Босиб олинган мусулмон юртларини фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина озод этади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Босиб олинган мусулмон юртларини фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина озод этади
Саудиянинг Ҳафрул Ботин шаҳрида Покистон билан Саудия ўртасида «кўмилган мина ва бомбалардан тозалаш ва уларни йўқ қилишда ҳамкорлик қилиш» бўйича қўшма ҳарбий машғулот бошлангани эълон этилиши ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилди. 2021 йил 15 декабрдаги ушбу матбуот баёнотида қуйидагилар таъкидланди:
Бугунги кунда мусулмонлар Кашмир ва Фаластиндаги босқинчи кучларга қарши курашда ана шундай қўлбола портловчи мосламалардан фойдаланиб келадилар. Илгари улардан Афғонистондаги АҚШ босқинчилигига қарши фойдаланишган эди. Агар мазкур ҳарбий машғулот яҳудийларнинг Ақсодаги босқинчилигидан ва ҳиндуларнинг Кашмирдаги босқинчилигидан тозалашга хизмат қилганда эди, ушбу эълон нишонлаш ва байрам қилишга ҳақиқий сабаб бўлган бўлар эди».
Баёнотда яна бундай дейилади:
Бу ҳукмдорлар яҳудий ва ҳинду босқинчиларни ошкора ва яширин тарзда қўллаб-қувватлаётганлари учун уларни ағдариш лозим. Чунки улар Пайғамбаримиз ﷺнинг шаънига ҳужум қилинишини олдини олишга ва бунинг учун мусулмон армияларни сафарбар қилишга қодир эмаслар. Қўшма Штатларнинг «терроризмга қарши кураш»ида унга дарҳол қўшилишга тайёр бўлганлар ҳам, яҳудий ва ҳиндуларнинг терроридан кўз юмганлар ҳам айни шу ҳукмдорлардир. Аслида, исломий қуролли кучларнинг сафарбар қилиниши фақат иккинчи рошид Халифалик соясидагина амалга ошади.
Роя газетасининг 2022 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ