| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Британия Бош вазири Стармернинг истеъфоси — Британия муаммосими ёки цивилизация инқирозими?

Британия Бош вазири Стармернинг истеъфоси — Британия муаммосими ёки цивилизация инқирозими?

By htadmin
11.07.2026
0
Share:

Британия Бош вазири Стармернинг истеъфоси — Британия муаммосими ёки цивилизация инқирозими?

Бугунги кунда Ғарбнинг инқирози раҳбарлик инқирозидан кўра кўпроқ фикр инқирозидир. Ғарбнинг йирик  пойтахтларида раҳбарларнинг шиддат билан тахтдан қулаши ва ҳукуматларнинг тез-тез алмашиши — замонавий Ғарб тизими асосланган фикрий ва цивилизациявий тузилмани ичидан емираётган янада чуқуррроқ касалликнинг шунчаки ташқи аломатидир, холос.

Лондондан Берлингача ва Париждан Вашингтонгача деярли бир хил қолипли манзара такрорланмоқда: раҳбар ҳокимият тепасига елкасида ўзгартириш ва қутқариш ваъдалари билан келади, бироқ кўп ўтмай ўзидан аввалги раҳбар рўбару бўлган ўша инқирозлар исканжасида қолади, натижада унинг халқ орасидаги обрўси тез фурсатда емирилади ва у саҳнани аввалгилар берган ваъдаларни қайта такрорлайдиган янги бир раҳбарга топшириб тарк этади, сўнгра у ҳам айнан ўша қисмат билан якун топади.

Германия газеталари Британия Бош вазири Кир Стармернинг истеъфосига муносабат билдириб, Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан бери раҳбарлар ва ҳукуматлар алмашинуви гирдобига кириб қолганини ҳамда ҳукумат раҳбарларининг бундай тезкор алмашинуви хоҳ Германияда бўлсин, хоҳ Британияда бўлсин, муаммоларга муносиб ечим тақдим эта олмаслигини ёздилар (Ал-Жазира, 24.06.2026).

Боиси, муаммо шахсларнинг хатоларига боғлиқ бўлмай, балки сиёсий тизимнинг тўпланиб қолган инқирозларга барқарор ечимлар ишлаб чиқаришдаги ожизлигига боғлиқ бўлиб қолди. Айни шу контекстда, «Анадолу» агентлиги Россия Президенти Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриевнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда хабар тарқатди, унга кўра, агар жорий сиёсатлар ҳозирги ҳолида давом этаверса, Германия канцлери Фридрих Мерц Стармердан кейинги навбатдаги «қурбон» бўлиши мумкин (Анадолу, 22.06.2026).

Ушбу баёнотга ва унинг сиёсий мотивларига қандай ёндашилмасин, у кўз ўнгимизда намоён бўлган бир ҳақиқатни акс эттиради: Ғарб етакчиларининг ҳокимиятдаги умри ҳар қачонгидан ҳам қисқароқ бўлиб қолди ва уларнинг халқ ишончини асраб қолиш қобилияти илгаригидан кўра анча заифроқ бўлди.

Франция ва Америкадаги сиёсий беқарорлик

  • Франция: Энг эътиборли жиҳати шундаки, биргина 2024 йилнинг ўзида Франция тўртта бош вазирга гувоҳ бўлди: Габриэль Атталь, сўнгра Мишель Барнье, кейин Франсуа Байру, у билан бир вақтда Барнье ҳукумати ишончсизлик вотуми туфайли ағдарилди ва парламентдаги бўлинишлар мамлакатни сиёсий беқарорлик ҳолатига олиб келди.
  • Америка: Америкага келсак, Трамп атрофидаги доимий баҳс-мунозаралар, унинг юксалиши, сўнгра чекиниши ва кейин яна қайтадан олдинги саҳнага қайтиши шунчаки Республикачилар ва Демократлар ўртасидаги рақобатдан кўра анча чуқуррроқ инқирозни фош этади. Ижтимоий тармоқларда постлар қолдириш ва медиа намойишлари билан банд бўлган нарциссик президент Америка жамияти азият чекаётган тизимли муаммоларга тубдан даво тақдим эта олмади. Унинг қилган бор-йўқ иши — америкаликларнинг катта қисми иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан тубанлашиб заволга юз тутаётган воқеликка нисбатан ғазабини қайта ифодалаб бериш бўлди, холос. Шу тариқа, Америка сайловлари истиқболли лойиҳалар ўртасидаги рақобатдан, халқнинг норозилиги кўламини ўлчайдиган такрорий референдумларга айланиб қолди.

Ушбу емирилиш ўзининг рамзий чўққисига 2021 йилнинг бошида Америка Конгресси биноси(Капитолий)га бостириб кириш ҳодисалари билан етди. Ўшанда бўлиниш ҳолати шунчаки қизғин сиёсий рақобатдан, ҳокимиятнинг легитимлиги (қонунийлиги) ва сайлов натижалари атрофидаги тўғридан-тўғри тўқнашув манзарасига кўчди.

Ўша куни дунё шунчаки ўткинчи бир сайлов инқирозини кузатмаётган эди, балки Ғарб андозасининг қаърини кемира бошлаган тизимли инқирознинг энг яққол намойишларидан бирига гувоҳ бўлаётган эди; зеро узоқ вақт давомида демократия ва барқарорлик қалъаси ўлароқ тақдим этиб келинган институтларнинг ўзлари низо ва шубҳалар майдонига айланди. Бу иш сиёсий элитанинг ўз жамиятлари ичида тўпланиб қолган қарама-қаршиликларни бошқаришдаги ҳамда давлат ва халқ ўртасида дарз кетган ишончни қайта тиклашдаги ожизлигини фош этди.

Бундай ҳодисаларнинг умумий талқини одатда сиёсатчиларнинг хатоларига, раҳбарларнинг заифлигига ёки нотўғри бошқарувга қаратилади, лекин ушбу талқин туб ва асосий саволга жавоб бера олмайди:

Нима учун айни бир инқироз турли раҳбарлар, турли партиялар ва турли дастурлар билан қайта-қайта такрорланмоқда? Нима учун либерал мағлуб бўлганидек, консерватор ҳам муваффақиятсизликка учрамоқда? Нима учун ўнг қанот ожиз қолаётгани каби, чап қанот ҳам худди шундай чорасиз қолмоқда? Нима учун ҳукуматлар ушбу инқирозларни келтириб чиқараётган асл сабабларни муолажа қилишга қодир бўлмай, шунчаки бир инқироздан бошқасига кўчиб юргандек кўринмоқдалар?

Бу ўринда ўзини мажбурлаб ўртага чиқарадиган ягона жавоб шундан иборатки — муаммо ортиқ шахслар муаммоси эмас, балки бутун бошли цивилизациявий тизим муаммосидир. Ўз вақтида дунёни ўзининг илмий, иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий ишлаб чиқариш қудрати билан лол қолдирган Ғарб цивилизацияси бугунги кунда ўз тарихий чегараларига рўбару бўлмоқда.

Ушбу цивилизация ўз юксалиш босқичларида улкан ваъдаларни тақдим эта олган эди: бардавом иқтисодий ўсиш, ҳаёт даражасини яхшилаш, ўрта қатламни кенгайтириш, жамият фаровонлигини таъминлаш ва янги авлодлар учун кенг имкониятлар эшигини очиш. Лекин  вақт ўтиши билан ушбу ваъдаларни бажариш тобора имконсиз бўлиб бормоқда, чунки қарз олиш иқтисодий тузум фалсафасининг шунчаки вақтинчалик бир қуроли эмас, балки унинг ажралмас таркибий бир бўлагидир.

Бугунги кунда глобал қарзнинг умумий миқдори йиллик жаҳон ялпи маҳсулотидан қарийб 3 баробар кўпдир, биргина ушбу солиштиришнинг ўзиёқ тизимли бузилишнинг нечоғлиқ чуқур эканини тушунтиришга  кифоя қилади. Дастлабки даврларида бойликни тезкор суратда ишлаб чиқаришга қодир бўлган капиталистик тизим изма-из келаётган даврий инқирозларга рўбару бўлмоқда:

  • Бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарлик янада кенгайди;
  • Ҳаёт харажатлари жуда юксалди;
  • Ёшларнинг уй-жойга эга бўлиш ёки барқарор иқтисодий келажакни кафолатлаш имкониятлари кескин чекланди;
  • Барча инсонлар аслида ўзлари қарз олмагани ҳолда ўша қарзларнинг оғир бадалини тўлашга мажбур қилинди.

Айни пайтда Ғарб давлатлари улкан давлат қарзлари юки остида қолиб, инқирозни муолажа қилишдан кўра кўпроқ унинг портлашини ортга сурадиган молиявий ва пул-кредит сиёсатига тобора кўпроқ қарам бўлмоқдалар. Шу тариқа, сиёсат –  ечимлар топиш санъатидан, инқирозларни бошқариш ва уларнинг оқибатларини вақтинча ортга суриш санъатига айланиб қолди.

Бу ишдаги энг хавфли жиҳат шундаки — Ғарб элитасининг ўзи ҳам ўз халқларига тақдим эта оладиган янги цивилизациявий лойиҳага эга эмас. Шунинг учун Ғарбнинг сиёсий риторикаси эскирган ва фақатгина зарарларни бошқариш ҳамда йўқотишларни камайтириш тилидан нарига ўта олмаяпти. Сайлов дастурлари ўзгаради, лекин асосий муаммолар ўз жойида қолаверади, гўёки барча инсонлар чиқиб кета олмайдиган ёпиқ бир ҳалқа ичида тинимсиз айланаётгандек.

Раҳбарларнинг тез фурсатда қурбон бўлиб саҳнадан тушиб кетиши ҳодисасини мана шу ердан туриб англаш мумкин. Бугун ҳокимиятга келаётган раҳбар ўзининг ҳал қилиш салоҳиятидан анча катта бўлган инқирозларни мерос қилиб олмоқда, ва узоқ ўн йиллар давомида тўпланиб қолган тизимли бузилишларни ислоҳ қилиш талаби қаршисида ожиз қолмоқда. Қачонки у ўз ваъдаларини бажаришдан ожиз қолса, халқ ғазабининг навбатдаги қурбонига айланади. Шуннинг учун раҳбарларнинг тахтдан қулаши шунчаки уларнинг шахсий муваффақиятсизлиги эмас, балки улар фаолият юритаётган тизимнинг ечимлар ишлаб чиқаришдаги ожизлигига далолатдир.

Албатта, Стармернинг истеъфоси, Мерцга нисбатан тобора ортиб бораётган босимлар ва Трамп атрофидаги шиддатли бўлинишлар — булар бир-биридан ажралган алоҳида ҳодисалар эмас, балки шахслар, партиялар ва ҳукуматлардан анча чуқурроқ бўлган инқирозга ишора қилувчи ягона бир занжирнинг халқаларидир. Бу — ўз жозибасини ва воқеликни муолажа қилиш салоҳиятини йўқотган, унинг капиталистик иқтисодиёти эса офатлардан ўзга ҳеч нарса қолдирмаган цивилизациянинг инқирозидир. У энди бунёдкорликдан кўра кўпроқ таъмирлашга, тараққиёт яратишдан кўра кўпроқ заволга кетишни бошқаришга суяниб қолди.

Мана шу сабабли, Ғарб ўзига бериши лозим бўлган савол энди: «Навбатдаги раҳбар ким?» деган савол эмас, балки: «Ушбу инқирозларни пайдо қилган фикрий ва иқтисодий тузум ҳануз бирор бир ечим ишлаб чиқаришга қодирми?» деган саволдир. Агар муаммо айни ўша асосларнинг ичида яширинган экан, юзларни алмаштириш натижаларни асло ўзгартира олмайди. Бундай ҳолатда раҳбарлик инқирози янада чуқурроқ инқирознинг, яъни ўзининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тасаввурлари билан ва у суянган фикрий асослари билан бирга айни ўша цивилизациявий тузум инқирозининг шунчаки бир аломати бўлиб қолади. Қачонки умматлар ушбу босқичга етиб борсалар, янги бир кишини излаш кифоя қилмайди, балки башариятни қутқарадиган янги бир фикрни излаш ҳақиқий стратегик чақириққа айланади.

Муҳандис Висом Ал-Атраш

Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан

TagsБританияСтармернинг истеъфосицивилизация инқирози
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлмагунча Ўзбекистон аҳлидан зулму зўравонлик ҳаргиз кўтарилмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    “Янги Ўзбекистон” ҳам эски “ахлат тузум” изидан эргашмоқдами?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оч қолганда тўйдирмай, бир бурда нон сўраган пайтда ўлдиришди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/