Бахилнинг маъноси тўрғисидаги саволга жавоб

Бахилнинг маъноси тўрғисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Азам исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалам алайкум. Бир савол чиқиб қолди. Биттаси бир нарсани ҳукмини сўраб бер деди. Унинг айтишича, бир одам печенье ишлаб чиқарар экан. Унинг бир таниши бу хунарини кўриб, “менга ҳам ўргат”, дебди. Печенье қиладиган ана шу одам ўргатгиси келмабди. Ўргатишни сўраган одам “Агар ўргатмасанг, бу ишинг шариатда бахилликка киради. Гуноҳкор бўласан” дебди. Ана шу печенье қилувчи одам шу ҳолатни шаръий йўл билан аниқлаштириб беришни сўраяпти.
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи.
Бахилликнинг луғавий маъноси – ўзида бор бўлган (моддий ёки маънавий) нарсани бошқага бермаслик. Шариатда эса, Аллоҳ буюрган, адо қилиш вожиб бўлган садақа ва нафақаларни бермаслик бахиллик дейилади. Ўз қарамоғидаги аҳли оиласини нафақасини ўзида ушбу нафақага яраша мол-маблағ бўла туриб таъминламаслик бахиллик бўлади, чунки бу нафақа вожибдир. Бунинг далили қуйидагича.
Бахиллик Ислом шариатида танқид қилинган, мусулмон одам ундан йироқ бўлиши керак бўлган ёмон сифатлардан бири деб ҳисобланади. Аллоҳ Таъоло бу сифатни қаттиқ танқид қилиб, ёмон сифат эканини баён қилган,
وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ * الَّذِينَ يَبْخَلُونَ وَيَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبُخْلِ ۗ وَمَنْ يَتَوَلَّ فَإِنَّ اللَّهَ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ
“Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас. Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахил бўлишга буюрадиган-чақирадиган кимсалардир. Ким (бахиллик қилиб инфоқ-эҳсон қилишдан) юз ўгириб кетса, у ҳолда албатта Аллоҳнинг Ўзи (барча оламдан) беҳожат ва ҳамду санога лойиқ зотдир”. (Ҳадид. 23-24)
Ушбу оятдан билиндики, бахиллик ёмон сифат ва бу сифат билан сифатланган инсонни Аллоҳ суймайди.
Аллоҳ адо қилишни (яъни беришни) вожиб қилган вожиб садақотлар ва нафақалардан ортган молдан инфоқ-эҳсон қилиш ҳар қандай инсоннинг ўзини ихтиёрий иши бўлиб, уни хоҳласа қилади, хоҳламаса қилмайди. Шариат бандага кўп эҳсонлар, нафл садақалар қилишга тарғиб қилсада, бу ишларни банданинг ўз ихтиёрига ташлаган, яъни вожиб қилинган садақот ва нафақалардан қолган молни эҳсон-инфоқ қилиш ихтиёрий амал. Буни қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди, қилган одам эса, бу тўғрида кўп тарғиб қилувчи оят ва ҳадислар бор бўлгани сабабли, албатта савоб олади.
Энди юқоридаги оятга қарайдиган бўлсак, модомики, бахилликни оятга кўра ёмон иш деб туриб, инсон ўзида бўлган молни (маънавий ёки моддий) Аллоҳ буюрганини бериб қўйганидан кейингиси, яъни нафл садақалар эхсонлар, булар ихтиёрий нафл, қилса савоб қилмаса хеч нарса эмас ишлар эканини эътироф эта туриб, Аллоҳ банданинг ўз ихтиёрига қолдирган, мандуб амални қилмаганни қанқасига ёмон иш қилди, дейиш мумкин?! Шулардан билиндики, бахил деганда Аллоҳ буюрган вожиб садақа ва нафақаларни адо қилмаган одамга нисбатан айтилади.
Бунга ушбу ҳадис ҳам далил бўлади,
عن عائشة أن هند بنت عتبة قالت يا رسول الله إن أبا سفيان رجل شحيح وليس يعطيني ما يكفيني وولدي إلا ما أخذت منه وهو لا يعلم فقال خذي ما يكفيك وولدك بالمعروف
Оиша розияллоҳ анҳодан: Ҳинд бинти Утба Росулуллоҳ солаллоҳ алайҳи ва салламга шундай деди: “Ё Росулаллоҳ, эрим Абу Суфён жуда бахил одам. У менга ва боламга етарли нафақаларни бермайди. Мен унга (яъни Абу Суфёнга) билдирмасдан молидан оламан”. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ўзингга ва болангга етарлисини олавергин”. Бухорий ривояти.
Ушбу ҳадисдан билиндики, банданинг устида адо қилиши вожиб бўлган нафақасини бермаслиги бахиллик ҳисобланади.
Энди саволдаги ҳолатга қайтадиган бўлсак, ўша печенье пиширувчи одамнинг пишириқ тайёрлаш билими унинг маънавий бойлиги, ўзининг мулки, уни шариат белгилаган чегарадан чиқмаган ҳолида хоҳлаганича тасарруф қилади, хоҳласа уни кимгадир ҳақ эвазига, ёки ҳақсиз бепулга ўрагатади, хоҳласа умуман ҳеч кимга ўргатмай ушбу билимидан ўзигина фойдаланади. Ва бу одамнинг ушбу билмини бошқага ўргатмаслиги бахиллика кирмайди. Бу шахснинг ушбу билимини бошқага ўргатишга мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
26.08.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ