Бир томонда Наҳза сув омбори, иккинчи томонда Ғарбий чегара хавф солмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бир томонда Наҳза сув омбори, иккинчи томонда Ғарбий чегара хавф солмоқда
Балонинг асл сабабчиси Миср режимидир
Устоз Ҳомид Абдулазиз
Эфиопия қуйи оқимдаги давлатлар билан маслаҳатлашмаган ҳолда Наҳза сув омборини тўлдира бошлагани ҳақида турли хил қарама-қарши хабарлар тарқалди. Ҳолбуки, бир неча кун олдин Германияда чиқадиган «Бильд» газетаси немис разведкаси ҳисоботидан иқтибос келтириб, канцлер Ангела Меркелнинг ички бошқарув доирасида Миср жосуси борлиги, у Германияда яшаётган мисрлик мухолафатчилар тўғрисида маълумот тўплаш билан шуғулланиб келгани тўғрисида хабар қилди. Аммо бунинг муқобилида, Миср режими қўлида Эфиопиянинг Наҳза тўғонини тўлдиришни бошлагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Миср Ташқи ишлар воизи Эфиопия ҳукуматидан Наҳза сув омбори тўлдирилаётгани тўғрисида шошилинч расмий изоҳ талаб қилди. Маълумки, сув омборининг Нил дарёси сатҳига таъсир қилиши эътиборидан, энг кўп зарар кўрувчи давлат Миср ҳисобланади. Чунки Мисрнинг сувга бўлган эҳтиёжининг 95 %дан кўпроғи шу дарёга боғлиқ. Миср 1929 ва 1959 йилларда тузилган шартномаларга биноан тарихий ҳуқуқларга таянади. Зеро, бу шартномалар Мисрга Нил сувининг 87 %ни беради, бу йилига 55 миллиард кубометрдир. Ушбу икки келишувга кўра, юқори оқимдаги давлатлардаги суғориш лойиҳаларини маъқуллаш ҳуқуқи Мисрга берилган.
Ушбу ўзаро келишмовчиликлар сув омборидаги тўғонни ишлатиш қоидалари ва дренажни қандай ишлатиш ҳамда қурғоқчилик йилларини қандай ҳал этиш билан боғлиқ. Аддис-Абеба ҳам ўзига қанча сув оқизилиши кераклигини очиқламаяпти. Миср эса, ҳар йили ўзига камида 40 миллиард кубометр сув оқизишни талаб қилмоқда. Аммо низо асосан тўғон кўлини қанча вақт ичида сувга тўлдириш устида кескинлашиб бормоқда. Эфиопия тўрт йил билан етти йил ичида тўлдирмоқчи эканини айтса, Миср бу жуда оз муддатлигини, чунки бу вақт ичида ўзига сув оқими кесилиб қолишини таъкидламоқда.
Аслида, ҳаммасига балогардон 2015 йил 23 март куни уч давлат (Миср, Судан ва Эфиопия) томонидан имзоланган «Асосий ҳужжат» ҳисобланади ва бунга Сисий режими сабабчи. Чунки уни имзолаш билан Миср Эфиопиянинг сув омбори қуриш ҳуқуқини тан олди. Бугун эса, Миср режимига алам қиляпти, чунки у ўзи пиширган аччиқ шавлани ўзи ейишига тўғри келяпти! Кўриниб турибдики, Мисрнинг хавфга дуч келаётганига ҳам, чанқоқлик ва қурғоқчилик босқичига кираётганига ҳам аслида сув омбори сабабчи эмас, балки Миср режимининг ўзидир. Чунки у бу борада ёмон ишлади… Биз уни хиёнат қилди, душманлар билан тил бириктирди ва Миср сувидаги ҳақ-ҳуқуқидан воз кечди, демадик ҳали! Чунки у шунчаки музокара қилиш билан кифояланди ва била туриб, Эфиопиянинг қасддан етти йилдан зиёд вақтни чўзиб, ниҳоят, сув омборини реал воқеликка айлантиришига йўл қўйиб берди.
Бошқа тарафдан, Ливияда Америка буюртмасига биноан Миср томонидан қўллаб-қувватланаётган Ҳафтар кучларининг чекиниши ортидан, Миср аҳлида у ерда бўлаётган ҳодисалардан хавфсираш ва нафратни пайдо қилиш борасида иш олиб борилди. Мана, режим жарчилари унинг Наҳза сув омбори масаласини мутлақо идора қилолмаётганидан атайин кўз юммоқда. Ваҳоланки, Эфиопия режимининг Миср режимини менсимаётганлиги шундоқ кўриниб турибди. Шунингдек, одамлар диққатини Ғарбий чегара масаласидан узоқ тутилмоқда, гўё уруш ноғоралари қаттиқ гумбурлаётганидек, Миср армияси ҳарбий машқлар ўтказаётганини эълон қилди. Масалан, Сисий Сирт-Жуфра линиясини қизил чизиқ, деб эълон қилди, бироқ Наҳза сув омбори масаласини қизил чизиқ, деб эълон қилгани йўқ! Хўш, Сисий Ливия ҳодисаларини Мисрга тааллуқли ва унинг «миллий» хавфсизлигига таъсир қилади, деб ҳисоблаб, у томон ҳаракат қиладиган одамми ёки бу кимса Американинг Ливиядаги сиёсатларини бир ижрочиси, холосми?!
Аслида, ушбу Кинона аҳли учун асосий хавф мана шу ҳарбийлашган режимдир. Одамлар ундан қашшоқлик, хорлик ва хўрликдан бошқа нарса кўрмадилар. Дарҳақиқат, Мисрнинг ташқи қарзи 2020 йил июн охирида 124 миллиард доллардан ошиб кетди ва бунинг оғир юки ҳозирги авлод зиммасига ҳам, келаси авлод зиммасига ҳам тушмоқда. Сисий ва унинг ҳукмрон элитаси эса, коррупцияси, очкўзлиги ва Мисрдаги йирик бойликларини ўғирлаши билан киссалари ва қоринларини тўлдириб ётишибди, яна булар «биз жуда камбағалмиз», дейишни ҳам билишади! Инфляция суръатининг тезлашиши жорий йил май ойида 5 %дан ошганди, кейинги июн ойида 6 %га етди. Маошлар эса, инфляция ва нарх-навонинг ошишига қараб оширилмаяпти. Мисрда камбағаллар нисбати ҳам ортиб кетди… 5 миллион янги камбағаллар уч йил ичида қашшоқлик даражасига етди ва бу илгари кузатилмаган сондир. Тўғри, Сисий айтгандек биз жуда камбағал бўлишимиз мумкин. Бироқ бу бечора халққа тааллуқлидир, ҳолбуки, режимнинг қўйнига кириб олиб, юрт бойликларига дахл қилаётган ҳарбий зобитлар ва тадбиркорлар жуда-жуда бой ҳисобланади.
Сўнгги йилларда давлат муассасаларининг режим айтаётган «миллий хавфсизлик» билан боғлиқ ҳар қандай муаммони бартараф этиш имконияти пастлади. Бунга сабаб, ҳарбий муассаса юрт чегараларини мудофаа қилиш каби ўз вазифалари доирасидан чиқиб кетди. Бу ҳарбий муассасалар сиёсат, савдо, пудрат, озиқ-овқат саноати ва ҳоказоларга кириб-аралашиб қолган. Бу эса, давлатни ўзининг ҳаётий манфаатларини деярли ҳимоя қилолмайдиган, миллий хавфсизлигига таҳдидларни кўпайтирадиган ҳамда фақат расмий ҳокимиятни ҳимоя қилиб, ютуққа эришиш эвазига ён беришга мажбур бўлган давлатга айлантириб қўйди. Мисол учун, Миср ҳукумати Тиран ва Санафир оролларидан воз кечди ҳамда Ўрта Ер денгизининг шарқида яҳудий вужуди, Кипр ва Греция учун ўзининг денгизга оид ҳуқуқларидан воз кечди. Бу ишлар ҳеч қандай ютуқ эвазига бўлмади, балки фақат Сисий ҳокимиятини ва унинг ҳарбий муассасасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ шахсий ютуқ учун бўлди. Мана, бугунги кунда биз режимнинг қатор хавф-хатарларни ҳал этишдан ожиз қолаётганига гувоҳ бўляпмиз. Масалан, Эфиопиянинг сув омборини қуриши сабабли ўзининг Нил дарёсидаги улушидан маҳрум бўлиш хавфини бартараф қилолмаяпти, юртнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ночор аҳволда қолди, соғлиқни сақлаш соҳасининг заифлиги коронавирус пандемияси манзарасида фош бўлди… Кейин бўлса бу режим ўзининг ушбу муваффақиятсизликларини яшириш учун жамоатчилик диққатини Ливия ҳодисаларига бурмоқчи бўляпти!
Америка Сисий тажрибасини Ливияда ҳам қўллашга уриняпти. Генерал Ҳафтар терроризмга қарши кураш баҳонасида Ливияни ушлаб туриши керак. Шунингдек, Европанинг, айниқса, Британиянинг нуфузини Ливиядан чиқариб ташлашни, ҳеч бўлмаса, заифлаштиришни Ҳафтар орқали қилмоқчи. Айни мақсадни амалга оширишда Сисийдан фойдаланяпти. Миср режими шундай вазифага ёрдам берадиган ҳар қандай хорижий аралашувга қарши эмас. Демак, бу шуни англадики, Миср режимининг миллий хавфсизлик ҳақидаги гаплари ҳам, Саррожнинг Туркия қўллаб-қувватлови билан олдинга силжишига йўл қўймаслик бизнинг ҳаётий манфаатимиздир, деган гаплари ҳам алдовдан бошқа нарса эмас, бу алдов ортида Умматнинг энг ашаддий душмани Америкага малайлик ётибди.
Афтидан, Сисий каби барча мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар яхши сабоқ олишмаган кўринади. Ахир, бу Америка Миср норозилик намойишларининг босими остида ўзининг малайи Ҳусни Муборакдан воз кечишга мажбур бўлган. Демак, оч ва таҳдидда яшаётган мисрликлар яна қайта Миср режимига қарши кўтарилгудек бўлса, Америка Сисийдан ҳам воз кечиб юбориши шубҳасиз. Ана шунда Сисийга хўжайини Америка ҳам, 25-январ ҳодисалари асло қайталанмайди, деган гаплари ҳам фойда бермайди. Чунки бу Уммат тирикдир, ҳаргиз ўлмайди, эртанги кун эса, кутаётган киши учун узоқ эмас.
Роя газетасининг 2020 йил 22 июл чоршанба кунги 296-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми