Ғазо университетида «Ал-Ваъй» гуруҳи Қуддусга ёрдам бериш намойишини ўтказди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ғазо университетида «Ал-Ваъй» гуруҳи Қуддусга ёрдам бериш намойишини ўтказди
2017 йил 13 декабр чоршанба куни Ҳизб ут-Таҳрир талабалари доирасидаги «Ал-Ваъй» гуруҳи Ғазо шаҳри университетида Трампнинг Қуддусни яҳудийлар давлати, дея эътироф этиш қарорига қарши норозилик намойишини ўтказди.
Намойишда «Ал-Ваъй» гуруҳи Фаластиннинг тўлалигича озод этилишини талаб қилди ҳамда «Эй исломий армиялар, Қуддус сизга нола қиляпти, қулоқ соладиган ким бор?!», «Ҳайфо, Акка, Яффа… шаҳарлар ҳам қизил чизиқ, улар ҳам Қуддус каби босиб олинган, уларни ҳам озод этиш вожибдир» каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқди.
Ғазодаги Ислом университетининг «Ал-Ваъй» гуруҳи талабалари ўтказган қатор тадбирда университет ичкарисида юқоридаги каби шиорлар ёзилган лавҳалар ўрнатиб, талабалар билан бир нечта мулоқот ва мунозара йиғинлари ўтказишди. Йиғинлар орқали улар қуйидагиларни таъкидладилар: Фаластин масаласи мусулмонларнинг муҳим масаласи сифатида, исломий армиялардан бутун Фаластинни озод этиш учун дарҳол ҳаракатга келишни тақозо этмоқда, Қуддус билан Фаластининг қолган босиб олинган шаҳарлари ўртасини ажратмаслик зарур. Саммитлар ўтказиш ва Хавфсизлик Кенгаши билан БМТга таяниш мусулмонларга фақат зиёну муваффақиятсизлик келтиради. Чунки улар мустамлакачи муассасалар бўлиб, яҳудийларни Фаластинга олиб келган, мустаҳкам жойлаштирган, кучайтирган ҳам мана шулардир. Шу боис улардан мутлақо яхшилик келмайди.
Роя газетасининг 2017 йил 27 декабр чоршанба кунги 162-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!