Аёлларга баландпарвоз баёнотлар эмас, адолатли бошқарув керак

Аёлларга баландпарвоз баёнотлар эмас, адолатли бошқарув керак
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Хабар: «Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак», «19 миллиондан зиёд аёлларимиз — бу улкан куч ва айни пайтда катта масъулият демакдир. Айнан шу сабабли бандликни таъминлаш, пухта ишлаб чиқилган тизимли ёндашувни талаб этади», дейди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
Изоҳ: Аёлларнинг оғир аҳволга тушиши кўпинча тасодиф эмас. Бу иқтисодий қийинчилик, ишсизлик, меҳнат муҳожирлиги, коррупция ва оила институтининг заифлашиши каби чуқур муаммоларнинг оқибатидир. Агар сабаблар сақланиб қолса, оқибатларга қарши курашишни ўзи етарли бўлмайди.
Агар давлат чиндан ҳам аёлларнинг дардига бефарқ бўлмаса, нега кўплаб оилалар иқтисодий қийинчиликлар сабаб парчаланмоқда? Нега оилаларни емирувчи иллатларнинг асосий сабаблари бартараф этилмаяпти?
Аёлларга ёрдам бериш, албатта, зарур. Лекин бу ёрдам муаммонинг илдизини бартараф этмаса, у вақтинчалик чора бўлиб қолаверади. Муаммонинг асл илдизи Ғарб мафкурасини бизнинг мусулмон халқи яшаётган ўзбек жамиятига мажбурий тиқиштирилаётганидадир.
Аввалига золим Каримов қарийб ўттиз йил халқни эзди ва уларни эркагу аёлларини юртма-юрт сарсон қилди. Ўзбек халқини Россияга арзимас маошларга ишлагани боришларига мажбур қилди.
Эндиликда эса, амалдаги ҳукумат ўзбек халқига Ғарбнинг ёт куфр қадриятларини, демократия балосини, гендер тенглик ва эркинликни таъминлаш, дея аталмиш заҳриқотил тушунчаларини оилаларга сингдириб, уларни парчалаётган айнан ҳукуматни ўзи эмасми?!
Шу ўринда сиз оғиз кўпиртириб гапирадиган демократия ва капитализм мафкурасига асосланган давлатларда аёлларга нисбатан зўравонликларни қисқача рақамларда келтириб ўтаман:
Демократик давлатлар дея Европа, Шимолий Америка ва бошқа «ривожланган» давлатлар назарда тутилса, “энг ишончли” маълумотлар БМТ, OECD ва Европа статистика идораларидан келади.
◾2023 йилда бутун дунёда 85 000 нафар аёл ва қиз қасддан ўлдирилган. Улардан 51 100 нафари турмуш ўртоғи ёки оила аъзоси томонидан ўлдирилган.
◾OECDнинг 27 давлатида ўртача 23% аёл ҳаёти давомида турмуш ўртоғи ёки яқин шериги томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраганини билдирган. АҚШда бу кўрсаткич 36% деб баҳоланган.
◾Европа Иттифоқининг 2024 йилда эълон қилинган йирик тадқиқотига кўра, ЕИдаги ҳар учинчи аёл (31-33%) вояга етганидан кейин жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраган. Тахминан 50 миллион аёл зўравонлик қурбони бўлган.
◾Швеция: ЕИ тадқиқотига кўра, Швецияда сўровда қатнашган аёлларнинг 52%и ҳаёти давомида гендер асосидаги зўравонликка учраганини билдирган. 41% аёл жинсий зўравонликка дуч келганини айтган. Бу Европа бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Рақамлар шуни кўрсатадики, ўзини «аёл ҳуқуқлари» бўйича намуна сифатида кўрсатадиган жамиятларда ҳам бу муаммо керагидан ортиқчадир. Давлат аёлларга меҳр кўрсатишни истаса, аввало оила боши – эр кишиларнинг муносиб меҳнат қилиб, ҳалол ризқ топиши мумкин бўлган иқтисодий муҳитни яратсин. Иш ўринлари аёлларга эмас, балки аввало ва асосан эркаклар учун яратилиши лозим. Уларни чет элга экспорт қилиш жамиятда ижтимоий муаммоларни оширса оширадики, асло камайтирмайди. Аёлларни оммавий меҳнат бозорига жалб қилиш ёки гендер тенглиги шиорларининг ўзи оилани мустаҳкамламайди. Ислом эса оилавий масъулиятни аввало эркак зиммасига юклайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ
«Эркаклар аёллар устидан қаввом(ғамхўр бошқарувчи)дирлар. Бу Аллоҳнинг бирларини бошқаларидан баъзи жиҳатларда устун қилгани ва эркаклар ўз молларидан нафақа сарфлаганлари сабаблидир…» (Нисо:34)
Яна бир оятда эса, эркакка ўз аёли билан яхши муносабатда бўлишни буюриб, оламлар Роббиси дейди:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
“Улар билан яхшилик ила муомала қилинглар”. (Нисо:19)
Ислом аёлнинг нафақаси ва ҳимоясини эрнинг устига юклади. Исломда аёл мўътабардир, у ризқ топаман, деб ишлашга мажбур эмас! Аёлларни ҳимоя қилиш янги лавозимлар ёки навбатдаги баёнотлар билан эмас, балки адолатли бошқарув, кучли иқтисодиёт ва оилани асрайдиган қадриятлар билан амалга ошади. У адолат ва барқарорлик эса, фақат Ислом тузумида бор холос. Акс ҳолда чиройли сўзлар ҳаёт ҳақиқати олдида ўз қийматини йўқотади.
Ислом муаммонинг оқибати билан эмас, унинг сабаби билан курашишга буюради. Агар жамиятда минглаб аёллар қашшоқлик, ишсизлик, муҳожирлик, ажримлар ва зўравонлик гирдобига тушаётган бўлса, бу алоҳида шахсларнинг эмас, балки бошқарув тизимининг масъулиятидир.
Исломнинг мезони аниқ: халқнинг эҳтиёжи, шаъни ва ҳуқуқи адолатли бошқарув билан муҳофаза қилинмаса, ижтимоий ташаббуслар қанча кўп бўлмасин, муаммолар яна такрорланаверади. Аёлларнинг қадри ҳам, оиланинг мустаҳкамлиги ҳам, жамиятнинг тинчлиги ҳам адолатли тузумга боғлиқ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى
«Албатта, Аллоҳ адолатга, яхшилик қилишга ва қариндошларга ҳаққини беришга буюради…». (Наҳл:90)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом бу Халил
15.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ