| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши ортидаги геосиёсий манзара

Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши ортидаги геосиёсий манзара

By htadmin
31.10.2025
0
Share:

Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши ортидаги геосиёсий манзара

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рейтер агентлигининг 18 сентябрдаги хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) таркибига қўшилиши бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда давлат бюджети ҳисобидан аъзолик ҳақини $168,411 миллион миқдорида тўлаш назарда тутилган.

Ўзбекистон банкнинг еттинчи иштирокчисига, капиталдаги 10% улуши бўйича учинчи йирик акционерга айланди. Мамлакат ЕОТБ устав капиталида ҳар бири номинал қиймати $1.000 бўлган 777.777 акцияга эга бўлди. Ушбу акциялардан 168.411 таси мажбурий, 609.366 таси талаб бўйича тўланади. Қарорга мувофиқ, акциялар тўлови давлат бюджети ҳисобидан жорий йилдан бошланади.

2006 йилда Россия бошчилигида ташкил этилган, штаб-квартираси Олма-отада жойлашган ва устав капитали $7 миллиардни ташкил этган ЕОТБ интеграцияни қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг минтақавий ва глобал лойиҳаларини молиялаштириш билан шуғулланади. Унга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.

Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши Россия таъсирини кучайиши сифатида баҳоланиши мумкин. Чунки ЕОТБ Россия раҳбарлигидаги тузилма бўлиб, унинг устав капиталида Москванинг улуши асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, бу банк Москва геосиёсий манфаатларининг молиявий воситаси сифатида қабул қилинмоқда. Бироқ Россия улушини қисқартириш режалари ва Ғарб молиявий институтлари билан яқин ҳамкорлик, ЕОТБнинг табиати ва мақомини сезиларли даражада ўзгартириб қўйгандек.

2013 йилдаёқ ЕОТБ Жаҳон банки билан қўшма ишчи механизмлар яратди. Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистонда амалга оширилган грант лойиҳаларида Жаҳон банкининг мезонлари, қоидалари ва тартиблари асос сифатида қабул қилинди.

Бироқ 2022 йилга келиб, Украина уруши сабаб Россияга нисбатан санкциялар кучайган бир пайтда, Bloomberg манбалари Россия ЕОТБдаги назорат пакетидан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди. Россиянинг банкдаги улуши расман 65,9% дан 44,7% гача тушди. Бир қарашда, Москва назоратдан воз кечгандек туюлади. Лекин аслида бу – санкция хавфини четлаб ўтиш учун амалга оширилган манёвр, деб баҳоланса тўғри бўлади.

Қирғизистон ва Тожикистонга Россия акцияларини “тўловсиз асосда” вақтинча бериши бунга яққол мисол. Ҳақиқий тўлов эса 2027 йилгача кутилмоқда. Демак, улушлар номига бошқа иштирокчи давлатларга ўтган, лекин таъсир маркази ҳали ҳам Москванинг қўлида қолмоқда. Шу тариқа, Кремл расмий рақамларда назоратдан воз кечгандай кўриниб, амалда банкдаги асосий сиёсий-иқтисодий таъсирини сақлаб қолмоқда. Агар вазият тўғри келса, “қўл остидан берилган” улушлар қайтарилиши мумкин.

2024 йилда эса, ЕОТБ делегацияси Тбилисида бўлиб ўтган Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг йиллик йиғилишида ОТБга Марказий Осиёда биргаликда лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди. “Фақат тизимли ҳамкорлик орқали минтақавий тараққиёт банклари ўз салоҳиятини тўлиқ очиши мумкин”, – деди ЕОТБ катта бошқарувчи директори.

2025 йил май ойида бўлиб ўтган 19-Глобал Исломий молия форумида асосий воқеа Ислом тараққиёт банки (ИТБ) институти, ЕОТБ ва Лондон фонд биржаси ҳамкорлигида тайёрланган “Марказий Осиёда исломий молиянинг келажаги” номли йирик ҳисобот тақдимоти бўлди.

Унда ЕОТБ Бошқарув раиси Николай Подгузов нутқ сўзлади: “ЕОТБнинг стратегик устувор йўналишларидан бири – Банкнинг Марказий Осиёда исломий молия платформасига айланишга интилишидир. Марказий Осиёда исломий молиянинг ривожланиши молиявий хизматларга етишувни кенгайтиради ва маҳаллий корхоналарни глобал исломий бозорга улайди, бу эса минтақанинг иқтисодий ўсишига хизмат қилади. ИТБ гуруҳи кўмагида ЕОТБ шариат принципларига мос лойиҳаларни молиялаштириш учун “исломий ойна” яратиш ишларига киришди. Инвестицияларнинг устувор йўналишлари энергетика, транспорт, ижтимоий инфратузилма, озиқ-овқат хавфсизлиги ва саноат бўлади”, – дея таъкидлади Николай Подгузов.

Минтақада исломий молия саноати ўсишида етакчилар Қозоғистон ва Ўзбекистон бўлиши кутилмоқда.

Бу ҳолат, ЕОТБ ўзини “изоляция қилинган” ташкилот сифатида эмас, балки минтақавий ва глобал молиявий ҳамкорликнинг бир қисми сифатида кўрсатиш уринишидир. Бу эса, Ғарбнинг глобал молиявий тизими билан уйғунлашиш стратегиясини янада очиқ кўрсатади.

Шу манзара ортидан Ўзбекистоннинг ЕОТБга қўшилиши ҳам изоҳланади. Бир томондан, Ўзбекистон ҳозирча Россия раҳбарлигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилишдан ўзини тиймоқда ва бу билан бир вақтда Ғарбнинг асосий молиявий тузилмаси Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш йўналишида дадил қадам ташламоқда. Бу эса, табиийки, Россияни Ўзбекистон устидан миграция каби турли босим ричагларини қўллашга ундайди. Шунинг учун Тошкент унинг лойиҳаларидан мутлақ четда қололмайди. Иккинчи томондан, Америка Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га қўшилиш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлар экан, ЕОТБни эса, ўз қўлидаги молиявий инструментлари билан ҳамкорлик қилишга тортмоқда. Бу билан АҚШ ЕОТБ молия оқимларини кузатиб туриш ва маълум маънода назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Демак, Тошкентнинг ЕОТБга қўшилишини Америка учун мақбул кўриладиган қадам сифатида талқин этиш мумкин.

Бироқ муаммо шундаки, ўзбек ҳукумати ЕОТБ акцияларини давлат бюджети ҳисобига сотиб олмоқда. Мамлакатнинг ташқи қарзи 70 миллиард долларни қаршилаган, бюджет тақчиллиги кучайган бир пайтда, 168 миллион долларлик акция хариди – бугунги иқтисодий зўриқишни яна халқ зиммасига юклашдан бошқа нарса эмас. Геосиёсий кучларнинг манфаатлари таъминланар экан, қарз юки оддий аҳоли бўйнига юкланаверади.

Зеро, Умматнинг ҳақиқий фаровонликка етиши ва турмуш тарзида мустамлакачилар тузоқлари ҳамда уларнинг лойиҳаларига қарамликдан қутулишининг ягона йўли – Исломий иқтисод тузумини амалда жорий қиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо этишдир.

 

Иззатуллоҳ

31.10.2025й

TagsЕвроосиё тараққиёт банкиЕОТБ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифаликнинг қулаши ва умматнинг фожиасига милодий ҳисоб билан 102 йил тўлди

  • МАҚОЛАЛАР

    Қўрқитдингиз, мен эса қўрқдим ука!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иккинчи август ва бирликнинг тўғри асоси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/