| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Стратегик маъданлар устидаги кураш

  • Ўзбекистонда 12 та янги масжид очилиши — қувонарли хабар, аммо ҳануз ёпиқлигича қолаётган эски масжидлар тақдиричи?!

  • Трамп яна оловга мой сепмоқда: у Ҳурмуз бўғозини «ўзи томонидан ҳимоя қилиниши» эвазига зўравонлик божи (доля) талаб қилмоқда!

  • Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

  • Америка ва Эрон ўртасида ҳужумлар қайта янгиланишининг моҳияти

  • Қайта тиклаш ва иқтисодни барпо этиш бўйин эгиш ҳолатини оқлайдими?!

  • Эй мусулмонлар: Албатта душманингиз биттадир!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

By htadmin
20.07.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси:

низолар, муносабатлар ва тизимнинг заиф нуқталари

1979 йилги инқилоб ортидан исломчилар ҳокимиятни қўлга киритгач, кўп ўтмай Оятуллоҳ Хумайнийнинг фармони билан Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) тузилди. Бундан асосий мақсад — янги сиёсий тузумни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш эди.

Эрон конституциясида «Муҳофизлар кучлари инқилоб ва унинг ютуқларини ҳимоя қилишда собит туриши» алоҳида белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, бош қомусда қуролли кучларни шакллантиришда «иймон ва ақида» асосий мезон қилиб олинган бўлиб, улар фақат чегараларни қўриқлаш билан чекланиб қолмай, балки ўз ақидавий рисолати — жиҳод масъулиятини ҳам ўз зиммасига олиши таъкидланади.

Вақт ўтиши билан Инқилоб муҳофизлари корпуси оддий ақидавий ҳарбийлашган тузилмадан давлатнинг энг қудратли муассасаларидан бирига айланди. Бугунги кунда у улкан ҳарбий салоҳиятга эга бўлиб, унинг таъсир тармоқлари мамлакат иқтисодиёти, разведкаси ва минтақавий геосиёсатига чуқур кириб борган. Франциядаги Жан Жорес жамғармаси тадқиқотчиси Давид Халфа «Франс Пресс» агентлигига берган интервьюсида ушбу ҳолатни «империя ичидаги империя» дея таърифлайди.

Халфанинг таъкидлашича, Муҳофизлар корпуси амалда Эрон иқтисодиётини тўлиқ назорат қилмоқда. Унинг йиллик бюджети 6–9 миллиард долларни ташкил этиб, бу Эрон расмий ҳарбий бюджетининг қарийб 40 фоизига тенг.

Таҳлилий манбаларга кўра, ИИМК шунчаки ҳарбий тузилма эмас, балки алоҳида мустақил иқтисодий империядир. Бу тизимни унинг энг йирик муҳандислик ва инвестиция тармоғи бўлмиш «Хотамул Анбиё» штаби бошқаради. Шу билан бирга, қиймати ялпи ички маҳсулотнинг ярмини ташкил этувчи ярим давлат компаниялари тармоғи мавжуд. Улар 1404 ҳижрий-шамсий йил бюджетида хавфсизлик кучлари учун ажратилган нефть экспорти тушумларининг ярмидан кўпини назорат қилади. Бундан ташқари, корпус Олий раҳнамо идорасига қарашли, қиймати қарийб 200 миллиард долларга баҳоланувчи йирик молиявий-саноат гуруҳлари билан ҳам чамбарчас боғланган.

ИИМКнинг ташкил этилишига асосий омил — Хумайнийнинг инқилоб ортидан кадрлар тозаланишига учраб, заифлаштирилган мунтазам армияга («Артеш»га) бўлган ишончсизлиги эди. Тарихий манбаларга кўра, Шоҳ 1979 йил 16 январда мамлакатни тарк этиб, Шопур Бахтиёрни бош вазир этиб тайинлаган. Оятуллоҳ Хумайний 1 февралда сургундан қайтган бўлса-да, армиянинг юқори эшелони Шоҳга садоқат сақлаб, инқилобга нисбатан очиқдан-очиқ муросасиз мавқеда тураверган.

Махфийликдан чиқарилган ҳужжатлар сиёсий саҳнадаги яна бир муҳим фактни ошкор этади. Хумайний антиамерика риторикаси авжига чиққан 1979 йилнинг январида АҚШ билан яширин музокаралар олиб борган. У Вашингтонга йўллаган мактубида халқ унинг ортидан эргашаётганини, армия эса Америкага бўйсунишини таъкидлаган. Оятуллоҳ агар Вашингтон армияни бетарафлик сақлашга ва ҳокимиятни топширишга кўндирса, минтақада барқарорликни таъминлаш ҳамда АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кафолат берган.

Европада истиқомат қилувчи эронлик курд сиёсий фаоли Осу Қодирийнинг таъкидлашича, ИИМК ва армия ўртасидаги кескинлик ислоҳотлар ёки сиёсий тузилишни ўзгартириш истагидан эмас, балки ҳокимият ва таъсир доиралари учун кечаётган шиддатли рақобатдан келиб чиқмоқда.

Қодирий «Ал-Ҳурра» телеканалига берган интервьюсида шундай дейди: «Назарий жиҳатдан Мужтабо Хоманаий қарор қабул қилиш марказидаги асосий фигуралардан бири сифатида кўринади. Аммо амалда у отаси каби ягона ҳал қилувчи мавқега эга эмас. Бунинг оқибатида реал ҳокимият дастаклари бир вақтнинг ўзида ҳам рақобатлашувчи, ҳам ҳамкорлик қилувчи ҳарбий ва хавфсизлик элитаси қўлига ўтиб кетди. Бу курашда Муҳофизлар корпуси давлатнинг барча стратегик бўғинларини ўз назоратига олишга интилмоқда».

Эроннинг «Жумҳурийи Исломий» газетаси ўнлаб йиллар давомида «тақиқланган» деб ҳисобланган саволни ўртага ташлади: «Давлат ҳали ҳам иккита параллель армия — мунтазам армия («Артеш») ва Муҳофизлар корпусини таъминлаш харажатларини кўтара оладими?».

Нашрга кўра, Муҳофизлар корпусининг иқтисодиёт, сиёсат, дипломатия ва медиа соҳасидаги экспансияси уни мамлакат ичида баҳсли корпоратив тузилмага, ташқи майдонда эса халқаро босимлар манбаига айлантирди.

Мамлакатда иккита армиянинг сақлаб қолиниши ҳарбий зарурат эмас, балки тузумнинг омон қолиш стратегияси бўлган: чегараларни ҳимоя қилувчи анъанавий армия ва ушбу армияни назорат қилиб, жамият ҳамда сиёсий элита ўртасидаги мувозанатни ушлаб турувчи параллель ақидавий куч. Вақтида Хумайний бу икки тузилмани бирлаштириш ғоясини маъқуллаган, собиқ президент Ҳошимий Рафсанжоний эса уларни ягона Мудофаа вазирлигига бирлаштиришга уринган эди. Аммо амалда бу жараён тўлиқ барбод қилинди.

ИИМК тез-тез «давлат ичидаги давлат» деб аталади, аммо чуқурроқ таҳлил шуни кўрсатадики, у ягона форма ортига яширинган учта зиддиятли блокдан иборат:

  1. Идеологик-ақидавий қанот: Бевосита «вилаяти фақиҳ»га бўйсунади (ички сиёсий жараёнлар ортидан мавқеи нисбатан заифлашган).
  2. Профессионал ҳарбий аппарат: Шаҳидлик ва муросасиз тўқнашув фалсафасига асосланган.
  3. Молиявий олигархия: Маданий-иқтисодий манфаатлар, омон қолиш ва геосиёсий манёврларга таянади.

Бундай таркибий тузилиш чуқур институционал зиддиятни келтириб чиқаради. Ҳарбий ақида охиригача курашиш ва геосиёсий тўқнашувни талаб қилаётган бир пайтда, молиявий олигархия ўз иқтисодий ресурсларини сақлаб қалиш учун музокаралар, мослашув ва ён беришларга мойиллик кўрсатмоқда.

Ушбу ички қарама-қаршилик бугунги сиёсий воқеликда яққол кўзга ташланмоқда. «Иран Интернешнл» тарқатган хабарларга кўра, Масъуд Пезешкиён бошчилигидаги фуқаролик ҳукумати ҳамда ИИМКнинг нуфузли генераллари ва уларнинг иттифоқчилари (хусусан, Аҳмад Ваҳидий ва олий ҳарбий раҳбарият) ўртасида кескин зиддият пайдо бўлган. Келишмовчиликларнинг марказида яҳудий вужуди ва АҚШ билан давом этаётган геосиёсий кескинликнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига етказаётган оғир оқибатлари турмақда.

Пезешкиён бошчилигидаги ижроия ҳокимият чуқурлашиб бораётган ижтимоий-иқтисодий инқирозни юмшатиш мақсадида маъмурий ваколатларни ҳукуматга қайтаришни талаб қилмоқда. Муҳофизлар корпусининг хавфсизлик элитаси эса минтақавий эскалация билан боғлиқ стратегик ва молиявий ресурслар назоратини ўз қўлида сақлаб қолишда қатъий турибди.

Ҳокимият ва қарор қабул қилиш марказларининг бундай тарқоқлиги Эрон сиёсий тизимининг энг заиф нуқтасига айланди. Бу заифлик Ғарб ва яҳудий вужуди разведка хизматлари томонидан ИИМКнинг юқори эшелондаги раҳбарларига қарши амалга оширилган кетма-кет суиқасдлар ва хавфсизлик тизимидаги чуқур бўшлиқларда яққол намоён бўлди.

Юз бераётган воқеалар тизимдаги аниқ хавфсизлик инқирозини ошкор қилиш билан бирга, муросасиз ақидавий қанот ҳамда тузумнинг омон қолиши ва давомийлигини кафолатлайдиган келишувлар излаётган реалистик (воқени ҳисобга олувчи) оқим ўртасидаги бўлинишни янада чуқурлаштирмоқда.

Ҳасан Ҳамдон

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий радио хабарлар бўлими учун 

TagsИИМКИслом инқилоби муҳофизлари корпуси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти «Навид Баттнинг ўғирлаб кетилганига 11 йил бўлди… Уни дарҳол озод этинглар!» номли кампания бошлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коблер: Ливиянинг янги армияси бутун халқни гавдалантиради

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/