Дин йўлида мусобақалашмай қўйдик

Дин йўлида мусобақалашмай қўйдик
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
أُوْلَئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَهُمْ لَهَا سَابِقُونَ
– “Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша (яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар”. (Мўминун:61)
Дин йўлида мусобақалашиш кишининг савобга, Жаннатга, Аллоҳнинг розилигига ҳарис бўлишини, шошилишини ифодалайди. Ҳаёт йўлида кўп соҳаларда мусобақалашамиз. Ҳатто Исломга зид ҳолатлар ҳам бундан мустасно эмас. Лекин дин йўлида, Аллоҳнинг розилиги йўлида мусобақалашиш ҳаётимизда кўринмай қолди. Шунинг учун ҳаётимизда динимизга тўсиқлар кўпайиб кетди. Чунки динга интилиш сусайди ва интилганга эргашилмади, қарабсизки, тўсиқлардан ўтишга ҳаракат қилинмади ва динга шошилганлар яккаланиб ҳимоясиз қолиб кетди. Бу ерда яна бир омил кўринадики, дин йўлида мусобақалашиш бошқа мусобақалашишлар каби инсонларни рақиб сифатида кўриб адоват қилишларига эмас, аксинча бирдам, иноқ, бир-бирларига суянчиқ бўлишларига сабаб бўлади. Чунки бу айтиб ўтилганлар ҳам шариат ҳукмларига оид бўлиб, ўз-ўзидан маълумки, шариат ҳукмларини ижро қилиш йўлида мусобақалашаётганлар бу жиҳатларга ҳам эътибор қаратишга мажбур бўладилар.
Бугунги кунда Аллоҳнинг розилиги йўлида мусобақалашишнинг аҳамияти кучайса кучайдики, асло камаймади. Яъни бу мусобақалашиш фақат саҳоба р.а. лар даврига ва улар ўртасидаги муносабатларга тааллуқли, деб ўйлаш хатодир. Оятлардан маълум бўлаётганидек, яхшилик йўлида мусобақалашиш бутун умматга то қиёматгача аҳамиятли иш бўлиб қолади. Бундай иш, яъни дин йўлида мусобақалашиш ҳаётимизда муҳим ўрин тутиши керак.
Аллоҳ ҳар биримизни Ўз йўлида мусобақалашадиган рижоллардан қилсин. Бу йўлда эътиборсизлигимиз ва дунёвий омиллардан бўлган қўрқувимиз ўрнини Аллоҳ ва Росули с.а.в. га манзур бўлган журъат ва шижоат ҳамда савоб ишларга ҳарислик эгалласин. Шунда Исломимизни таниш ва бу йўлда уйғониш тезлашади, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
03.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли