| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрдўғаннинг Африка сафари ва Америка манфаатларига хизмат қилиши

Эрдўғаннинг Африка сафари ва Америка манфаатларига хизмат қилиши

By htadmin
20.01.2018
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Эрдўғаннинг Африка сафари ва Америка манфаатларига хизмат қилиши

Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

2017 йил 24 декабр куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Африка сафарини бошлаб, 27 декабрда тамомлади. У Судан, Тунис ва Чад давлатларига қилган сафари чоғида бир нечта иқтисодий, сиёсий битимлар имзолади.

Ўтган уч йил мобайнида Эрдўған Африка қитъасидаги йигирмадан зиёд давлатга сафар қилди. Бу сафарларидан кўзланган мақсад, Туркиянинг Африкадаги мавжудлигини исботлашга уриниш, ушбу қора қитъада европаликлар нуфузи ҳисобига Америка нуфузининг кенгайишига ҳисса қўшиш ҳамда Африкадаги мўл-кўл бойликларни ўзлаштиришга уринаётган регионал фаол давлатлар билан рақобатлашиш бўлди.

Эрдўғаннинг айни сафаридан Бирлашган Араб Амирликлари билан рақобатлашиш кўзланган бўлса ажаб эмас. Чунки Амирликлар Британия топшириғи асосида Африкада ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Эрдўған товар ва хизматларга муҳтож бўлган Африка бозорига кириш мақсадида, очиқ халқаро иқтисодий пойгага Туркияни ҳам олиб киришга уринмоқда. У кириб олгандан кейин иқтисодий мақсадни, сиёсий нуфузга айлантириб олмоқчи.

Судан билан ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик битимлари, хусусан, стратегик «Савокин оролидаги осори атиқаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш» битими имзоланди. Бу рақобатлашаётган давлатлар билан кечаётган «портлар жанги» стратегиясининг бир қисмидир. Ҳозирда бу давлатлар Африкадаги соҳил бўйи шаҳарларда денгиз базалари қуришмоқда, айниқса, Амирликлар Ливия, Сомали ва Яманда бир неча портларга эгалик қилмоқда.

Туркия ўзининг тобора ривожланиб бораётган иқтисодий қудратини Африка қитъалари бозорлари ва уларнинг сиёсий муҳити сари кетаётган қизғин пойгага қаратмоқда. Бундан олдин айни соҳада Хитой, Япония, яҳудийлар давлати, Амирликлар каби регионал кучлар ва йирик мустамлакачи кучлар ҳам шундай қилганди.

Мисол учун, бу сафар Эрдўған Суданга келганда ўзи билан 150 нафар туркиялик бизнесменларни олиб келди. Судан билан маданият, қишлоқ хўжалик, иқтисод, молия ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун ўн иккита битим тузилди. Айни сафар ортидан Туркия-Судан ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми илгарги 500 миллион доллардан бир миллиард доллардан зиёдга кўтарилди. Келажакда савдо айланмаси энг юқори маррага, 10 миллиардга кўтариладиган бўлди.

Туркиянинг мана шу уч давлатга зиёрат қилиши билан экспорти ҳажми ошиб, 6.2 миллиард долларга етадиган ва сўнгги йилларда улар билан бўлган савдо ҳажми юздан 29 %га ошадиган бўлди.

Сўнгги йилларда турк экспортлари ҳажми жиҳатидан олганда, Тунис мана шу уч давлат ичида 4.3 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллайди. Ундан кейинги ўринни 1.7 миллиард доллар билан Судан, 78 миллион доллар билан Чад эгалламоқда.

Шу каби сафарлар, битимлар орқали амалга ошириш кўзланаётган иқтисодий ва тижорий ҳаракатлардан, шубҳасиз, Африка устидаги мустамлакачилик кураши кўзланган. Туркия ва Амирлик сингари регионал ва маҳаллий давлатлар эса, мустамлакачиликнинг арзонгаров қуроллари бўлиб, улардан йирик давлатлар ўзларининг сиёсий нуфузларини мустаҳкамлашда фойдаланади.

Эрдўған – Судандаги Умар Башир режими каби – Америкага малай режимларни қўллаб-қувватлаш ролини бажармоқда. Фуқаролар урушидан ҳолдан тойган, хорижий тил бириктирувлар натижасида парчаланиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган Судан, қулашдан ҳимоя қилувчи тирговучга жуда муҳтож. Бундай пайтда уни қўллаб-қувватлаш ва қулашдан сақлаб қолишнинг энг афзал йўли – Туркия каби АҚШ сиёсатига хизмат қилувчи давлат билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўлса керак.

Тунисда эса, Америка ўзининг янги нуфузини киритиб олишга муҳтож. У ўз нуфузини киритишга ва бу юртдаги асосий сиёсий куч сифатида ҳукмронлик қилаётган Британия ва Франция билан рақобат қила олишга эса, энг муносиб, самарали воситани Туркия, деб биляпти. Буни Тунисга Британия билан Франция бера олмаётган иқтисодий таклифларни тақдим этиб, саховатпешалик қилиш орқали амалга оширмоқчи.

Чадда эса, Америка – қадимдан нуфуз соҳиби бўлиб келаётган Франция билан рақобат қилиш учун Эрдўған Туркиясидан фойдаланишга ва унинг кучли иқтисодини олиб киришга уриняпти. Ҳолбуки, Франция Чадга мана шундай иқтисодни беришга қизғанаётган ҳамда унинг ўз бойликларидан фойдаланишига имкон яратиб берувчи ёрдамни тақдим этишга бахиллик қилаётган эди. Шу жиҳатдан, Америка Туркияни Франция билан беллашиш ролини адо этишга энг муносиб вакил, деб биляпти.

Америка – Эрдўған зиёрат қилган Тунис ва Чад каби халқаро кураш кетаётган давлатлардаги ўзининг нуфузини кенгайтиришда асосан малайлари ва вакилларига таянадиган бўлиб қолди. Бу ҳол собиқ маъмуриятлардан кўра Трамп маъмуриятида кўпроқ кузатиляпти. Америка манфаатига хизмат қилишда бошқалардан фойдаланиш дипломатияси – афтидан, бу маъмурият учун энг камчиқим ва энг даромадли бўлиб қолган кўринади.

Ҳа, Эрдўған Америка сиёсати учун тайёр уловга айланди. Чунки у сиёсий эҳтироси кучли ҳамда ҳокимиятда узоқ вақт қолишга ўч кимсадир. Зеро, у инқилоб қилишга уринган Фатҳуллоҳ Гулен жамоасини тугатиш, деган ёлғон даъво билан, Британияга тобе ҳарбий ва адлия раҳбарларидан иборат ўз рақибларини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Шу боис, Америка минтақада ишонадиган энг кучли малайлардан бири Эрдўған бўлиб турибди.

Сиёсий ҳамда қирол Салмонларга солиштирилганда регионал мақбул фигура Эрдўғандир. Адаштириш бобида у шундай туғма қобилиятга эгаки, бу борада Сисий билан Салмон у билан беллашолмайди. Шунинг учун Эрдўған халқаро курашда Америкага жуда ёқиб тушди.

Бироқ сўнгги пайтларда Эрдўғаннинг Сурия ва Фаластин билан боғлиқ позицияси, яъни Шом қўзғолонини ёрдамсиз қўйиб, тоғутлар сафида юриш ва Фаластин борасида қуруқ шиорларни кўтариб чиқиш… каби позицияси маълум бир қатламгагина эмас, балки оммага очилиб қолди… Унинг бундай позицияси вақт ўтиши билан халқ олдида шармандасини чиқармай қолмайди, қўлга киритган сохта халқ базаси албатта йўқолади, масхарабоз президентлардан бири экани ҳаммага ошкор бўлади. Зеро, Умматнинг тақдирий масалалари борасида шиорлар ва баёнотлардан ўзга ҳеч қандай фойда келтирмаган бу масхарабоз раҳбарлар – АҚШнинг минтақадаги мустамлакачилик лойиҳасининг энг муҳим таянчларидан биридир.

Роя газетасининг 2018 йил 3 январ чоршанба кунги 163-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон президенти яҳудий вужудини шу пайтгача жавоб қайтаришга лойиқ хатоларга йўл қўйди деб ҳисобламаяпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Америка 2020 Халифалик конференциясини ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти режимни Сурия ва Фаластин аҳлига тазйиқ ўтказишдан огоҳлантиради

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/