Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
29 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Бойлик тўплаш
Инсоннинг асосий муаммосини тўғри ҳал қилган ислом ақидаси инсоннинг ризқи олдиндан аниқланиб, белгиланиб қўйилган ва инсон ризқини ўлимига қадар олади деб тасдиқлайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бандаларининг ризқини олдиндан белгилаб қўйди, бунга ўнлаб оят ва ҳадислар далолат қилади, шунинг учун мусулмон ўзининг эртанги куни учун, келажаги учун ва фарзандларининг келажаги учун қайғурмайди. У Аллоҳ Таоло ҳар бир инсонни ризқини беради деб қатъий ишонади, шунинг учун у қора кун учун бойлик тўплаш билан машғул бўлмайди, бугунги куни учун хотиржам бўлгандай, эртаси учун ҳам хотиржам бўлади.
Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا
“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳ зиммасидадир”. (Ҳуд: 6)
Инсонга етадиган барча нарсалар, жумладан, ажал, қазо ва қадар барчаси Алоҳнинг қўлидадир. Ғайбни билгувчи фақат Удир. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي أَنفُسِكُمْ إِلَّا فِي كِتَابٍ مِّن قَبْلِ أَن نَّبْرَأَهَا إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ، لِكَيْلَا تَأْسَوْا عَلَى مَا فَاتَكُمْ وَلَا تَفْرَحُوا بِمَا آتَاكُمْ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ، الَّذِينَ يَبْخَلُونَ وَيَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبُخْلِ وَمَن يَتَوَلَّ فَإِنَّ اللَّهَ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ
“Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздн олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун , Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир. Улар бахилдирлар ва кишиларни ҳам бахилликка буюрадилар. Ким юз ўгирса, бас, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир”. (Ҳадид: 22-24)
Бу оятларда инсонга мусибатлар фақат Аллоҳнинг илми билангина етишлиги айтиляпти. Ундан сўнг ушбу сўзлар келади: (Токи кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун), кейин эса бахиллик қилганлар, бошқаларни ҳам бахилликка буюрганлар ҳақида айтиляпти, гўёки улар эртанги кун учун қўрқадилар. Шунинг учун баъзи одамлар “Эртага нима бўлишини билмайсан” дейдилар ва булар Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлганлардир. Эртанги кунидан қўрққан киши Аллоҳ Таолонинг ҳамма нарсани ҳисоблаганини, бандаларининг ишини фақат Ўзи бошқаришини қабул қилмагандай бўладилар. Бу сўзларга ислом ақидасининг жавоби шундай: “Агар мен билмасам, сен ҳам билмайсан, лекин Аллоҳ билади-ку, шунинг ўзи кифоя. У ошкора ва махфий нарсаларни билгувчидир. У ризқ берувчи ва куч-қудрат Эгаси, У бизга ва бизнинг фарзандларимизга ризқ ато этди. У биз билан нима содир бўлишини билади ва мўъминларга бу вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатди. Мўъмин кишига нима етса ҳам, бу унинг учун яхшилик бўлиб келади.
Кишининг мол-мулки – бу унинг сарф қилгани, сақлагани – бу унинг меросхўрининг мол-мулкидир.
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, «Алҳакумут-такасуру»ини қироат қилаётган эканлар. Сўнгра у Зот:
يَقُولُ ابْنُ آدَمَ : مَالِي مَالِي ، وَهَلْ لَكَ مِنْ مَالِكَ إِلا مَا أَكَلْتَ فَأَفْنَيْتَ ، أَوْ تَصَدَّقْتَ فَأَمْضَيْتَ ، أَوْ لَبِسْتَ فَأَبْلَيْتَ
«Банда «Менинг молим, менинг молим», дейди. Ваҳоланки, унга молидан учтаси: еб битиргани, кийиб чиритгани ва бериб, ўзига савоб олгани бўлади, холос. Ундан бошқаси беҳуда кетган ёки одамларга қолган бўлади», дейилган.
Убайдуллоҳ ибн Миҳсан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا بِحَذَافِيرِهَا
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам ўзи хотиржам, тани соғ ҳолатда тонг оттирса, ҳузурида бир кунлик егулик-ичгулиги ҳам бўлса, унга дунёнинг ҳаммаси берилгандек бўлибди», дедилар».
Дарҳақиқат, инсон учун тўпланган хақиқий бойлик – бу унинг Аллоҳ йўлида сарфлаган нарсасидир. Термизийнинг “Сунан”ида Ойша онамиздан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ с.а.в. хонадонларида бир қўй сўйилди. Расулуллоҳ с.а.в. Ойша р.а.дан «Қўйнинг қаери қолди?» деб сўрадилар. Оиша р.а.: «Фақат қўл қисми қолди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. : «Ҳаммаси қолиб, фақат қўли кетибди-да», дедилар. (Яъни, «охиратда биз учун қўлидан бошқа ҳаммаси қолибди»).
Ойша р.а. ҳаммасини фақирларга улашди, қолган қисми жамғаришга кирмайди.
Ислом ақидаси мусулмонларга ўзаро бирдам бўлиш мажбуриятини юклади. Мусулмонга қўшниси овқат ва кийимга муҳтож бўлиб турганда бойлик тўплаши жоиз эмас.
Имом Аҳмад ўзининг “Муснад”ида Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади. Расулуллоҳ с.а.в. шундай деди:
مَنِ احْتَكَرَ طَعَامًا أَرْبَعِينَ لَيْلَةً ، فَقَدْ بَرِئَ مِنَ اللَّهِ تَعَالَى ، وَبَرِئَ اللَّهُ مِنْهُ ، وَأَيُّمَا أَهْلُ عَرَصَةٍ ظَلَّ فِيهِمُ امْرُؤٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ جَائِعًا ، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ
“ Ким ўзига қирқ кунлик озиқ-овқатни ғамласа, у Аллоҳдан эмас, (у Аллоҳ билан бўлган келишувни бузди), ва Аллоҳ ҳам ундан эмас (Аллоҳ ҳам у билан келишувни тўхтатди). Агар қайси бир жойда ҳатто битта мусулмон оч қолса ҳам, Аллоҳ Таоло бу жойнинг аҳолисидан Ўз ёрдамини кўтаради”.
Исломий ақида бундай қонунлар ва тушунчалар билан инсонларни қийналмаслиги учун мол-мулк масаласини шундай ҳал қилди. Ва аксинча, бу унинг эҳтиёжларини қондириш воситаси ҳисобланади. Айни вақтда мол-мулк уни ташвишлантирадиган асосий мақсад эмас.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ