| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Дунёга бўлган муҳаббат – барча хато ва гуноҳларнинг бошидир

Дунёга бўлган муҳаббат – барча хато ва гуноҳларнинг бошидир

By htadmin
12.05.2024
897
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Дунёга бўлган муҳаббат – барча хато ва гуноҳларнинг бошидир

بسم الله الرحمن الرحيم

Зона ходимлари бирор “жиноятим”ни баҳонасида изоляторга қамасалар, матрасимни қўлтиқлаб ҳарбий назоратчининг олдига тушиб чопадиган бўлиб қолгандим. Чунки изолятор камераларида доимо бизларнинг яхшиларимиз бўлиб, улар билан суҳбатлашиб дилларим яйраб кетарди. Бунақа яхшиларимизни оммага таъсири кучли бўлгани боис уларни барчадан айро сақлардилар. Аммо бу сафар изолятордаги навбатчи бошлиқнинг:

– Буни анави камерага ёпинглар, бурнига сув кирсин, – деган гапини эшитиб ичимдан бир “қиринди” ўтгандай бўлди. Чунки изолятор камераларида биродарларни зона раҳбарларининг талабига кўра “тарбиялаш” билан шуғулланадиган жирканч “тарбиячилар” гуруҳи тузилган бўлиб, улар арзимаган чой-чакиш илинжида биродарларимизни қийноқларга солиб, ўз ғояларидан қайтишга мажбурлаш билан шуғулланарди. Хуллас, бошлиқнинг шу гапи туфайли мени бешинчи камерага қамашди. Камеранинг оғир эшиги “ўле бу кунингдан” дегандек очилди. Ярим очилган эшикдан ичкарига кирдим. Камерада учта маҳкум бор эди. Ўша учтанинг бирини кўрибоқ юзим ёришди. Биродарим билан олти ойдан бери учрашмагандик. Соғинган эканман шекилли, унинг бағрига ўзимни отдим. Анави иккитаси эса зона тилида айтганда, лахмачлар (яъни “тарбиячилар”) эди. Менимча, режим бошлиғи назарда тутган “бурунга сув қуювчилар” шулар бўлса керак. Лекин ажабки, менга нисбатан уларнинг юзида адоват аломатлари кўринмади. Шунақа бўлиши ҳам керак эди-да. Чунки бағримга босган биродарим суҳбатидан не-не жаллодлар “кунда-чопқилари”ни эгаларининг юзига отиб, сажда лаззатини топганлигини кўп эшитганман. Мен улар билан ҳам шунчаки, қўл учида кўришмоқчи бўлгандим, ҳайратимни ошириб қадрдонлардек қучоқ очдилар. Салом-аликдан кейин уларни биринчи гапи, “биродар чой-чекиш олиб киролдизми?” бўлди. Мен матрас бағрини “ёриб” ўта маҳорат билан териб чиқилган “бойликларим”ни темир стол устига қўйдим. Анави иккиси дарҳол латта “ўтин” тайёрлаб тилларни “ечиб” юборуви чифир (аччиқ чой)га киришдилар. Улар ўз ишини устаси бўлгани учун маълум дақиқалар ёнган “ўтин”ни исиниям ташқарига чиқармай чойни ҳозирлаб даврада айлантириб улгуришди. Унгача анави ноёб суҳбат эгаси бўлган биродарим билан енгил-елпи суҳбатлашиб ҳам олдим. Сиз азиз ўқувчига ана шу чой даврасидаги зиндон суҳбатини илингим келди.

Азиз ўқувчи! Муболаға демангу, мана шу бир ҳовуч қирқилган қаттиқ нон ва сирланган кружкадаги яримта қилиб дамланган чой атрофидагилар давраси кўча чойхонасидаги моҳир ошпазнинг паловига йиғилган жўралар даврасидан файзлироқдир.

Анавиларнинг “соқов”ни воиз қилувчи чойидан кейин берган  саволи суҳбатга темани танлаб қўйди. Баданида юзидан бошқа жойи “галарея”га айланиб кетган маҳкум зона шевасини имкон қадар “рандалаб” гап бошлади. 

– Энди, эрталабки гапларингизга ясность (ойдинлик) бермасез бўмийди ука! Сиз айтган дунёси тўлиб тошган кишилар учун унга муҳаббати кучайиб хато ва гуноҳга муккасидан кетган бўлса бордир. Аммо ҳеч вақоси бўлмаган мандақа “бедолага”ларни ҳам гуноҳга берилиб кетишига нима дейсиз? Муҳаббат қўяй десам, дунёим йўқ. Аммо “касяк”лар (хатолар) “море” деб, кўрсатгич бармоғини томоғи бўйлаб юргизди.

Биродарим унга жавоб беришдан аввал менга қараб:

– Суҳбат сизга ҳам тушунарли бўлиши учун эрталабки мавзуимиз билан таништириб ўтсам? – деди.

– Ҳа, зўр бўларди, – дедим.

– Гапимиз дунёга бўлган муҳаббат – барча хато ва гуноҳларнинг бошидир! – деди ва анави “гулбадан”га қараб гапини давом эта бошлади:

– Дунёга муҳаббат деганда фақатгина бойликка бўлган ҳирсни тушунсак кўп ҳам тўғри бўлавермайди. Чунки фақирлар ҳам шу дунёсини обод қиламан, деб хато ва гуноҳ эшикларини кетма-кет очиб бориши мумкин. Қолаверса, дунёга бўлган муҳаббат шоҳу гадода бир хил бўлади. Фақат шоҳники тахт ташвиши кўринишида бўлса, фақирники кулбасини кошона қилиш кўринишида бўлади.

Биродаримни гапини анавиларнинг иккинчиси бўлди:

– Вобше-то, мани бўтга (бу ерга) тушадиган нарушениям йўқ. Санларни ҳар бир гапингни анавиларга стучать қилишим учун тиқишди холос. Походу кузги комиссияга (маҳкумларни муддатидан олдин озод қилиш комиссияси)га тушишимни ваъда қилишди. Бўттеги ҳар бир гапни етказсам қишгача уйда бўламан. Разговорингдан ўзим учун тушунганим – мани ҳам дунё алдавотти, шунақами?

– Озодликка чиқишни тезлатиш учун қилаётган амалинг чиройли иш эмас, буни ўзинг ҳам яхшигина билиб турибсан. Ҳаёт лаззатларига етишиш учун барча нарсага тайёр бўлишингни ўзиёқ сени дунёга бўлган муҳаббат бошқараётганини кўрсатиб қўйяпти.

Биродаримнинг бу гапидан кейин “гулбадан” ажойиб савол берди:

– Сизлар каби “ломка”лардан боши чиқмай яшаш тўғрими? Қанчаларинг ўлиб кеттиларинг. Эришганларинг “вечный” азоб-ку!

Унинг бу гапини иккинчиси қувватлади:

– Молодчик, манам шуни айтаман-да, бунақа “параша” (арзимас) гапларга қозон қайнамейди.

– Сиз айтгандай бу дунё “вечный” эмас. Буни сизлар ҳам аниқ биласиз. Аммо кейинги ҳаёт абадий. Ўша абадийлик ҳаётини кимдир тугалмас роҳатга ва кимлардир абадий азобга айлантирадилар. Сизларга чўпчак каби туюлган бу гапларга ишониш учун ақлларни тўлиқ ишлатиб иймон келтириш зарур бўлади. Сизлардан менинг фарқим, мен ўша абадийликка шубҳасиз ва қатъий иймон келтирганман. Чунки бу ҳақдаги хабарларни бизларга Аллоҳ ўз Пайғамбари орқали етказган. Бизларнинг ақлимиз оламни йўқдан бор қилган Зотни топиб берсагина ва Унинг Росулини ўз оталаримизни таниганимиздек таниб олишимизга хизмат қилсагина ҳаётимиз умуман ўзгаради. Дунёдаги барча яхши кишилар мана шу ишонч-иймонни топгачгина ўзгариб кетганлар. Акс ҳолда бу гапларга “қозон қайнамейди” деб, умрни беҳуда ўтказиб кетаверамиз. Қачонки, бизда Аллоҳга, Росулига, Охиратга, ҳисоботга ва жаннату жаҳаннамга ростмана ишонч пайдо бўлсагина ҳаётимизда буюк ғоя пайдо бўлади. Ана ўша ғоя эса ишларимизни чиройли тартибга солиб беради.

– Ғоя деганинг идеями?

– Ҳа, шунақа, ғоя – идея! Олдимизга қўйган ғоямиз, яъни сен айтгандай “идея”миз амалларимизни шакллантиради. Кимдир катта бойликка етишмоқни ўзига ғоя қилиб белгиласа, унга етишишда на ҳаромдан ва на пасткашликдан, ҳатто шармандаликдан ҳам тап тортмай ҳар қандай ишни қилиб бораверади. Чунки ғоя ҳаётдаги барча амалларга ўз таъсирини ўтказадиган нарсадир. Бечора халқимизни боболаримизнинг буюк ғоясидан чалғитишгач, одамларнинг аксари, айниқса ёшларнинг ғоя ва мақсадлари шу дунёда бир нарсага етишмоқ бўлиб қолди холос. Тўғри, дунё матоларининг яхшиларига эга бўлишнинг айби йўқ, агар у кишининг ғоясига айланиб кетмаган бўлса. Масалан, бир йигитнинг асосий мақсади одамлар орасида обрў ва мансаб бўлиб қолса, унга етишиш учун рўбарў келадиган “катталарга” ялтоқланиш, пора бериш каби иллатларни босиб ўтишга ҳам рози бўлади. Бугун атрофимизда ўзининг тубан мақсади йўлида, яъни мерос учун ота-онасини қотилига айланган бадбахтлар ҳам учрай бошлади… (Анавиларни иккинчиси ўз отасини мерос учун ўлдирган эди. Лекин биродарим бу ҳақида билмас экан)

Мен суюкли биродарим билан тўққиз кунни қандай ўтганини билмай ҳам қолдим. Анавилар эса бирин-кетин пешоналарини саждага қўйдилар. Аммо улар зонадаги “воровской идея” устидаги “положенец” – Ҳилол-зубнойни ғазабига учрашди. Унинг ғайриинсоний қийноқларига бардошлари етмади… Кейинчалик ўша биродаримни қамоқ муддатини узайтириш учун бўлган судда, “бизларни шу йигит даъват қилганди”, дея гувоҳлик беришга мажбурланди. Улар гувоҳ бўлдилар…

حبُّ الدُّنيا رأسُ كلِّ خطيئةٍ

Дунёга бўлган муҳаббат – барча хато ва гуноҳларнинг боши

 (Ҳасан Басрий)

(1999 йилдан бери шундай “гувоҳ”лар кўрсатмаси билан муддати узайтирилиб келаётган азиз биродаримни эслаганим – ўша хотиралардан)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

12.05.2024й

TagsгуноҳДунёга бўлган муҳаббатхато“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи ортидаги ҳақиқат

  • МАҚОЛАЛАР

    Бузуқ жамиятни фақат Ислом ўнглайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ботил тузум татбиқ қилинар экан жамиятнинг Исломий уйғонишига тўсиқлар бўлаверади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/