Демократиянинг башарасини ўзгартириб қўйиш ҳеч қачон кифоя қилмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Демократиянинг башарасини ўзгартириб қўйиш ҳеч қачон кифоя қилмайди
Коррупция ва репрессияни ҳимоя қилувчи демократияни буткул йўқ қилишга ҳаракат қилинг
Бугун 2017 йил 28 июл жума тушдан кейин Покистон олий маҳкамаси бош вазир Навоз Шарифни давлат мансабларига раҳбарлик қилишдан четлатди ҳамда коррупцияга қарши кураш бўлимига Навоз Шарифнинг ўзига ва оила аъзоларига қарши тергов-суриштирув олиб боришни буюрди.
Бутун Ислом дунёси репрессия ва истибдод ботқоғига ботган бир асрда, мусулмонларнинг бир оз бўлса ҳам адолат қарор топганидан қувонаётганларини тушунса бўлади. Шундай бўлса-да, унутмайлик, то коррупцияни ҳимоя қилувчи демократиянинг тамом бўлганини кўрмагунимизча, адолатнинг тўла ва кенг қамровда қарор топганини ҳам ҳаргиз кўролмаймиз. Росулуллоҳ САВнинг
«لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»
«Мўмин бир тешикдан икки икки марта чақтирмайди». (Бухорий ва Муслим ривояти), деган сўзларини ҳам эсдан чиқармайлик. Аслида, биз доим чақтириб-алданиб юрибмиз. Чунки демократиянинг фақат башарасини ўзгартиришди, ўзи-асли эса ҳануз мавжуд бўлиб турибди. Дарҳақиқат, 1999 йилда Навоз Шариф кетганда хурсанд бўлдик, Мушаррафни илиқ кутиб олдик… Кейин Мушарраф кетганда қувондик ва Зардорийнинг келишини илиқ кутиб олдик… Кейин Зардорий кетганда ҳам қувониб, мана шу Навозни яна илиқ кутиб олдик… Бугун яна Навознинг кетганидан шодмиз… Бироқ бу шодлигимиз ҳам узоққа чўзилмайди, янги келадиган башарани ҳам кўп ўтмай қарғашга тушамиз, чунки демократия ҳануз мавжуд!! Билмадик, бу демократия яна неча марталаб бизда умид уйғотиб, яна неча марталаб умидимизни сўндираркин?!!
Шуни ҳам унутмайлик, қаерда демократия бор экан, коррупция ҳам ўша ерда. Масалан, Панама ҳужжатлари дунёнинг ҳамма еридаги демократик тузумлар коррупциясини фош этди, нафақат Покистон, балки Россиядан то Жанубий Америкага қадар. Бундан ташқари, демократия коррупциянинг хоҳ молиявий бўлсин, хоҳ бошқа, барча шаклини ҳимоя қилади, ҳатто у Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони ғазабини келтирувчи ҳар бир ишни ҳимоя қилади. Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил этган нарсалар билан ҳукм юритмас экан, улар золимлардир» [Моида 45]
деди. Демократия халқнинг юрт бойликларидаги ўз шаръий улушларини олишдан маҳрум этаётган раҳбарларни ҳам ҳимоя қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло
كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاء مِنكُمْ
«… Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин…» [Ҳашр 7]
деган. Шунингдек, демократия Ислом ва мусулмонларнинг душманларини ҳимоя қилади, ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ
«Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Демократия, Ақсо масжидини ва босиб олинган Кашмирга ёрдам беришдан бўйин товлаётганларни ҳам ҳимоя қилади, ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]
Шундай экан, келинг, демократияга қайта-қайта алданиб, чақтиравермайлик, хурсанд бўлишга лойиқ ҳақиқий масаламизни Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳал этиш ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби, Росули Aнинг суннатлари билан ҳукм юритиш учун Росулуллоҳ Aнинг ушбу башоратларини рўёбга чиқаришга жиддий ҳаракат қилайлик:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»
«Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар САВ сукутга чўмдилар».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ