Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
38— қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Инсоннинг дунё ҳаётига муносабати
Соғлом фикрли инсон дунё ҳаётининг асл моҳиятини тўғри баҳолай олади,
чунки у:
- ўткинчи, беқарор ва абадий эмас;
- лаззатланадиган ва мукофотлар оладиган жой эмас, балки ғам-ташвиш ва синов жойи;
- хотиржамлик ва фаровонлик жойи эмас, балки қийинчиликлар ва изтироблар жойи;
- жуда кўп қурбонлар, ортиқча зўр беришга арзимайдиган вақтинчалик ва алдамчи завқлар;
Ақлли инсоннинг бу ҳаётга муносабати йўловчи одамнинг йўлидаги бир шаҳарга кириб тўхташи каби муносабат бўлади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
اعْلَمُوا أَنَّمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا لَعِبٌ وَلَهْوٌ وَزِينَةٌ وَتَفَاخُرٌ بَيْنَكُمْ وَتَكَاثُرٌ فِي الْأَمْوَالِ وَالْأَوْلَادِ كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَاهُ مُصْفَرًّا ثُمَّ يَكُونُ حُطَامًا وَفِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ شَدِيدٌ وَمَغْفِرَةٌ مِّنَ اللَّهِ وَرِضْوَانٌ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ
“Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зебу зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, молу мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. Худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайди. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийди ва сарғайганини кўрасан. У сўнгра хас-пўшга айланиб кетади. Охиратда эса қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас”. (Ҳадид: 20)
Оқил инсон дунё ҳаётидан охиратни афзал билади, бунинг эвазига унга жаннат берилади. Ким бу дунёни афзал билса, унинг оқибати жаҳаннам ўтидир.
Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:
فَإِذَا جَاءتِ الطَّامَّةُ الْكُبْرَى ، يَوْمَ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ مَا سَعَى ، وَبُرِّزَتِ الْجَحِيمُ لِمَن يَرَى ، فَأَمَّا مَن طَغَى ، وَآثَرَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا ، فَإِنَّ الْجَحِيمَ هِيَ الْمَأْوَى ، وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى ، فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى
“Вақтики, катта ғолиб( қиёмат) келса. У куни инсон қилган ишларини эслайди. Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинади. Аммо кимки туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса. Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир. Ва аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир”. (Назият: 34-41)
بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا ، وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ وَأَبْقَى
“Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир”. (Аъло: 16-17)
Аксарият инсонларни бу дунё васвасага солиб йўлдан урибди, уларни онгдан, эшитиш ва кўришдан маҳрум қилиб, ақллари ва қалбларини асир қилибди. Аллоҳ Таоло инсонларга бу дунёнинг асл қийматини тушунтирган ва Охират дунёси яхшироқ эканини айтган Пайғамбарлари алайҳиссаломларни юборганига қарамай, инсонлар ҳақни кўрмайдилар ва эшитмайдилар.
Аллоҳ Ҳақ Табарока шундай марҳамат қилади:
يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالإِنسِ أَلَمْ يَأْتِكُمْ رُسُلٌ مِّنكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي وَيُنذِرُونَكُمْ لِقَاء يَوْمِكُمْ هَـذَا قَالُواْ شَهِدْنَا عَلَى أَنفُسِنَا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَشَهِدُواْ عَلَى أَنفُسِهِمْ أَنَّهُمْ كَانُواْ كَافِرِينَ
“Эй жин ва инс жамоалари, сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сизга айтиб бермадиларми, сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиз ҳақида огоҳлантирмадиларми?” дер. Улар: “Ўзимизга қарши гувоҳлик бердик”, дерлар. Уларни ҳаёти дунё ғурурга кетказди ва ўзларига қарши кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик бердилар”. (Анъом: 130)
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу дунё учун васвасага тушганлардан четланишни буюрди:
وَذَرِ الَّذِينَ اتَّخَذُواْ دِينَهُمْ لَعِبًا وَلَهْوًا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا
“Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт”. (Анъом: 70)
Аллоҳ Табарока ва Таоло бу дунё ҳаётидан кейин Қиёмат куни бўлишини, бу кунда дунё зийнатларини ёрдам бермаслигини, фақатгина тақвога асосланган солиҳ амалларгина қутқаришини тушунтириб шундай дейди:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ وَاخْشَوْا يَوْمًا لَّا يَجْزِي وَالِدٌ عَن وَلَدِهِ وَلَا مَوْلُودٌ هُوَ جَازٍ عَن وَالِدِهِ شَيْئًا إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُم بِاللَّهِ الْغَرُورُ
“Эй, одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўша ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин”. (Луқмон: 33)
Бу дунёга муҳаббат ҳар бир инсонга хосдир, чунки бу инсон фитратидаги бақо ғаризасининг бир кўринишидир. Шунинг учун инсон бу дунёдаги ҳаётини абадийга узайтириш истаги пайдо бўлади, гарчи буни мумкин эмаслигини тушуниб ҳис қилса ҳам. Шунга қарамай, унинг мавжудлиги бу дунё билан боғлиқ, агар у бепарво бўлса, у бу дунёнинг асл моҳиятини унутади ва абадий яшайман деб ўйлайди. Тўғри фикр шундаки, бу дунё орқали ўзининг кейинги ҳаётида фаровонликка эришиш учун интилади ва у бу дунёда ўзига берилган барча неъматларни барчасини Аллоҳнинг амрлари ва таъқиқларини бажариш учун ишлатади. Шунинг учун инсон ўзига тегишли бўлган нарсанигина олади ва биринчи навбатда ўзига нисбатан адолатсиз бўлмайди.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
“Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчилик излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”, дедилар”. (Қасос: 77)
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. шундай дедилар:
فَوَاللَّهِ مَا الْفَقْرَ أَخْشَى عَلَيْكُمْ وَلَكِنْ أَخْشَى عَلَيْكُمْ أَنْ تُبْسَطَ عَلَيْكُمُ الدُّنْيَا كَمَا بُسِطَتْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ فَتَنَافَسُوهَا كَمَا تَنَافَسُوهَا وَتُلْهِيَكُمْ كَمَا أَلْهَتْهُمْ
“Эй, инсонлар, Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман. Мен сизларга дунё етишидан, сизлардан олдинги умматлар курашганидек, сизлар ҳам дунё учун курашингиздан, алал-оқибат дунё уларни ҳалок этганидек сизларни ҳам ҳалок этишидан қўрқаман”,-дедилар. (Бухорий)
Юқорида келтирилганлардан хулоса шуки, бу дунё инсон ҳаётининг асосий ташвиши ва мақсади бўлишига лойиқ эмас.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ