун ушбу вазият, иккита йирик ўйинчининг таъсир доирасида сиёсий ва иқтисодий “қопқон” ичида ҳаракатланишга мажбурликни англатади.

Бироқ бу “қопқонлар”дан қутулиш Ғарбга юзланиш билан бўлмайди. Чунки бу – бир қопқондан қутулиб, иккинчисига тутилишни англатади.

Ўзбекистон, жумладан, минтақа давлатлари ўзининг табиий ресурсларини мустақил равишда қазиб олиш, қайта ишлаш, ички истеъмол талабини таъминлаш ва ҳатто четга экспорт қила олиши учун ривожланган кучли оғир саноат базаси ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган таълим дастурига эга бўлиши керак. Бироқ бу йўлда БМТ доирасидаги халқаро қонун ва мажбуриятларга бўйсуниш буни имконсиз ҳолга келтиради. Чунки БМТ каби халқаро ташкилотлар амалда заиф давлатларни қўллаб-қувватлаш учун эмас, аксинча уларни кучли давлатлар саноати ва иқтисодиёти учун арзон хомашё манбаи бўлишини таъминлаш мақсадида тузилган. Бинобарин, БМТ халқаро қонунлари фақат Америка каби мустамлакачилар манфаатига хизмат қилиши ва бир пулга арзимас эканлиги Ғазо мисолида очиқ-ойдин кўринди. Чунки айнан мана шу “халқаро қонунлар” геноцидлар ва шафқатсизликларга йўл очиб берди. Шундай экан, бундай халқаро ташкилотлар ва улар билан имзоланган ҳар қандай шартнома – аслида ноқонуний ва жиноий тусга эга.

Демак, нажот йўли битта – у ҳам бўлса, Аллоҳнинг дини Ислом асосида бошқариладиган ва олам узра адолат ва барқарорликни кафолатлайдиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир. Чунки ушбу Давлат татбиқ қиладиган Ислом тузуми хорлик ва қолоқлик, зулм ва истибдод исканжасида яшаётган, қул бозорларида савдога қўйилаётган заиф халқларни мустамлакачи кофир давлатларнинг турфа хил зулмларидан, нуфуз ва ҳукмронлигидан озод қилиб, буюклик ва азизлик сари етаклайди!

 

Иззатуллоҳ

09.10.2025й

TagsАслида талончи ким?талон-торожэлектр энергия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    АҚШ геноцидни ва том маънодаги террорни молиялаштирмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уммат қўзғолони то Халифалик барпо бўлгунга қадар давом этади

  • МАҚОЛАЛАР

    Украина урушида ким томонсиз?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/