| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Аслият атрофидаги гаплар…

  • Ҳизбий фикратнинг шартлари

  • Имом Бухорий ҳаёт бўлганида сизнинг бу фисқ-фасодингизга сукут қилган бўлармиди?!

  • Ўзбекистон президентига диний-маърифий масалалар бўйича янги маслаҳатчи тайинланиши ҳақида 

  • Нью-Йоркдаги партия ички сайловларида мусулмон номзоднинг ғалабаси ва унинг сиёсий оқибатлари таҳлили

  • BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Аслият атрофидаги гаплар…

Аслият атрофидаги гаплар…

By htadmin
14.07.2026
0
Share:

Аслият атрофидаги гаплар…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсоният тамаддунининг энг қадимги даврларидан буён сиёсий, фалсафий ва ижтимоий тафаккурнинг марказида турган, инсон ҳаётининг асл мақсади ва интилишларининг якуний нуқтасини белгиловчи бош тушунча – бу бахт-саодат тушунчасидир. Аксарият жамиятларда бахт ҳақида аниқ ва барқарор тасаввурнинг мавжуд эмаслиги ҳамда бахтнинг моҳиятини фақат юзаки ҳиссиётлар ёки моддий фаровонлик билан ўлчашга уринишлар инсониятни доимий руҳий бўҳронлар ва ижтимоий беқарорликка етаклаб келди. Давлат бошқарувининг самарадорлиги ҳамда жамиятнинг юксалиши бевосита инсоннинг ўз ҳаётидан қанчалик хотиржам эканлиги ва бахт мезонини қандай белгилагани билан чамбарчас боғлиқдир. Агар ушбу мезон нотўғри шакллантирилса, бутун бир жамиятнинг инқирози ва ҳокимият муносабатларининг емирилиши муқаррар бўлади. Шу сабабли, бахт тушунчасини фақат шахсий ҳиссиёт даражасида эмас, балки инсон табиати, унинг ички эҳтиёжлари ва ғаризаларини теран таҳлил қилиш ҳаётий заруратдир. Инсон ўз танасидаги аъзоларнинг моддий эҳтиёжларини ва ички ғаризаларининг талабларини қондиргандагина ўзида хотиржамлик ҳис қилади ва бу ҳолатни бахт деб атайди, бироқ бу хотиржамликнинг доимий бўлмаслиги, баъзи талабларнинг нотўғри ёки мутлақо қондирилмай қолиши инсон моҳиятини чуқурроқ ўрганишни талаб этади.

Инсон табиатини ташкил этувчи тизимли талаблар ўзига хос занжир сифатида намоён бўлади ва уларни икки йирик тармоққа ажратиш мумкин. Биринчи тармоқ – бу инсоннинг биологик мавжудлигини таъминловчи, кечиктириб бўлмайдиган жисмоний эҳтиёжлардир, улар қаторига нафас олиш, еб-ичиш, ухлаш ва ҳожат чиқариш киради. Ушбу эҳтиёжлар фақат ва фақат моддий ашёлар воситасида қондирилиш хусусиятига эга бўлиб, уларни маънавий ёки руҳий омиллар билан алмаштиришнинг мутлақо иложи йўқ. Иккинчи ва ундан кўра мураккаброқ тармоқ эса, инсондаги туғма ғаризалар бўлиб, улар бақо, нав ва тадайюн(диндорлик) кўринишида намоён бўлади. Инсон ўзининг мавжудлигини асраш ва устунликка эришишга қаратилган бақо ғаризасини ҳам моддий, ҳам маънавий воситалар билан қондиришга интилади; бунга ҳашаматли уй-жой, қимматбаҳо улов каби ашёвий неъматлар ёки жамиятдаги ҳурмат-иззат, юксак мартаба ва обрў-эътибор сингари туйғулар мисол бўлади. Наслни давом эттириш ва ижтимоийлашишга ундовчи нав ғаризаси эса, яқинлар билан дийдорлашиш, суҳбатлашиш каби алоқалар ёки меҳр-муҳаббат, шафқат каби маънавий қадриятлар орқали қондирилади. Ниҳоят, инсонда ўз яратувчисини идрок этиш, унга суяниш ва ўз ожизлигини ҳис қилиш билан боғлиқ диндорлик ғаризаси мавжуд бўлиб, у фақат руҳий йўл билан, яъни ибодатлар, бажарилган солиҳ амаллар эвазига Олий Зотга боғланиш, ялиниб-ёлвориш орқали қондирилади. Инсон мана шу ғаризалар ва эҳтиёжлар мувозанатини топганда ўзини хотиржам ҳис қилади, бахтиёр сезади.

Аммо инсон тарафидан ўйлаб топилган мафкура ва фалсафалар таклиф этаётган моддий ёки маънавий бахт ҳеч қачон барқарор ва доимий бўла олмайди. Ушбу бахтнинг вақтинчалик эканлигига сабаб – инсондаги бақо ғаризасининг чексизлиги ва нав ғаризаси билан боғлиқ дунёвий интилишларнинг доимо яхшидан яхшироғини, устундан устунроғини талаб қилишидир. Инсон ўзи орзу қилган уйни сотиб олганда ёки севган инсонига эришганда маълум муддат сохта хотиржамликка эришади, бироқ қисқа фурсатдан сўнг унда янада яхшироқ уловга, янада юқорироқ маошга ёки кенгроқ таъсир доирасига эга бўлиш истаги туғилади. Маоши ўн миллион бўлишини истаган одам унга эришгач, ўн беш миллионни хоҳлай бошлайди ва бу нафсоний эҳтиёжларнинг охири кўринмайди. Расулуллоҳ ﷺ инсон табиатидаги ушбу тўймаслик ва бақога бўлган чексиз майлни ўз ҳадисларида гўзал тарзда баён қилганлар: «Агар одам боласининг бир водий олтини бўлса, иккинчисини ҳам истаб қолади. Унинг кўзини фақат тупроқ тўлдиради». (Имом Бухорий ривояти). 

Гарчи инсоннинг бақо ва нав талаблари туганмас бўлса-да, у ўз эҳтиёжларини моддий ёки маънавий жиҳатдан қондириши унинг ўз ихтиёрида эмас, балки Буюк Ижодкор томонидан белгилаб қўйилган ризқ ва тақдирга боғлиқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

للَّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ وَفَرِحُوا بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا مَتَاعٌ

«Аллоҳ ризқни Ўзи хоҳлаган бандасига кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган бандасига) тор қилур. Улар дунё ҳаёти ила шодландилар, ҳолбуки, дунё ҳаёти Охират олдида фақат бир арзимас матодир». (Раъд:26)

Бинобарин, инсон ўзи боғланиб қолган моддий дунёда барча нарсани назорат қила олмаслиги сабабли доимий қўрқув, хавотир ва изтироб ичида яшайди. Бундан фарқли ўлароқ, тадайюн ғаризасини қондириш ва руҳий қийматни рўёбга чиқариш мутлақо инсон ихтиёрида бўлиб, банда намоз ўқиб, Яратганга ибодат қилганида қалбида «Аллоҳ мендан рози бўлди» деган туйғуни шакллантиради ва ушбу англаш унга ҳақиқий, ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган ички хотиржамликни – асл бахтни туҳфа этади. Бу ҳақиқий қалб ороми хусусида Аллоҳ таоло ояти каримада мана бундай баён қилади:

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

«Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри билангина қалблар ором топгай!» (Раъд:28)

Ислом инсонга бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир синов майдони эканини, ҳақиқий ва нуқсонлардан холи абадий ҳаёт Жаннатда эканлигини уқтиради ҳамда бақо ва нав ғаризаларининг мукаммал қониқиши фақат ўша еpда юз беришини англатиб, бу дунёдаги барча моддий ва маънавий етишмовчиликлардан туғиладиган изтиробларни бартараф этади.

Хулоса шуки, инсоннинг бахтли бўлишининг ягона ва муқаррар йўли – мусулмон бўлиш ва чин тақводорлик ҳаётини ихтиёр этишдир. Пайғамбаримиз ﷺ мўмин кишининг бундай икки дунё саодатига эга бўлган ҳолатини эътироф этиб деганлар: «Мўминнинг иши ажойиб! Унинг барча иши яхшиликдир. Бу фақат мўмингагина хосдир: агар унга хурсандлик етса, шукр қилади – бу унга яхши бўлади. Агар унга зарар етса, сабр қилади – бу ҳам унга яхши бўлади». (Имом Муслим ривояти). Иймондан маҳрум бўлган кофирнинг ҳаёти эса, ҳақиқий бадбахтликдир, чунки унда қалб хотиржамлигини таъминловчи руҳий пойдевор мавжуд эмас, у бахт деб билган моддий ёки маънавий қийматларга эришиш унга боғлиқ бўлмаган беқарор омилдир. Ундан ташқари, кофир кимса бу дунёдаги тинимсиз ички изтироблари ва нафс қуллигидан сўнг, Охират диёрида ҳам абадий азобга маҳкум этилиб, мутлақ бадбахтликка юз тутади. Бу воқелик Қуръонда ўз аксини топган:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ

«Ким Менинг зикрим(эслатмам)дан юз ўгирса, албатта, унга тор (бахтсиз) ҳаёт бўлур ва Қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз». (Тоҳо:124)

Мўмин банда эса, дунё ҳаётининг вақтинчалик қийинчилик ёки неъматларини сабр ва шукр ўлчовлари билан енгиб ўтиб, қалб оромлигига эришади ва Охиратда абадий саодат маскани бўлмиш жаннатга ворис бўлади. Демак, ҳақиқий бахт – бу дунёнинг ўткинчи матоларига эгалик қилиш эмас, балки ҳар бир амалда Яратувчи билан бўлган алоқани идрок этиш, Унинг розилигини ҳаётнинг бош мезонига айлантириш ва бу орқали ҳам дунё, ҳам Охират саодатини қўлга киритишдан иборат юксак руҳий мақомдир.

Демак, бахтли бўлиш учун инсон иймон келтириб, Исломга тўлиқ амал қилиб яшаши керак бўлади. Бунинг учун Ислом ҳаётнинг барча соҳаларига тўлиқ татбиқ қилиниши лозим, акс ҳолда мўминнинг бахти тўкис бўлмайди. Нега? Чунки жамиятда Исломга тўлиқ амал қилиш учун имконият яратиб берилмас экан, иймон келтирган мўминнинг бахти ноқис бўлиб қолаверади.

Бугунги кундаги инсонлар томонидан ўйлаб топилган қонун-қоидалар билан бошқариладиган демократик жамиятлар инсоннинг ғариза (инстинкт) ва узвий эҳтиёжлари қондирилишини тўғри тартибга сола олмайди. Бунинг сабаби қуйидагича: инсон ўз ғариза ва узвий эҳтиёжлари талабларини қийматларни қўлга киритиш орқали қондиради. Бу қийматлар тўрт хилдир. Мисол учун, намоз ва рўза каби ибодатларни бажариб – руҳий қийматни; камбағалларга ёки заифларга ёрдам бериш орқали – инсоний қийматни; тижорат ёки деҳқончилик қилиш орқали – моддий қийматни ҳамда ростгўйлик ва аҳдга вафо қилиш каби амалларни бажариб – ахлоқий қийматни қўлга киритади. Аммо гап шундаки, бу қийматларнинг баъзилари баъзиларидан устун қўйиб бўлмайди. Чунки шахснинг саодати ва жамият фаровонлигида ҳар бирининг ўз ўрни бор. Лекин инсон табиатан баъзи қийматларга бошқаларидан кўра мойилроқ бўлади. Масалан, кимнингдир руҳий қийматларга мойиллиги кучли, натижада у кўпроқ вақтини нафл ибодатлар қилишга сарфлайди. Кимдадир эса моддий қийматларга мойиллик кучлилиги сабабли чиройли кийимлар, қимматбаҳо машиналар ва безагу ҳашаматларга ўчроқ бўлади. Агар қийматларни тартибга солиш инсоннинг ўзига қўйиб берилса, ушбу табиий мойилликдан келиб чиқиб, инсон ўзи мойил бўлган қийматларни бошқаларидан устун қўяди. Ёки Исломни фақат «руҳий ақида» деб биладиган нотўғри қараш ҳам руҳий қийматни бошқаларидан устун қўйишига олиб боради. Бунинг мисоли Ғарбда моддий қийматларга мойил кишиларнинг ҳокимиятга келиши натижасида моддий қийматлар бошқаларидан устун қўйилди. Натижада жамиятда инсоннинг қадри фақат моддий ўлчовлар билан ўлчанадиган, ахлоқий ва руҳий қийматлар оёқости қилинадиган қўрқинчли (ваҳший) жамият юзага келди. Аксинча эса, тарихда Исломни фақат руҳий ақида деб билиш бутун бошли умматни ҳар жиҳатдан ўз душманларидан ортда қолдириб юборди. Натижада қолоқ Уммат Ғарб давлатлари томонидан босиб олиниб, бойликлари талон-торож қилинди, дини эса топталди.

Шу сабабли, қийматларнинг қайси бирини қанча миқдорда қўлга киритиш зинҳор инсон ихтиёрига берилмаслиги керак, яъни инсонлар ҳаётини тартибга солувчи қонунлар фақат Яратувчи томонидан бўлиши лозим. Шундагина барча қийматлар ўз ўрнида қўлга киритилади. Бунинг учун Исломни бутун инсониятга тўлиқ татбиқ қилувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш зарур. Ҳар бир мўмин исломий давлатда яшаб, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига тўлиқ амал қилиш орқали қийматларни қўлга киритар экан, ҳам ўзининг бахтли бўлишига, ҳам жамиятнинг юксалишига ҳаракат қилаётган бўлади.

Муҳаммад                    

14.07.2026й

TagsАслият атрофидаги гаплар…
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон табиий ресурслари геосиёсий рақобат марказида 

  • МАҚОЛАЛАР

    Асосий муаммонинг ечими

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капитализм қашшоқлик келтириб чиқариб қашшоқларни ҳалок қилади Халифалик эса, тиланчилардан холи давлат бўлади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/