Ғазо қамали очилмас экан, Туркиянинг яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштириши кутилмайди

Роя газетаси:
Ғазо қамали очилмас экан, Туркиянинг яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштириши кутилмайди
Ўтган душанба куни Туркия президенти воизи Иброҳим Калин Туркиянинг «Исроил» билан алоқаларни нормаллаштиришга нисбатан позициясини қайта таъкидлади. Унга кўра, 2010 йил 31 май куни «исроиллик» аскарларнинг халқаро сувларда «Мовий Мармара» кемасига қилган ҳужумлари ортидан Туркия қўйган шартларни «Исроил» қабул қилмасидан туриб бу алоқалар ҳаргиз қайта тикланмайди. Калин Анқарадаги президентлик саройида берган матбуот конференциясида «Қачон «Исроил» учта шартимизни бажармас экан, у билан алоқаларни асло нормаллаштирмаймиз. У илгари биринчи шартимизни бажариб, узр сўраган», деди. Кейин, у «Товон тўлаш билан боғлиқ иккинчи шартимизга нисбатан эса, муайян қадамлар ташланди, бироқ ҳалигача имзо чекиш босқичига етганимизча йўқ, чунки музокаралар давом этмоқда», дея сўзини давом эттирди.
У «учинчи шартимиз ҳам бор, бу Ғазодан қамални олиб ташлаш, яъни Ғазога борувчи инсонпарварлик ёрдамларининг киришига рухсат бериш шартидир», деди. Кейин «Туркия икки давлат лойиҳаси йўлида ўз зиммасидаги вазифаларни адо этишда давом этади. Бизнинг бу масаладаги позициямиз асло ўзгармайди», дея сўзига қўшимча қилди («Онадўли» ахборот агентлиги).
Роя газетаси шарҳи:
Туркия ҳукмдорлари ўз позицияларини Фаластин аҳли ва уларнинг масаласига ғамхўрлик қилишдан иборат, дея тасвирлаш билан мусулмонларни алдашда давом этмоқдалар.
Бироқ бу масала асосан, яҳудийларнинг муборак Фаластин заминини босиб олишгани билан боғлиқ бўлиб, уни озод этиш шаръан фарздир. Бу ҳукмдорлар бўлса, айни масалани Ғазо қамалини олиб ташлаш масаласига чеклашмоқда. Бундан ташқари, бу ҳукмдорлар «Исроил»нинг ҳамон Ғазога қарши вайрон қилувчи урушларни қилаётганига қарамай, у билан алоқаларни нормаллаштиришмоқчи, бу ҳам етмагандек, икки давлат барпо этишга чақиришмоқда. Ваҳоланки, икки давлат барпо этиш Америка мафкураси бўлиб, бу «Исроил» эвазига Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечишни англатади. Ҳукмдорларнинг алоқаларни нормаллаштириш, деган гаплари эса «Исроил» билан алоқаларни қайта тиклашни англатмайди. Чунки улар бу алоқаларни ҳеч қачон узишган эмас, ҳозир ҳам давом эттиришмоқда. Туркия ҳукмдорлари нормаллаштириш деган гаплари билан айни алоқаларнинг бундан ҳам яхшироқ даражага кўтаришни қасд қилишган. Шу пайтгача «Исроил» кучларининг мазкур ҳужумлари бу ҳукмдорларни Туркия ва унинг ташқарисидаги мусулмонлар олдида қийин аҳволга солиб келаётган эди. Шундай бўлгач, бу ҳукмдорлардан яна қандай куч-қудрат кутиш мумкин?!!
Роя газетасининг 2015 йил 30 декабр чоршанба кунги 58-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб