Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
34 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Насл
Аллоҳ Таоло инсондан унинг жуфтини яратди ва ундан фарзандлар, набиралар инъом этди. Аллоҳ Азза ва Жалла Ўз Китобида шундай марҳамат қилади:
وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُم مِّنْ أَزْوَاجِكُم بَنِينَ وَحَفَدَةً وَرَزَقَكُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ أَفَبِالْبَاطِلِ يُؤْمِنُونَ وَبِنِعْمَتِ اللّهِ هُمْ يَكْفُرُونَ
“Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?!” (Наҳл: 72)
Аллоҳ Таоло ҳар бир инсоннинг фитратига инсон зоти сақлаган хамма нарсаларни жойлади. Аллоҳ Таолонинг бу ҳикматига кўра инсоният Одам алайҳиссалом давридан то бизнинг замонимизга қадар мавжуд бўлиб келди ва бу нарса Аллоҳ Таоло бу Ерни ва ундаги барча нарсаларни мерос қилиб олмагунча давом этади.
Шайтон инсонни Аллоҳга итоатсизлик қилишига, Унинг Пайғамбарлари орқали юборган тўғри фикрларни бир четга суриб қўйишини истаб уни доим тўғри йўлдан оғдирмоқчи бўлади. Инсонлар орасида ўғилларини афзал кўриб, қизларидан ор қилиб уларни тириклай кўмганлари бор эди. Капиталистик тузум таъсири остида яшаётган инсонлар эса фарзанд кўришни ҳоҳламайдилар, баъзилари таълим-тарбия ва турмушларини юқори даражада таъминлаш учун кучлари етадиган тарзда бир ёки икки фарзанд билан чекландилар. Гўёки улар ўз фарзандларини ўзлари яратиб, ризқларини ҳам ўзлари улашадигандек! Кўрамиз-ки, бундай инсонларда бақо ғаризасининг намоён бўлиши нав ғаризасининг намоён бўлишидан устун туради. Шу сабабдан бу тоифадаги инсонлар бошқаларни ўзларининг ҳаётининг бир қисмидан, вақтидан, дунё лаззатларидан маҳрум қилишларига йўл қўймайдилар. Одамлар орасида шундайлар бор-ки, ўз фарзандларини Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан афзал кўриб, ўз динини ташлаб қўйдилар ва ҳаром ишларни қилдилар.
Жуда кўп инсонлар “биз фарзандларимиз учун яхши таъминланган ҳаётни истаймиз”, “Битта ёки иккита боланинг эҳтиёжларини қоплаш, уларни яхши ҳаёт билан таъминлашни уддалаш мумкин. Агар улар кўп бўлса, буларни ҳаммасига куч етмайди, ҳаммасини муносиб ҳаёт билан таъминлаш жуда қийин бўлади” деб хато қиладилар. Улар фарзандлари учун ўзлари ризқ бераётгандек тахмин қилиб шундай дейдилар. Улар болаларининг оз сонини ҳисобга олган ҳолда маблағ ва даромадларини тақсимлашни режалаштирадилар ва албатта, бу уларнинг улушини кўпайтиради деб тахмин қиладилар. Улар аслида Аллоҳ Таолонинг боланинг сони қанча бўлишидан қатъий назар, ҳар бирига ризқ беришини ҳаёлига ҳам келтирмайдилар. Фақат Аллоҳ Таологина Ўзининг яратган махлуқларининг ҳар бирига ризқ улашувчидир. Лекин шайтон уларга ёлғон тасаввурни чиройли қилиб кўрсатди, вас-васлари билан уларни алдади.
Инсон навини сақлаб қолишлик унинг фитрати- табиатига жойлаштирилган. Бу инсон табиатидаги ғаризаларнинг бири бўлиб, унинг бир қанча кўринишлари мавжуд. Агар у нотўғри қондирилса, инсоннинг изтиробига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, кўп ҳолларда инсонлар юқорида айтиб ўтганимиздек, инсон ақлининг самараси бўлган нотўғри фикрлар туфайли қийналишади.
Ислом ақидаси айтадиган биринчи нарса – бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз иродаси ила баъзи инсонларга қиз зурриётларини, баъзиларига ўғил зурриётини берди. Ёки бир оилага қиз ҳам, ўғил ҳам берди, баъзиларини эса бепушт қилди. Чунки Аллоҳ осмонлару Ернинг ва улар орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ ، أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
“Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У Зот ҳоҳлаган нарсасини яратур. У Зот ҳоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва ҳоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва ҳоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У Зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир”. (Шўро: 49-50)
Фарзандлар – бу Аллоҳ Таолонинг инсонга берган иноятидир, инсон уларга муҳтож, чунки кексалик ёшига етганда фарзандлар унга ёрдам берадилар. Аллоҳ бизга бундай имкониятни бергани учун чексиз шукроналар келтиришимиз керак бўлади. Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:
زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَاء وَالْبَنِينَ
“Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббатлари зийнатланди”. (Оли Имрон:14)
Аллоҳ Таоло бизларга бойлик ва ўғил фарзандлар бу дунёнинг зийнати эканлиги ҳақида хабар беради:
الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِندَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ أَمَلً
“Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир”. (Кахф: 46)
Шунинг учун солиҳ амаллар бу дунё бойлиги ва фарзандлардан афзалдир, чунки Қиёмат кунида фақат солиҳ амаллар инсонга фойда келтиради.
Фарзандлар ота-оналарига фақат бу дунёдагина ёрдам бера олади, аммо муносиб ва тўғри тарбиялаш билан Қиёмат кунида ҳам улардан фойда олишлари мумкин. Ундан ташқари фарзандларнинг бу дунёдан ўтган ота-оналари учун қилган дуолари ҳам уларга фойда беради. Қиёмат кунида одамлар орасидаги барча алоқалар узилади, бу кунда бола ота-онасига фойда бермайди, ота-оналар ҳам ўз фарзандларига ёрдам бера олмайдилар.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ وَاخْشَوْا يَوْمًا لَّا يَجْزِي وَالِدٌ عَن وَلَدِهِ وَلَا مَوْلُودٌ هُوَ جَازٍ عَن وَالِدِهِ شَيْئًا إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُم بِاللَّهِ الْغَرُورُ
“Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсадан фойда бергувчи бўлмайдиган кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин”. (Луқмон: 33)
Қиёмат кунида ҳар бир инсон ўз яқинларидан қочади. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ ، وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ، وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ، لِكُلِّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ
“У кунда киши қочади – ўз ака-укасидан ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор”. (Абаса: 34-37)
Қиёмат кунида ҳеч ким бошқасига ёрдам беролмайди, агар Қиёмат кунидан олдин унга фойда келтириб ёрдам бериб қолса, улгурибди. Ўз навбатида гуноҳкорлар фарзандларини қурбон қилиб жаҳаннам ўтидан қутулишни ҳоҳлашади:
يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ
“Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишини истайди”. (Маориж: 11)
У Кунда фақат пок қалби билан Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларгина муваффақиятга эришади:
يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ ، إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ
“У Кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, ўша манфаат топар”. (Шуаро: 88-89)
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ