Аёл кишини озодликка чиқариш, ўзаро тенглик, халқаро хотин-қизлар куни…,

بسم الله الرحمن الرحيم
Аёл кишини озодликка чиқариш, ўзаро тенглик, халқаро хотин-қизлар куни…,
Сарлавҳага қўйилган ушбу жумлалар Ғарб мамлакатларидан Ислом умматига келиб қолган, балки атайин киргизилган кўплаб шиорлардан биридир. Ушбу шиорлар мусулмонларни аёл кишига, оилага ва ижтимоий низомга бўлган қарашларида, кофирлар билан бир сафга қўшилишларига даъват қилади. Аммо биз мусулмонларнинг аёл кишига нисбатан дунёқарашимиз қандай бўлиши керак? Мана шу дунёқарашимиздан келиб чиқадиган ҳаётимизнинг тасаввури нимадан иборат? Мустамлакачи Ғарб бундай шиорлари билан сизу биз яшаётган мусулмон жамиятларни қаёққа етаклашни режалаштирмоқда? Ғарбнинг ушбу “тенглик”, “озодлик”, “муқаддас аёл” шиорларидан кўзланган аниқ мақсадлари нима? Агар Ғарб чиндан ҳам аёлларни юксаклик сари етакламоқчи бўлса, нега унда ғарб жамиятларидаги аёллар нафақат ўз ҳамжинслари билан яшашга, балки ҳатто ҳайвонлар билан яшашдек тубанликка тушиб қолмоқдалар?
Биз Ғарбнинг аёл кишига қараши ҳақида сўз юритишдан олдин, Исломнинг аёлларга қарашини қисқа баён этамиз. Биз эътиқод қилаётган муқаддас Ислом, Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан нозил қилинган дин бўлиб, ҳаётимиздаги барча соҳаларни ўз ичига олган. Яъни иқтисод, ижтимо низомлари, ички ва ташқи сиёсат каби ишларни мукаммал баён қилиб берган. Шулар қаторида аёлнинг оиладаги роли қандай бўлишидан тортиб, то аёлнинг жамиятда тутадиган ўрнигача муфассал баён қилиб берган.
Ислом аёл кишига аввало она, фарзандлар тарбиячиси, уй бекаси ҳамда ҳимоя қилиниши вожиб бўлган ор-номус деб қарайди. Росулуллоҳ С.А.В дан кимга кўпроқ яхшилик қилиш тўғрисида сўралганида “Онанга” дея жавоб бердилар ва бу сўров уч марта такрорланганида ҳам “Онанга” деган жавоб қайта қайта такрорланди. Бундан кўринадики Пайғамбар С.А.В мусулмонларга аввало оналарига яхшилик қилишни васият қилдилар ва унинг ҳаққини энг буюк ҳақ қилиб қўйдилар. Шунингдек, аёл кишига нисбатан, у онамиз, аёлимиз, қизимиз, опа-синглимиз бўладими, барчаларини таъминотини, шунингдек, уларнинг ҳимоясини биз эркаклар зимммасидаги асосий бурчлардан бири қилиб тайин қилдилар.
Қолаверса, Ислом таълимоти эркак ва аёл ўртасидаги эрлик ва хотинлик алоқасини фақат никоҳ билан бўлишлигига буюрди ва бундан бошқа никоҳсиз бўлган эр-хотинлик алоқаларини харом қилди. Ҳатто эркак ва аёл ўртасидаги ношаръий жамланиш орқали вужудга келадиган бузуқчиликларни олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, эркак ва аёлнинг хилватда ёлғиз қолишлари, хотинидан бошқасига шахват назари билан қарашни харом қилди. Бу ҳақда Аллоҳ Таъоло ўз каломида шундай дейди:
قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ
„(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта, Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!“. (24:30-31)
Ислом инсоннинг ғаризаларига тамомила мос келадиган соғлом турмуш тарзини, бахт-саодатни ва хотиржамликни вужудга келтириб берди. Ислом покиза аёлларни бадном қилишдан, яъни уларни зинокор деб туҳмат қилишдан қайтарди.
Аллоҳ Таоло дейди:
وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلاَ تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ
– „Покиза аёлларни (зинокор деб) бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар (ни) – уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир“. (24:4)
Аллоҳ Таоло яна дейди:
إِنَّ الَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ الْغَافِلاَتِ الْمُؤْمِنَاتِ لُعِنُوا فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
– „Албатта, (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар учун жуда катта азоб бордир“. (24:23)
Уммат йўлбошчиси бўлган Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлларнинг обрўсини, шаънини, иззатини оёқ-ости қилишни оғир гуноҳлардан бири сифатида зикр қилдилар:
«اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ, قَالُوا: وَمَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ الشِّرْكُ بِاللَّهِ, وَالسِّحْرُ, وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ, إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا, وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ, وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ, وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ»
«Етти катта гуноҳдан сақланинглар», дедилар. «Улар нималар, эй Расулуллоҳ?» – деб сўрашди. Дедилар: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр қилиш, Аллоҳ ҳаром қилган нафсни (тирик жонни) ўлдириш, судхўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, жанг куни орқага қараб қочиш ва бузуқ ниятлардан бехабар покиза мўмина аёлларни бадном қилиш» (муттафақун алайҳ).
Бу билан муқаддас динимиз покиза аёлларни бадном қилишдан қайтариш билан биргаликда, ёмон гапларни гапиришга ва одамларнинг номусларига доғ туширишга ўрганган тилларни тийиб қўяди. Токи Исломий жамоатда ёмон гаплар тарқалмасин ва ёлғондан тухмат қилиш ёйилмасин. Бу билан Исломий жамоат бутун ҳолда сақланиб қолинади.
Ислом аёлни ожиза деб қарар экан, унга заводларда эркаклар билан бир сафда оғир меҳнат билан шуғулланишни таклиф этмади, балки аёлга келажак авлодни давомчиси сифатида қараб, ҳомиладорлик ва эмизиклик ҳолатида рўза тутмасликка рухсат берди ҳамда фарзанд онага муҳтожлик даврида ота шу фарзандининг ўзини олиб, шаҳридан бошқа ёққа сафарга чиқишини ман қилди. Буларнинг ҳаммаси аёл ўзининг асосий ишини тўла-тўкис адо этиши ҳамда она ва уй бекаси бўлгани учундир. Шундагина, инсоний навнинг сақланиб қолиши бардавом бўлади. Шундагина, «демография» муаммоси деган муаммога ўрин қолмайди.
Аллоҳ Таоло аёлни, эркак унга суяниши ва ундан насл, зурриёт кўриши учун яратганлигини ўз каломида шундай баён қилади:
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً
– „Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди“. (16:72)
Бироқ аёлнинг асосий иши она ва уй бекаси дегани, аёл фақат ушбу ишга чекланган ва ундан бошқа ишларни бажаришдан қайтарилган, дегани эмас. Балки Ислом аёлни бир вақтнинг ўзида хос ҳаётда иш қилганидек, умумий ҳаётда ҳам фаолият кўрсатишига рухсат берди. Яъни даъватни ёйиш ва ўзига зарур бўладиган ҳаёт ишларида илм талаб қилишни вожиб қилди ҳамда унга савдо-сотиқ, деҳқончилик ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиш, аҳдлар тузиш, мулкнинг барча турларига эгалик қилиш, молларини ўстириш, ҳаётдаги ишларини бошқариш, шерик ва ижарачи бўлиш, одамларни, нарса ва кўчмас мулкни ижарага олиш ва муомалага алоқадор барча ишларни қилиш ҳуқуқини берди.
Юқорида келтирилган ҳукмлар билан танишган инсон, Исломий жамият қандай бўлишини тасаввур этиши ва муслима аёл қандай шарафга эга эканлигини идрок этиши мумкин бўлади. Шунингдек, аёл умумий ҳаётда шариат рухсат берган ишларни бажаришидан ҳеч қандай бузуқлик келиб чиқмаслигини ва ҳеч қандай зарарга олиб бормаслигини, балки у умумий ҳаёт учун ва жамият юксалиши учун зарур эканлигини идрок этиши мумкин бўлади.
«Исломда ижтимо низоми» китобида мусулмон эркак ва аёл хусусида шундай дейилади:
“Ҳар бир муслима ҳар қандай муслимнинг тенгидир ва ҳар бир муслим ҳар қандай муслиманинг тенгидир. Эркак ва аёл ўртасида мол-дунёда, ҳунарда, насл-насабда ёки бошқа жиҳатлардан фарқлар бўлишининг ҳеч қандай қиймати йўқ. Шунга кўра, кўча супурувчининг ўғли амирул-мўмининнинг қизига тенг ва сартарошнинг қизи эса амирнинг ўғлига тенг. Барча мусулмонлар бир-бирларига тенгдирлар.
Абу Суфён ал-Жамаҳий онасидан ривоят қилади:
«رأيت أخت عبد الرحمن بن عوف تحت بلال»
«Абдурраҳмон ибн Авфнинг синглиси Билолнинг хотини эканлигини кўрдим». (Доруқутний ривояти).
Яъни бу ерда айтилаётган Абдураҳмон ибн Авф ўша даврда энг бой араблардан бўлган, Билол эса қулликдан озод қилинган хабаш эди.
Шунингдек, Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло муслимга аҳли китобдан бўлган яҳудий ёки насроний аёлга уйланишга рухсат берган.
Аллоҳ Таоло дейди:
{الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ {الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ
– „Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай, маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари китоб берилган кимсалардан бўлган, ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир“. (5:5)
Демак, китоб берилган кимсалардан бўлган покиза аёллар мусулмонлар учун ҳалол эканлигини оят очиқ баён қиляпти. Мусулмон киши бу оятга амал қилган ҳолда китобий аёлга уйланиши жоиз. Зеро, китоб берилган кимсалардан бўлган покиза аёллар мусулмонлар учун ҳалол эканлиги зикр қилиб ўтилди. Яъни, уларга уйланишингиз сизлар учун ҳалолдир.”
Бас, Исломнинг аёлга қараши шундай экан, “демократия” ни ниқоб қилиб олган, аслида мустамлакачи ёвуз Ғарбнинг аёл кишига нисбатан қараши нимадан иборат? Бизнинг орамиздаги Ғарбнинг ўша даъватини кўтариб чиқаётган анави зулматда қолган жахолатпараст нодонлар ва Ғарб сақофатига чўлғанган кимсалар Ғарбнинг мана шу даъватдан кўзда тутган мақсадларини англаб етармиканлар?
Ғарб назарида аёл киши фақат лаззатланиладиган бир буюмдир. Чунки ғарбда аёлга энг аввало лаззатланиш манбаи сифатида қаралади. Қолаверса, Ғарб аёл кишидан кийим-кечаклар лойиҳасини тузишда, кўчада, бозорда ва сайргох-томошалардаги зебу-зийнатини ва атир-упаларини ишлаб чиқаришда аёллардан ташвиқот сифатида, яъни товарлар ва хизмат кўрсатишларнинг бозорини чаққон қилишда ҳам фойдаланади. Ҳатто аёл кишининг номуси, шон-шарафи, қадду қомати ҳам товарлар ва хизмат кўрсатишларнинг пул нархлари таркибига кирадиган бўлиб қолди. Қолаверса, унинг асл турмуш тарзига айланиб кетган, рози бўлиб оғиз очмай сукут қилинадиган шармандали ҳолатлари эса янада кўп ва жуда хилма-хилдир!
Ғарб татбиқ қилаётган аёллар кийим-кечак модалари, гўзаллик ва санъат маликаларини намойиш қилиш учун бутун куч-тоқатларини ишга солиши қандай натижаларга олиб келди?! Ғарбча бундай қараш барча мункар ишларни, фохишабозликни, турли ифлос, тузалмас касалликларни ва жиноятларни келиб чиқишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, аёлнинг ёшликдаги хусн-жамоли кетган чоғда эски, ташландиқ буюм сингари, биронта одамни жиркантириб безовта қилмаслиги учун бир бурчакка улоқтириладиган ва ўша ерда ит ва мушукларнинг ҳамроҳлигида ҳаёт кечирадиган буюмга айланиб улгурди!
Шу ўринда эътибор бериш лозим бўлган бир нуқта бор, яъни мусулмонлар орасидаги Ғарб сақофатини кўр-кўрона кўтариб чиқаётган, унга тақлид қилаётган тақлидчи кимсаларнинг ташвиқотларига эргашманг. Чунки улар ё Ғарб сақофати билан суғорилган ёки пуч ҳаёлларга берилган. Бундай Ғарб ҳаёти ҳар бир ақли расо, олийжаноб, покиза инсонга мутлоқ ярашмайди. Шундай экан, Ислом Умматига қандай ярашсин. Мусулмонлар ўртасида бундай Ғарб даъватларини, шиорларини ёйишдан кўзда тутилган асосий мақсадлари, куфр оламининг Исломга ва унинг аҳлига қарши қаратилган жинояткорона, сақофий урушининг бир қисмидир.
Шунингдек, бугунги кунда юртларимизда асосий ташвиқотга айланган яна бир масала, уйланиш ёшини кечиктиришга даъват қилиш ва эрта турмуш қуришдан иллат деб қараш, фақат зинони кўпайтириш учундир. Бугунги кунда кинофилмлар, концерт дастурлари эркак ва хотинлардаги жинсий истакларни қўзғашга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу ташвиқотлар натижаси ўлароқ, жинсий ғаризалар эрта қўзғалиши табиий ҳол. Мустамлакачиларнинг бузуқ ниятларидан бехабар маддоҳлар, эрта уйланишдан туғилган бола заиф бўлади, деган баҳона билан эрта турмуш қуришни ман қилмоқдалар. Натижа эса, ўзларингиз гувоҳ бўлаётгандек, хотин-қизларни зўрлаш, никоҳдан олдин хомиладор бўлиш, аборт қилдириш, эрсиз кичик ёшли қизларнинг фарзанд туғиб ташлаб кетишлари, ҳатто халқ орасида шарманда бўлишидан қўрқиб, ўз чақалоғини қатл этишгача бормоқда.
Ғарб томонидан мусулмонлар орасига тарқатилаётган нарсалар жуда хатарли бўлиб, унинг асосида фохишабозлик ва разолатни мусулмонлар ичида кенг ёйиш ётади. Бу санаб ўтилган ифлосликлар уларнинг тиллари ва амалларида очиқ намоён бўлаётганлари холос, қалбларида яшириб ётган ёвузликлари бунданда баттарроқдир!
Буюк қудрат ва илм Эгаси бўлган Аллоҳ Таоло уларнинг адоватга тўла қалбларини шундай сифатлайди:
قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ
– „Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир". (3:118)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
11.03.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб