Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
23— қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Ҳидоят ва залолатни тушунишдаги муаммо
Инсоннинг ҳаёти ўткинчи ва турли ташвишларга тўла, унинг давомийлиги вақтнинг миқдори ва инсон эҳтиёжларининг кўплиги билан белгиланади. Инсонга ўзи ҳоҳлагандай амал қилишлик ва ҳоҳлаганидек табиатини қондиришлик берилди. Аслини олганда, унинг ҳаракатлари қандай бўлишидан қатъий назар ва ҳатто гап ўйин-кулги, вақтихушлик ҳақида кетаётган бўлса ҳам, бу ҳаракатлар ўзининг узвий эҳтиёж ва ғаризаларини қондиришга қаратилган.
Муайян ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишда барқарорликни ҳисобга олган ҳолда, инсон ўз табиатини доимий равишда қондиришга мажбур бўлар экан, у ўз ҳаракатларини баҳолаш учун бир мезоннинг мавжудлигига муҳтож бўлади. Акс ҳолда, бу одам чалкашликлар ва қарама-қаршиликлар ичида қолади. Инсон ақли бу мезонни ўрнатолмайди, чунки у тўғридан тўғри қонунлар тузуми, инсон бажаришга қодир бўлмаган қонунчилик фаолиятига тобе. Қонун чиқариш фақат Аллоҳнинг ҳаққидир. Юқорида биз инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатларининг тўғрилигини баҳолаш учун битта мезонни белгилашга қодир эмаслиги ҳақида гапирдик.
Бундан ташқари, инсон ҳаётда қайси мезон асосида амал қилади – бу ерда Аллоҳ Таоло унга танлаш ҳуқуқини берди, бу унга масъулият юклади, чунки бу танловига кўра жазо ёки мукофот таклифини олди. Агар инсон Аллоҳ Таоло тарафидан туширилган қонунни танласа, у бу дунёда ҳам, Охират дунёсида ҳам бахтга эришади, агар у бошқа қонунни танласа, бу дунёда бахтсиз, охиратда эса зиён кўргувчилардан бўлиб қолади.
Аксарият инсонлар ҳидоят (ҳақиқат йўли) олдиндан белгилаб қўйилган деб алданиб қолишади. Улар шаръий матнларни бошқаси билан боғламай унинг маъносини тўғридан тўғри тушунишди. Улар ўйламасдан қарор, ҳукмлар чиқара бошлашди, Аллоҳнинг Ўзи уларни ҳидоят қилишини кутиб бу борада ортиқча ҳаракат қилмаса ҳам бўлаверади деб авваламбор ўзларига зарар етказишди.
Аслида:
- Аллоҳ Таоло инсонга ҳаёт тузумини, тўғри бўлган мезонни, ҳақиқат йўли бўлган ҳидоятни танлаш ҳуқуқини берди, бу танлов ортидан унга мажбуриятларни бажаришда масъулият юклади, чунки бунинг ортидан у ёки мукофотланади ёки қаттиқ азобга дучор бўлади.
Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّا هَدَيْنَاهُ السَّبِيلَ إِمَّا شَاكِرًا وَإِمَّا كَفُورًا
“Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. У эса ёки шукр қилувчи ёки куфр қилувчи бўлди”. (Инсон: 3)
Аллоҳ Таоло ҳидоят йўлини кўрсатди. Инсон тўғри йўлни танлаши учун Аллоҳ Таоло унга ҳидоятни тушунтирди:
إِنَّ عَلَيْنَا لَلْهُدَى
“Албатта, ҳидоятга бошлаш бизнинг зиммамиздадир”. (Лайл: 12)
У Зот яна шундай дейди:
الم ، ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ، الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ، وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ وَبِالْآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ ، أُولَئِكَ عَلَى هُدًى مِّن رَّبِّهِمْ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
“Алиф. Лам. Мим. Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар. Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар. Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятидадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина нажот топгувчилардир”. (Бақара: 1-5)
Бу оятларда Аллоҳ Таоло бу Китоб тақводорлар учун ҳидоят эканлигини айтади. Улар ғайбга иймон келтирганлар, намоз ўқийдилар, Аллоҳ берган ризқдан нафақа қиладилар, Муҳаммад с.а.в.га ва унгача бўлган Пайғамбарларга нозил бўлган нарсаларга ва Охиратга ишонадилар. Улар Роббиларидан бўлган ҳидоят йўлидан келадилар ва улар нажот топгувчилардир.
Инсоннинг ҳидоят йўлига эргашишлиги янада кучли ва мустаҳкам бўлиши учун у ҳидоят йўлини танлашга ҳаракат қилиши керак.Қуръоннинг оятлари бунга ишора қилади.
Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:
وَيَزِيدُ اللَّهُ الَّذِينَ اهْتَدَوْا هُدًى
“Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қиладур”.
(Марям: 76)
وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآتَاهُمْ تَقْواهُمْ
“У Зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилгай ва уларнинг тақволарини бергай” (Муҳаммад: 17)
وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ
“Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир”. (Анкабут: 69)
Инсон Аллоҳ томонидан юборилган ҳидоят йўлини танлаши керак. Ким бу йўлни танласа, Аллоҳ унга ёрдам беради. Агар инсон бу йўлдан юз ўгирса, залолатни танласа, Аллоҳ унинг залолатини кучайтиради.
Ҳақ Субҳанаҳу Таоло шундай дейди:
وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُضِلَّ قَوْمًا بَعْدَ إِذْ هَدَاهُمْ حَتَّى يُبَيِّنَ لَهُم مَّا يَتَّقُونَ
“Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб залолатга кеткизмас”. (Тавба: 115)
Аллоҳ инсонга ҳидоят йўлини кўрсатди ва унга танлаш ҳуқуқини берди. Ким ҳидоятни танласа, Аллоҳ бунинг сабабларини ҳосил қилиб уни бу йўлда собит қилади, ким залолатни танласа, У Зот бунинг сабаблари келтириб чиқариб, унинг залолатини кучайтиради. Бироқ бу сабаблар инсоннинг у ёки бу йўлни танлашига таъсир қилмайди. Аллоҳ ҳидоят йўлини кўрсатгандан сўнг залолат йўлини танлаган Самуд қавмига эътибор беринг:
وَأَمَّا ثَمُودُ فَهَدَيْنَاهُمْ فَاسْتَحَبُّوا الْعَمَى عَلَى الْهُدَى فَأَخَذَتْهُمْ صَاعِقَةُ الْعَذَابِ الْهُونِ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
“Аммо Самуд бўлса, бас, Биз уларни ҳидоят қилдик. Улар эса, ҳидоятдан кўра кўрликни афзал кўрдилар. Бас, касб қилган нарсалари туфайли уларни хорлик азоби чақмоғи урди”. (Фуссилат: 17)
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад).



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми