Биз ҳокимиятга етиб давлатни қуришда Росул САВ тариқатига амал қилишга мажбур эмасмиз деб айтаётганларга ишонарли жавоб қандай бўлиши тўғрисидаги саволига жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Раштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)
Аҳмад Абу Ийд (أحمد أبوعيد)нинг биз ҳокимиятга етиб давлатни қуришда Росул САВ тариқатига амал қилишга мажбур эмасмиз деб айтаётганларга ишонарли жавоб қандай бўлиши тўғрисидаги саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум… шайхимиз.. мен «Биз ҳокимиятга етиб давлатни қуришда Росул АС тариқатига амал қилишга мажбур эмасмиз» деб айтаётганларга қандай ишонарли рад жавоби беришим мумкин…?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Қисқача айтганда ишонарли жавоб қуйидагичадир:
1 –Биз ҳокимиятга етишда Росул САВ тариқатига амал қилишга мажбур эмасмиз деб айтаётган кишига қуйидаги саволларни беринг:
Унга шундай денг: таҳорат олмоқчи бўлсанг таҳоратни билиш учун қайси далилларни қидирасан? Таҳорат далиллариними? Ёки ҳаж далиллариними? Шунда у албатта таҳорат далилларини қидиришини айтади…
Ундан қуйидагини ҳам сўранг: рўза ҳукмларини билмоқчи бўлсанг рўза далилларини қидирмайсанми? Ёки рўзани қандай тутиш кераклигини билиш учун жиҳод далилларини қидирасанми? У рўза аҳкомларини билиш учун албатта рўза далилларини қидиришини айтади.
Ундан қуйидагини ҳам сўранг: намоз аҳкомларини билмоқчи бўлсанг намоз далилларини қидирмайсанми? Ёки бу тўғрида закот далилларини қидирасанми? У албатта намоз далилларини қидиришини айтади.
Ҳукмларини билмоқчи бўлган ҳар қандай масала ҳақида шундай жавоб беради. Чунки унинг шариатдаги далилларини қидиради.
Энди ундан давлатни қандай тиклаш кераклигини билиш ҳақида сўранг. Ахир у давлатни тиклаш кайфияти ҳақида Росул САВдан ворид бўлган шаръий далилларни қидириши керак эмасми? Уни масалан жиҳод ёки намоз ёки закот далилларидан қидирмайди-ку… Балки давлатни тиклаш далилларини қидиради-ку. Росул САВ давлатни бир марта тафоул босқичида нусрат талаб қилиш тариқати билан тикладилар. Демак давлатни тиклаш тариқати нусрат талаб қилишдир.
Энди шундай савол туғилади: нусрат талаб қилиш фарзми ёки мандубми ёки мубоҳми? Агар фарз бўлса унда давлатни тиклашда шу тариқатни тутишга мажбур бўламиз. Бу мавзуни ўрганиб чиқсак қуйидагиларни топамиз:
Нусрат талаб қилиш фарздир. Бунга далил Росул САВнинг бу тариқатни – ўзи учраган қийинчилик-машаққатга қарамай – ўзгартирмаганидир. Масалан Росул САВ сақиф қабиласидан нусрат талаб қилдилар, улар ёмон рад жавобини бериб, Росул САВнинг муборак оёқларини қонатишди… Шунда ҳам Росул САВ бу тариқатни бошқасига ўзгартирмадилар. Аксинча қабилалардан нусрат талаб қилишда давом этдилар. Масалан Бану Шайбондан ва Бану Омирдан нусрат талаб қилдилар. Пайғамбаримиз САВ ўн мартадан кўпроқ нусрат талаб қилдилар. Улар қабул қилишмади. Шунга қарамай Росул САВ бу тариқатни бошқасига ўзгартирмадилар. Бунда қийинчилик-машаққатга учраганларига қарамай уни ўзгартирмадилар. Усулда эса машаққатга қарамай талабнинг такрорланиши бу талабнинг фарз эканлигига бир қаринадир.
Яъни нусрат талаб қилиш фарздир… Зеро у давлатни қуришда Росул САВ тутган ягона тариқатдир. Пайғамбаримиз бу тариқатда то Аллоҳ у зотни ансорлар билан икромламагунча давом этдилар. Ансорлар у кишига иккинчи Ақаба байъатини бердилар. Ана шундан кейин Пайғамбаримиз Мадинага ҳижрат қилдилар ва давлатни қурдилар.
Қалби бор ёки ўзи гувоҳ бўлган ҳолда ҳаққа қулоқ тутадиган киши учун етарли жавоб қисқача мана шудир. Аммо кибрли кимсаларга келсак, уларнинг ҳужжати рад этилади. Чунки улардан ҳар бири масалан таҳорат олиш учун таҳорат далилларини қидириш кераклигини тан олади. Рўза тутиш учун рўза далилларини қидириш кераклигини ва намоз ўқиш учун намоз далилларини қидириш кераклигини тан олади… Ўзи адо этмоқчи бўлган амал борасида бошқа амал далилларини қидирмайди. Шунинг учун унинг зиммасидаги вожиб – агар оқил бўлса – давлат қурмоқчи бўлса давлатни тиклаш далилларини қидириш кераклигини тан олишидир. Бу ерда эса Росул САВ ўз иши ва сўзи билан баён қилиб кўрсатиб берган нусрат талаб қилишдан бошқа далиллар йўқ. Росул САВ тафоул босқичининг охирларида нусрат талаб қилиш билан шуғулландилар… Бу тариқат фарздир. Бу тариқатнинг вожиблиги ҳақида ишонарли ва етарли жавоб қисқача мана шудир. Биз давлатни тиклашда шу тариқат бўйича ҳаракат қилмоқдамиз.
Сўзим якунида сизга салом йўллаб, Аллоҳ Субҳанаҳудан сизнинг қўлингизда яхшилик эшикларини очишини сўраб қоламан.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта 2 жумодул-аввал 1438ҳ
30 январ 2017м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ