Демократия тўғрисида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Демократия тўғрисида
Бу мавзудаги мақоламизнинг аввалги сонини сизларга тақдим этдик, мана бугун эса, навбатдаги қисмини хавола этиб турибмиз. Аввалги мақоламиздан фарқли ўлароқ бугун сизлар билан фикр эркинлиги ва мулк эркинлиги тўғрисида сухбатлашамиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً* أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً* وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْاْ إِلَى مَا أَنزَلَ اللّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنكَ صُدُوداً
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу энг яхши ва энг чиройли ечимдир. (Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган, деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга: „Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар", дейилса, бу мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз". [4:59-61]
Фикр эркинлиги борасида, хар бир нарсанинг маълум бир чегараси бўлгани каби фикр билидириш ёки сўзлашнинг ҳам маълум бир чегараси бор. Инсон ўзини мана шу чегарада ушлаши тўғри бўлиб, бу чегарада юришлиги инсонлар учун яхшилик хисобланади, чунки бу чегарани ҳам бизларга Аллоҳ Ислом шариатида белгилаб берган. Агар шу Исломий чегарага риоя қилмасак бу эркинлик таъсирида Аллоҳнинг ҳукмларига зид иш қиламиз, бу эса бизларни Аллоҳнинг азобига лойиқ бўлиб қолишимизга сабаб бўлади.
Бу эркинликка яқиндагина бошланган хали ҳам давом этиб келаётган можаро мисол бўла олади, яъни Париждаги Шарли Эбдо воқеаси. Фикр эркинлиги, яъни сўз эркинлиги таянчи демократлар учун инсонларнинг эътиқодлари билан боғлиқ бўлган барча нарсалар тўғрисида ўзларининг туҳмат ва бўхтонларини ёғдиришга, ҳамда демократияни парчалаб ташлай оладиган динга нисбатан бошқаларнинг нафратини сунъий равишда қўзғатишга имкон яратади.
يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
“(Кофирлар) Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ва холанки Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир”. (Саф.8)
Агар фикр эркинлиги деб демократлар инсонларнинг ўз хокимларига хато ишларини айта олишликни назарда тутаётган бўлсалар бу йўналишда Ислом динида мукаммал ва етарли кўрсатмалар бор.
Шахс эркинлиги фикратига келсак, у демократик юртлардаги жамиятларни тубан ҳайвоний жамиятларга айлантирди ва уларни ҳайвонлар ҳам тушмаган ўта жирканч бузуқлик даражасига тушириб қўйди.
Қуйидаги сўзида Аллоҳ нақадар ҳақ:
أَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ أَفَأَنْتَ تَكُونُ عَلَيْهِ وَكِيلاً * أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ إِنْ هُمْ إِلاَّ كَالاَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلاً
– „Хабар беринг-чи, ким ҳавойи-нафсларини илоҳ қилиб олган бўлса, сиз унинг устидан вакил — қўриқчи бўлурмисиз?! Ёки сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!" [25:43,44]
Бундан бир неча йил аввал ёзилган “Демократия куфр низоми” китобида келтирилган маълумотлардан баъзиларини келтирамиз:
Америка газеталаридан бирида қуйидаги статистик маълумот берилган: «Америкада 25 миллион йигит ўрталаридаги никоҳни қонуний деб эътироф қилиниши ва уларга ҳам табиий никоҳ ҳуқуқларидек ҳуқуқлар берилишини талаб қилганлар». Газеталарнинг яна бири ушбу хабарни тарқатди: «Америкада бир миллион шахс ўзининг оналари, қизлари ва опа-сингиллари билан жинсий муносабатда бўлади». Бу ҳайвоний бузуқликлар натижасида жинсий касалликлар тарқала бошлади. Уларнинг энг ҳалокатлиси «Спид»дир. Шунингдек, никоҳсиз туғилган болалар кўпайиб кетди. Ҳатто, газеталардан бири: «Инглизларнинг 75 фоизи никоҳсиз туғилган» деб, хабар тарқатган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
14.02.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми